Mikroiqtisodiyot t/r Nazorat turidagi topshiriqlarning nomlanishi


Download 0.71 Mb.
bet4/6
Sana16.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1360632
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Мавзу

биринчидан, талабаларга бозор иқтисодиёти қонунларини, бозор субъектларининг турли бозор тузилмаларидаги ҳаракат фаолиятини ўргатиш;
иккинчидан, бозор субъектларининг фаолиятига таъсир қилувчи омилларни, истеъмолчининг бозордаги ҳаракатини, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш каби масалаларни ўргатиш;
учинчидан, бозордаги талаб ва таклиф тўғрисидаги статистик маълумотлар асосида бозорни таҳлил қилиш ва хулосалар чиқаришни, давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашуви оқибатларини таҳлил қилиш асосида хулосалар чиқаришни ўргатишдан иборат.
Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг (фирмаларнинг) хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бу масалаларни ҳал қилишда “Микроиқтисодиёт” фанининг аҳамияти катта.
Фаннинг асосий мақсади талабаларга бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётда амал қиладиган қонуниятларни, бозор механизмининг назарий ва амалий асосларини, жамиятдаги ресурслар танқислиги ва кишилар зҳтиёжини қондириш зарурияти тўғрисида кенг иқтисодий мулоҳазалар юритишни ва уни амалда тадбиқ этиш йўлларини ўргатишдан иборат.
1. «Микроиқтисодиёт» фанининг мақсади ва вазифалари
«Микроиқтисодиёт» фанидан ўрганилиши лозим бўлган муаммолар
Фаннинг предмети, мазмуни ва асосий вазифалари
Талаб ва таклиф таҳлили ҳамда уларга таъсир қилувчи омиллар
Талаб ва таклиф эластиклиги, эластиклик назарияси асосида солиқ юкининг истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимланиши
Истеъмолчиларнинг бозордаги хатти харакати ва эхтиёжларини қондириш учун даромадларининг тақсимланиши
Фирмаларнинг ишлаб чиқариш хажмини максималлаштириш ва фирманинг оптимал размери
Рақобатлашган бозор шароитида фирма фойдасини максималлаштириш

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling