Mikrokreditbank


Download 394.33 Kb.
bet2/11
Sana13.02.2023
Hajmi394.33 Kb.
#1195716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Марказий банк

1996 - йилда қабул қилинган Ўзбе­кистон Республикасининг “Банклар ва банк фао­лияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими — тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини конкретлаштирди. Банк тизимига тааллуқли икки асосий ҳужжат — “Ўзбекистон Республикасининг Марказий бан­ки тўғрисида”ги ҳамда “Банклар ва банк фаолия­ти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун­ларининг ишлаб чиқилишида ривожланган молия тизимига эга мамлакатлар тажрибаси инобатга олинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур қонунлар, шунингдек, “Акциядорлик жамиятла­ри ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нодавлат банкларнинг хусусий ва акциядорлик-тижорат шаклида ташкил этили­шига қулай ҳуқуқий шароит яратди. Бу даврда банк тизими ривожига алоҳида таъсир этган икки омилни ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчиси, олиб борилган ислоҳотлар натижасида 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки монетар бошқарув ва банк назоратининг тўла ҳуқуқли органи бўлди. Иккинчиси, Ўзбекистон Республи­каси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими – тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини аниқ-пухта белгилаб берди. Унда банк активларини диверсификациялаш ва хорижий капитал жалб қилиш асосида универсал тижорат банкларини шакллантириш принциплари мустаҳкамланган. Бу даврда иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари­га хизмат кўрсатувчи кредит-молия ташкилотлари ташкил этилди. Бундай ихтисослашув қишлоқ хўжалиги, автомобиль саноати, авиасозлик каби халқ хўжалигининг муайян соҳа ва тармоқларини молиялаштириш зарурати билан боғлиқ эди. Кел­гусида ихтисослашган банклар ўз операциялари ва мижозлари доирасини мамлакат иқтисодиёти ри­вожланишининг янги даражаси ва бизнес-муҳит талабларига кўра кенгайтира боради. Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Мар­казий банкининг банк секторини бошқарувчи ва назорат қилувчи орган сифатида шаклла­ниш жараёнлари давом этди. Банк тизимига тааллуқли қонунчилик базаси сифат жиҳатидан янгиланиб, халқаро банк амалиёти билан мувофиқлаштирилди.

  • 1996 - йилда қабул қилинган Ўзбе­кистон Республикасининг “Банклар ва банк фао­лияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими — тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини конкретлаштирди. Банк тизимига тааллуқли икки асосий ҳужжат — “Ўзбекистон Республикасининг Марказий бан­ки тўғрисида”ги ҳамда “Банклар ва банк фаолия­ти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун­ларининг ишлаб чиқилишида ривожланган молия тизимига эга мамлакатлар тажрибаси инобатга олинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур қонунлар, шунингдек, “Акциядорлик жамиятла­ри ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нодавлат банкларнинг хусусий ва акциядорлик-тижорат шаклида ташкил этили­шига қулай ҳуқуқий шароит яратди. Бу даврда банк тизими ривожига алоҳида таъсир этган икки омилни ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчиси, олиб борилган ислоҳотлар натижасида 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки монетар бошқарув ва банк назоратининг тўла ҳуқуқли органи бўлди. Иккинчиси, Ўзбекистон Республи­каси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими – тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини аниқ-пухта белгилаб берди. Унда банк активларини диверсификациялаш ва хорижий капитал жалб қилиш асосида универсал тижорат банкларини шакллантириш принциплари мустаҳкамланган. Бу даврда иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари­га хизмат кўрсатувчи кредит-молия ташкилотлари ташкил этилди. Бундай ихтисослашув қишлоқ хўжалиги, автомобиль саноати, авиасозлик каби халқ хўжалигининг муайян соҳа ва тармоқларини молиялаштириш зарурати билан боғлиқ эди. Кел­гусида ихтисослашган банклар ўз операциялари ва мижозлари доирасини мамлакат иқтисодиёти ри­вожланишининг янги даражаси ва бизнес-муҳит талабларига кўра кенгайтира боради. Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Мар­казий банкининг банк секторини бошқарувчи ва назорат қилувчи орган сифатида шаклла­ниш жараёнлари давом этди. Банк тизимига тааллуқли қонунчилик базаси сифат жиҳатидан янгиланиб, халқаро банк амалиёти билан мувофиқлаштирилди.

Download 394.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling