Микроорганизмларни суюқликда ўстириш жараёни ферментёр деб аталадиган махсус устқурмаларда олиб борилади ва ушбу жараёнда микроорганизмлар озуқа муҳитда сузиб юради. Ушбу усул даврий ва доимий бўлиши мумкин. - Микроорганизмларни суюқликда ўстириш жараёни ферментёр деб аталадиган махсус устқурмаларда олиб борилади ва ушбу жараёнда микроорганизмлар озуқа муҳитда сузиб юради. Ушбу усул даврий ва доимий бўлиши мумкин.
- Микроорганизмларни суюқликда даврий ўстирилганда, ферментёрга бирданига ҳамма озуқа муҳитини солиб, стерилизация қилинади ва совитилиб, кўпайтирилиши лозим бўлган микроорганизмнинг томизгиси солинади (экилади).
- Микроорганизмни ўстириш, мўътадил бўлган шароитда маълум бир вақтгача давом этади ва шундан сўнг ферментёрларнинг иши тўхтатилиб, ҳосил бўлган аралашмадан керакли модда ажратиб олинади.
Микроорганизмларни суюқликда доимий ўстириш жараёнида ферментёрга бир текисда, доимий равишда озуқа муҳити қуйиб турилади ва шунга мос равишда тайёр маҳсулот сақловчи суюқлик (микроорганизм билан бирга) қуйиб олинади ва ундан керакли модда ажратиб олинади. Албатта, микроорганизмларни даврий ёки доимий ўстириш шароити бир-биридан фарқ қилади. Даврий ўстиришда озуқа муҳитидаги моддалар миқдори бир текисда камайиб, ҳосил бўладиган модда миқдори эса кўтарилиб боради, бу эса микроорганизмнинг ўсиб ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Доимий ўстиришда эса, бу икки кўрсаткич бир текисда туради, шунинг учун ҳам микроорганизмнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. - Микроорганизмларни суюқликда доимий ўстириш жараёнида ферментёрга бир текисда, доимий равишда озуқа муҳити қуйиб турилади ва шунга мос равишда тайёр маҳсулот сақловчи суюқлик (микроорганизм билан бирга) қуйиб олинади ва ундан керакли модда ажратиб олинади. Албатта, микроорганизмларни даврий ёки доимий ўстириш шароити бир-биридан фарқ қилади. Даврий ўстиришда озуқа муҳитидаги моддалар миқдори бир текисда камайиб, ҳосил бўладиган модда миқдори эса кўтарилиб боради, бу эса микроорганизмнинг ўсиб ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Доимий ўстиришда эса, бу икки кўрсаткич бир текисда туради, шунинг учун ҳам микроорганизмнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |