Ҳуқуқий мақом, мақсадлар, вазифалар, қадриятлар ва миссия - Ҳуқуқий мақом
- Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасига мувофиқ Марказий банк юридик шахс бўлиб, у давлатнинг мутлақ мулкидир ва ўз харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширади. Марказий банк ўз ваколатлари ҳамда вазифалари доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларидан мустақил равишда қарорлар қабул қилади.
- Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк фаолияти соҳасини тартибга солувчи ва лицензиялаш, тартибга солиш ҳамда пруденциал назорат бўйича ваколатларни амалга оширувчи давлат органидир.
- Мақсадлар
- Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасига мувофиқ Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари:
- нархларнинг;
- банк тизимининг;
- тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.
Вазифалар - Вазифалар
- Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасига мувофиқ:
- пул-кредит сиёсатини, шу жумладан валюта сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
- Ўзбекистон Республикасида инфляция даражасини мониторинг, таҳлил ва прогноз қилади, тегишли ахборот материалларини ҳамда статистик маълумотларни эълон қилади;
- Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестициявий мавқеини, ташқи қарзини ва захира активларини ўз ичига олган банк, пул-кредит статистикасини, ташқи сектор статистикасини шакллантиришни ҳамда эълон қилишни амалга оширади;
- ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашга доир тавсияларни ўз ичига олган иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ахборотни тақдим этади;
- нақд пул муомаласини ташкил этади;
- валютани тартибга солишни ва валютани назорат қилишни амалга оширади;
- валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун валюта курсини мунтазам равишда белгилаб боради;
- банкларни ва кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
Do'stlaringiz bilan baham: |