«Микроиқтисодиёт» фанидан курс ишларини бажариш бўйича
Курс ишларининг мавзусини танлаш
Download 290 Kb.
|
Микроиқтисодиётдан курс иши кулланма 2020 (1)
Курс ишларининг мавзусини танлаш
Курс ишлари муваффақиятини аниқлайдиган муҳим ва масъулиятли вазифалардан бири – тадқиқот мавзусини танлашдир. Мавзуларга қўйиладиган умумий талаб – уларнинг долзарблиги, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва муаммолари билан боғликлигидир. Улар хозирги замон талаблари ва иқтисодиётни ривожланиш тенденциялари истиқболларидан келиб чиқиши зарур. Курс иш мавзуси кенг қамровли назарий ва амалий хусусиятга эга бўлиши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини қамраб олиши ва илмий-ишлаб чиқариш йўналишида тадқиқотлар олиб боришни назарда тутиши лозим. Курс иши мавзуси муаммонинг замонавий ҳолатини ва иқтисодиёт, бизнес, ишлаб чиқариш, ижтимоий сохалар, фан, таълим ва маданиятнинг истиқболий ривожланишини акс эттириши керак. Мавзунинг долзарблигини асослашда ушбу масала устида тадқиқотлар олиб бориш нима учун зарурлигини, ишлаб чиқариш билан боғлик қандай муаммолар бунга сабаб бўлганини ва тадқиқот якунлари бўйича эришилажак натижалар муаммони ечишга қандай таъсир кўрсатишини аниқ баён этиб бериш лозим. Курс ишлари мавзулари ихтисослашган кафедралар томонидан белгиланади ва ҳар ўқув йилида янгилаб турилиши тавсия этилади. Талабага курс иш мавзусини танлаш ҳуқуқи берилади. Мавзуни танлаш жараёнида талабаларга иш рахбари ёрдам бериши мақсадга мувофиқ. Мавзуни танлаш жараёнида раҳбар тавсия этилаётган мавзулар рўйхатини бериш билан чекланиб қолмай, балки танланадиган мавзуни моҳияти ва очиб бериш имкониятлари билан хамда маълумотлар манбалари билан талабани таништириши мақсадга мувофиқ. Раҳбар ва талаба танлаган мавзу бўйича назарий маълумотлар етарли бўлгани билан талаба амалиёт ўтайдиган корхонада ушбу мавзуни ёритиш бўйича керакли маълумотлар бўлишига ҳам эътиборни қаратиш лозим. Шу сабабдан курс иш мавзуси талабанинг битирув олди амалиёти ўташ учун борадиган корхона аниқ бўлгандан сўнг танлангани маъқул. Курс иши мавзусини танлашда рахбар ва талаба қуйидагиларга эътибор бериши лозим: Курс ишини ёзиш жараёнида мавзуни чуқур ўрганиш ва тажриба ошириш имконияти мавжудлиги. Талабанинг илмий-амалий изланишга қобилиятлилиги. Курс ишини бажариш учун маълумотлар, йўриқномалар билан таъминланганлик даражаси. Курс ишлари мавзусининг йиллик рўйхати курс бошида эълон қилинади. Курс иши мавзуси ва рахбар кафедранинг тақдимномаси бўйича ректорнинг буйруғи билан расмийлаштирилади. Download 290 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling