Микроиқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари 21-116 guruh ta’labasi Xakimjonov Qaxramon


олади. Бир сўз билан айтганда, трансакцион харажатлар ресурсларни тақсимлаш ва ишлаб


Download 87.63 Kb.
bet3/6
Sana28.12.2022
Hajmi87.63 Kb.
#1021480
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-mavzu Xakimjonov Qaxramon

олади. Бир сўз билан айтганда, трансакцион харажатлар ресурсларни тақсимлаш ва ишлаб

чиқариш фаолиятини ташкиллашни турли усулларида акс этиб, уларни ишга яроқли жиҳатларини

белгилаб берувчи ҳамма нарса киради

2. Ноёб неъматларни тақсимланишининг бозор механизми

2. Ноёб неъматларни тақсимланишининг бозор механизми

Ҳар қандай жамиятни ривожланиши олдида ноѐб неъматларни тақсимлаш муаммоси туради.

Неъмат деганда, биз товарлар, хизматлар ва ресурсларни тушунамиз. Неъматлар ноёблиги

деганда эса иқтисодий субъектлардаги мавжуд неъматлар заҳирасининг шу неъматларга эҳтиѐж

сезган харидорларнинг талабларини етарли даражада қондира олмаслиги тушунилади. Неъматлар

ноёблиги - бу бирор товар ѐки ресурс ҳажмининг маълум вақт оралиғида чегараланганлигидир.

Шунинг учун ҳам неъмат ноѐблиги, неъматнинг физик нуқтаи назардан чегараланганлигидан фарқ

қилиб, у нисбийдир, яъни неъматнинг ҳажми ҳозирги вақтда унга бўлган талабни қондириш учун

етарли эмас.

Ноѐб неъматларни икки турга бўлиш мумкин: 1. ишлаб чиқариш ресурслари ва улар асосида 2. ишлаб чиқариладиган истеъмол неъматлари. Ишлаб чиқариш ресурсларини такрор ишлаб чиқарилиши бўйича ҳам икки турга бўлиш мумкин: такрор ишлаб чиқариладиган ишлаб чиқариш ресурслари (бунга қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан пахта, дон ва бошқа маҳсулотларни мисол сифатида келтириш мумкин, улар ҳар йили такрор ишлаб чиқарилади. Худди шундай меҳнат ресурслари ҳам такрор ишлаб чиқарилади), такрор ишлаб чиқарилмайдиган, физик нуқтаи назардан чегараланган ишлаб чиқариш ресурслари (фойдали қазилма бойликларни мисол сифатида қараш мумкин: темир, кўмир, олтин ва ҳоказо).

Агар неъмат ноѐб бўладиган бўлса, у ҳолда чекланган неъматларни қандай қилиб иқтисодий субъектлар ўртасида рационал тақсимлашни амалга ошириш муаммоси - бу марказий иқтисодий муаммо ҳисобланади. Бу муаммони ечиш учун ҳар қандай жамият қуйидаги учта иқтисодий саволга жавоб бериши керак: Нима ишлаб чиқариш керак? Қандай ишлаб чиқариш керак? Кимга ишлаб чиқариш керак? Юқоридаги саволлардан биринчи иккитаси ресурслардан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибининг жуда кўп альтернатив вариантлари мавжудлигини тақозо қилади.


Download 87.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling