Mikroiqtisodiyot t/r Nazorat turidagi topshiriqlarning nomlanishi


Бозор турлари, рақобат ва яккаҳокимлик


Download 0.71 Mb.
bet5/6
Sana16.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1360632
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Мавзу

Бозор турлари, рақобат ва яккаҳокимлик
Бозор ҳокимияти шароитида нарх белгилаш тамойиллари
Рақобатлашувчи фирма ва тармоқнинг узоқ муддатли оралиқдаги мувозанати ва тармоқнинг таклифи
Меҳнат бозори ва корхоналарда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш
Корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
«Микроиқ-тисодиёт» фанидан ўрганилиши лозим бўлган муаммолар

2. Иқтисодий эҳтиёжлар ва неъматлар


Иқтисодий эҳтиёж - шахсни, корхонани ёки жамиятни фаолият кўрсатишини ва ривожланишини таъминлаб туриш учун зарур бўлган моддий ресурслар. Иқтисодий эҳтиёжни иқтисодий фаолиятга ундайдиган ички куч сифатида қараш мумкин.
Иқтисодий эҳтиёжни икки турга бўлиш мумкин: бирламчи эҳтиёж (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой); иккиламчи эҳтиёж (дам олиш, саёҳат қилиш, спорт билан шуғулланиш, ўқиш ва ҳоказо).
Умуман олганда, эҳтиёж реал ва нореал бўлиши мумкин.
Реал эҳтиёж деганда, ушбу эҳтиёжни қондириш учун шахснинг даромади етарли бўлиши тақозо қилинади.
Нореал эҳтиёж бўлганда,эҳтиёжни қондириш учун даромад етарли бўлмайди.
Иқтисодий неъматлар - шахс, корхона ёки жамиятнинг эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи воситалар.
Бир-бирини ўрнини босувчи неъматлар - бу бир хил эҳтиёжни қондирувчи неъматлардир. Масалан, шахснинг гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжини мол гўшти, қўй гўшти ёки парранда гўшти билан қондириш мумкин.
Ўзаро бир – бирини тўлдирувчи неъматлар – бу шахсни ёки ишлаб чиқариш эҳтиёжини копмлектларда қондирадиган неъматлар. Тўлдирувчи неъматлардан бирига талаб ошса, қолганларига ҳам талаб ошади.

2. Иқтисодий эҳтиёжлар ва неъматлар



Иқтисодий ресурслар (ишлаб чиқариш омиллари) – бу иқтисодий неъматларни ишлаб чиқаришда қатнашадиган омиллар (ер, меҳнат, асосий ва айланма капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ахборотлар).
Тадбиркорлик қобилияти деганда, ўзига хос бўлган шундай инсон ресурси тушуниладики, у ўзидан бошқа ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдалана олиш қобилиятини мужассамлаштиради.
Эҳтиёжлар чексиз хусусиятга эга бўлса, уларни қондириш учун зарур бўлган иқтисодий неъматлар табиатда чеклангандир. Бу эса иқтисодий неъматларнинг тақчиллиги ёки камёблиги муаммосини келтириб чиқаради.
Иқтисодий неъматларнинг камёблиги ёки тақчиллиги деганда ресурслар захираларининг шахс, корхона ёки жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмаслиги назарда тутилади.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling