Миллий давлатчилигимиз


МАМЛАКАТЛАРНИ ЗАБТ ЭТИШ ТУЗУКИ


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

 
МАМЛАКАТЛАРНИ ЗАБТ ЭТИШ ТУЗУКИ 
Бирон мамлакатда жабр-зулм ва фисқу фасод кучайиб кетаркан, асл подшоҳлар адолат ўрнатишиб, фисқ-
фасодни, зулмни йўқотиш ниятида ана шундай мамлакатга ҳужум бошлаши лозим. Тангри таоло шу ниятнинг 
шарофати билан мамлакатни золимнинг қўлидан тортиб олиб, одил (подшоҳ)га топширади. 
Чунончи, мен Мовароуннахр вилоятида адолат ўрнатиш ниятида уни золим мўғуллар тоифасининг 
қўлидан тортиб олдим. 
Қайси бир мамлакатда шариат заифлашган бўлса, Оллоҳ улуғ қилган нарсаларни хор тутсалар ва 
Худонинг хос бандаларини ранжитсалар, чинакам жаҳонгир султон ҳазрати Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи 
васаллам дини ва шариатига ривож бериш учун ўша мамлакатта кирсин. Худонинг расули унга мададу 
иноят кўрсатгай. Бунга мисол, мен Хиндистон пойтахтини Ферузшоҳнинг
264
набираси Султон Маҳмуддан, 
Маллухон ва Сарангдан
265
 
тортиб олдим, дину шариатга ривож бердим ва ўша диёрнинг бутхоналарини 
буздирдим. 
Қайси мамлакатнинг аҳолиси ўз ҳокими ёки волийсидан озор чеккан ва ўша диёр аҳлининг кўнгли ўз 
волийсидан қолган бўлса, мамлакатларни забт этгувчи чинакам подшоҳ у ерларни ўз тасарруфига олсин. 
Одил подшоҳ у ерга қадам қўйиши билан фатҳу зафар ҳам унга ёр бўлиб, (у билан) бирга киради. Бунга 
мисол, мен Хуросон вилоятини Курт султонларидан
266 
ажратиб олдим
267
. Хуросон пойтахти–Ҳиротга қараб 
юзланишим билан Султон ғиёсиддин бутун мамлакатни, хазина-дафиналари билан пешкаш қилиб менга 
топширди
268

Қайси мамлакатда диндан қайтишлик, худосизлик кучайса ва у диёрнинг аҳолиси, сипоҳу раият турли 
маслакка кириб иттифоқлари бузилса, у мамлакатнинг ҳалокати яқиндир. Чинакам жаҳонгир подшоҳ ундай 
юртни ўз тасарруфига олиши лозим. Мисол учун мен Ироқи ажам ва Форс вилоятларини малъун динсизлар 
вужудидан тозаладим, золим ҳукмдорларни ағдариб, худо бандаларини уларнинг жабр-зулмидан қутқаздим. 
Қайси бир вилоят халқининг эътиқоди ҳазрати Саййид ал-мурсалин
269
, унга Оллоҳнинг марҳаматлари 
бўлсин, хонадони ақидаларидан фаркданиб ўзгарган бўлса, подшохдар ўша вилоятни тасарруфларига 
олишлари ва у ер аҳолисини бузуқ эътиқодларидан қайтаришлари лозим. Бунга мисол, мен Шом вилоятига 
кириб, бузуқ эътиқодли кишиларни жазоладим. 
Жаҳонгирлик қилишга киришганимда тўрт нарсани хотиримда маҳкам сақладим. 
262 
Ички–подшоҳ ва хонларнинг хос хизматчилари, беклар. 
263
Матнда «шилон»
264
Ферузшоҳ–Шимолий Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган Туғлоқийлар сулоласи (1320— 1413) дан чиққан ҳукмдор. 1351–1388 
йиллари ҳукмронлик қилган. 
265
Саранг–Маллухоннинг иниси. Ўша пайтларда Мўлтон вилоятининг ҳокими лавозимида турган. 
266
Курт султонлари–Ғур билан Ҳиротни идора қилган сулола, унга Малик Шамсиддин Муҳаммад (1245–1278) асос солган. 
267
Амир Темур ҳиротдаги Куртлар сулоласини 1381 йили тугатган. 
268
Яъни, Хуросон халқи Амир Темурни халоскор сифатида кутиб олган. 
269
Саййид ал-мурсалин–барча пайғамбарларнинг етакчиси (Муҳаммад пайғамбарнинг фахрли номларидан). 



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling