Mikrokreditbank


Download 394.33 Kb.
bet1/11
Sana13.02.2023
Hajmi394.33 Kb.
#1195716
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Марказий банк

“марказий банк"

СММ 52 гурух талабаси Курбанов Сухроб

--------------------------------------------------------------------.

1991 йилда қатор банклар шакллана бошлади. Улар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ўзгарувчан шароитларида фаолият юритиб, замо­навий иш услубларини ўзлаштирган ҳолда тобора янги қирраларга эга бўла борди. 1991-1992 йиллар банклар фаолиятига доир қарашларда чинакам бурилиш йиллари бўлди. Ўзбекистон Республи­каси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши икки даражали банк тизимининг таркиб топиши ва мамлакат Марка­зий банки зиммасига янги вазифалар юкланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Унинг олдига пул муомаласини тартибга солиш, тижорат банкла­ри тизими ҳамда тўлов тизимини шаклланти­риш вазифалари қўйилди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларини молиялаштириш энди ташкил этиладиган, замонавий тамойил ва талаблар асосида фаолият юритувчи ихтисослашган тижорат банк­лари томонидан амалга оширилиши лозим эди.

  • 1991 йилда қатор банклар шакллана бошлади. Улар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ўзгарувчан шароитларида фаолият юритиб, замо­навий иш услубларини ўзлаштирган ҳолда тобора янги қирраларга эга бўла борди. 1991-1992 йиллар банклар фаолиятига доир қарашларда чинакам бурилиш йиллари бўлди. Ўзбекистон Республи­каси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши икки даражали банк тизимининг таркиб топиши ва мамлакат Марка­зий банки зиммасига янги вазифалар юкланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Унинг олдига пул муомаласини тартибга солиш, тижорат банкла­ри тизими ҳамда тўлов тизимини шаклланти­риш вазифалари қўйилди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларини молиялаштириш энди ташкил этиладиган, замонавий тамойил ва талаблар асосида фаолият юритувчи ихтисослашган тижорат банк­лари томонидан амалга оширилиши лозим эди.
  • 1993–1994 йилларда банк тизимидаги исло­ҳотлар давом этди. 1994 йилнинг 1 июлидан эъ­тиборан миллий валюта — сўмнинг муомалага киритилгани мустақил банк тизимининг, умуман, Ўзбекистон иқтисодиётининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этди. Бу Марказий банк ўз фаолиятида тўлиқ мустақил бўлганини, келгу­сида бозор инструментлари орқали миллий пул тизимини тартибга солиш самарали ташкил эти­лишига ёрдам бериши мумкин эканини анг­латар эди. Айнан шу вақтдан бошлаб Марказий банк­нинг пул-кредит сиёсатини юритиш, валютага оид ишларни тартибга солиш, банк фаолиятини бошқариш ва кейинчалик самарали тўлов тизими­ни яратиш бўйича фаолияти тўлақонли равишда миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш­га қаратилди.
  • 1995 йил банк қонунчилигини такомиллашти­риш даври бўлгани билан ажралиб туради. Тари­хий муҳим ҳужжат — “Ўзбекистон Республикаси­нинг Марказий банки тўғрисида”ги Қонун нафақат банк тизимининг ҳуқуқий асосини бойитди, балки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги, алоҳида мақоми ва ваколатларини, асосий мақсад-вазифаларини аниқ-равшан белгилаб бер­ди. Шу билан бир қаторда мазкур йилда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, кредит ва депозит бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш учун зарур шароитлар яратилди. Банкларнинг капитал ҳажмига жалб этиладиган аҳоли жамғармалари миқдорини чекловчи қоида бекор қилингач, банк муассасаларининг имкони­ятлари сезиларли даражада кенгайди ва рақобат кучайди. Бунинг самараси дарҳол намоён бўлди. Агар 1994 йил бошида аҳоли жамғармаларининг 98,5 фоизи Жамғарма банки (ҳозирги Халқ банки), 1,5 фоизи эса бошқа банклар ҳиссасига тўғри келган бўлса, ўша йил охирида бошқа тижорат банкларининг ҳиссаси ҳам кўпайиб, бу борадаги кўрсаткич 12,8 фоизга етди. Бугунги кунга келиб, бу борадаги кўрсаткич 83,2 фоизни ташкил этмоқда.

Download 394.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling