Миллий давлатчилигимиз


САЛТАНАТ САРОЙИДА ЎТИРИШ ВА


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

 
САЛТАНАТ САРОЙИДА ЎТИРИШ ВА 
ЎРИН ОЛИШ ТУЗУКИ 
Амр этдимки, ўғилларим, набираларим, қавм-қариндошларим ўз даража ва мартабаларига яраша худди 
ой қўрғонлагандек, салтанат тахтини ўраб ўлтирсинлар. 
Саййидлар, қозилар, уламо, фузало, шайхлар, улуғлар ва аслзодалар ўнг томондан ўрин олсинлар. 
Амир ул-умаро, бекларбеги, амирлар, нўёнлар, улус, туманлар, қўшинларнинг сардорлари ва амирлари
мингбошилар, юзбошилар, ўнбошилар ўз мартабаларига яраша, чап қўл томонда ўтирсинлар. 
Девонбеги ва вазирларнинг ўрнини тахт қаршисидан кўрсатдим. Турли мамлакатлар, эл-улусларнинг юрт-
оғалари ва беклари эса, вазирлар орқасида қатор бўлиб ўтиришларини буюрдим. 
Баҳодир деган фахрли номга эга мард йигитлар, қилич чопиб танилган ўғлонлар салтанат тахтининг 
орқасида, ўнг қўл томонда ўтирсинлар. Қоровулбегиларни эса салтанат тахтининг орқасида, чап қўл томонда 
ўтиришларини буюрдим. 
261
Қобулшоҳ–асли чингизий шаҳзодалардан, дарвиштабиат одам бўлган. 1364 й. бошида амир Ҳусайн ва Амир Темур уни хон 
кўтарган эдилар. 


Ҳировул амири менинг рўпарамдан ўрин олсин. Ички
262
, хусусий ясовулим эса катта чодир эшиги 
олдида, тахтим поясининг тўғрисида тик турсин. Арз-дод қилиб келганлар ўнг ва чап томонда тик 
турсинлар. 
Оддий сипоҳийлар, хизматчи ва сарой кишилари
263 
ҳар қайсилари ўз мартабаларига яраша саф тортиб, ўз 
жойларини билиб тик турсинлар. 
Ўрин олиш қоидаларининг бажарилишини назорат қилувчи тўрт амирга, мажлисга ҳозир бўлганларни ўз 
тартиби билан тахтимнинг ўнг ва сўл, олди ва орқасига жойлаштиришларини буюрдим. 
Яна ҳукм қилдимки, қачон мажлис қоидага мувофиқ тартибга келтирилгач, минг товоқ ош, минг дона нон 
келтириб, умум йиғилганларга шоҳона зиёфат берсинлар. Минг товоқ ошни мумтоз ва хос кишилар базмига 
олиб келиб, шундан беш юз товоғини улус амирларига, саркардаларга, оқсоқолларга, ҳар қайсисининг номига 
атаб тарқатсинлар. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling