Миллий ғОЯ,маънавият асослари ва ҳУҚУҚ таълими йўналиши


Ҳарбий хизматнинг ахлоқий асослари ва ўзбекистон республикаси қуролли кучларида ахлоқий тарбия


Download 33.6 Kb.
bet2/2
Sana28.03.2023
Hajmi33.6 Kb.
#1303717
1   2
Bog'liq
жиноят хуқуқи -2

Ҳарбий хизматнинг ахлоқий асослари ва ўзбекистон республикаси қуролли кучларида ахлоқий тарбия.
Ушбу мақолада ҳарбий ҳизматчиларнинг ахлоқий қоидаларига риоя қилиши, ҳарбий хизматчининг Ватанга мухаббати ва ҳарбий қасамёдга содиқлиги ҳақида сўз боради. Калит сўзлар: ватанпарварлик, мардлик, жанговар ўртоқлик, ахлоқий онг, ахлоқий амалиёт, ахлоқий муносабатлар. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси давлатимизнинг бош қомуси хисобланиб, жамиятда халқ манфаатлари йўлида ўтказилаётган ислохотларни ривожлантиришга имкон берадиган хуқуқий асосларни яратди. У инсон хуқуқларини, барқарорликни кафолатлайди. Демократик жамиятда инсон биринчи даражали масала еканлиги еътиборга олиниб, Конституцияда инсон хуқуқлари, еркинликлари ва бурчлари масаласига алохида аҳамият берилади. Конституция Ўзбекистон Республикаси барча фуқоролари бир хил хуқуқ ва еркинликларга ега бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини ижтимоий келиб чиқиши, еътиқоди, шахси ҳамда ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенг еканлигига алохида урғу берилади. Бу ўринда «Инсон хуқуқлари тўғрисида»ги халқаро хуқуқий хужжатлардаги меъёрларни ўзида мужассамлаштирган. Ҳарбий хизматчилар ахлоқи — ватанпарварлик, мардлик, енг замонавий жанг қуроллари ва воситаларини билиш, ҳар қандай шароитда қўллай олиш, жанговар ўртоқлик қоидаларига содиқ бўлиб, жанг майдонларини ташлаб кетмаслик, Ҳарбий қасамёдга содиқ қолиб, ҳарбий бурчни хаётининг сўнгги дақи-қаларига қадар бажариш каби хусусияти билан ажралиб туради. Ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий қоидалари Ҳарбий қасамёд ва Умумҳарбий низомларда ўз ифодаси-ни топган. Ҳарбий хизматчилар ахлоқининг жамият ривожида тутган ўрни мазкур мамлакат ахолисининг тинч-тотув яшашлари учун ҳар томонлама шароит яратиб бериш, яъни уларни ташқи хавф-хатар — душман тажовўзидан химоя қилиш билан белгиланади. Ҳарбий хизматчилар ахлоқи мураккаб тузилишга ега бўлиб, ахлоқий онг, ахлоқий амалиёт ва ахлоқий муносабатлардан ташкил топган уч қисмдан иборат. Харбий хизматчиларнинг ахлоқий онги — хизмат жамоаларининг манфаатларига мос келувчи ахлоқий тушунча, қараш, ишонч, туйғу каби хиссиётлар тизимидан иборат бўлиб, бу уларнинг жамиятдаги, кундалик турмушдаги, хизмат фаолиятидаги хатти-ҳаракатлари, хис-туйғулари ва одатларида, сиёсий, хуқуқий, ахлоқий, естетик қарашлари, кечинмалари шаклида намоён бўлади. Яъни, улар Ватанга бўлган мухаббат, ватанпарварлик, бурчга садоқат, жамият олдида масъуллик, миллий ифтихор, виждон, ор-номус, қадр-қиммат, ғурур, езгуликка интилиш, ғамхўрлик, самимият хиссиётларидир. Aхлоқий амалиёт — кундалик фаолиятда аниқ бир мақсаддан кўзланган тегишли воситалар, инсонийликка мос келувчи ишонч, ўзаро хурмат, хушмуомалалик, самимият, кун тартибига қатъий риоя қилиш, командир ва бошлиқлар буйруқларини ўз вақтида бажариш ва бошқаларни ўз ичига қамраб олади. Aхлоқий муносабатлар — ҳарбий жамоалар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида амал қилинадиган қонунлар, низомлар ва буйруқларда ўз ифодасини топган ахлоқий меъёрлар билан чегараланган алоқалар ва таъсирларда намоён бўлади. Aхлоқий муносабатлар бошлиқлар ва бўйсунувчилар, катталар ва кичиклар, хизмат лавозимлари ва унвонлари тенг бўлган харбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва мулоқотлардан ташкил топади. Aхлоқий кодекслар, қоидалар ва меъёрларнинг келиб чиқиш тарихига назар ташласак, касбий ахлоқлар тизими борлигининг гувохи бўламиз. Касбий ахлоқий меъёрлар заминида касбнинг ижтимоий-иқтисодий келиб чиқишига қараб, унинг шароитлари, низом ва қоидалари хамда жамиятнинг моддий ва маънавий хаёти мужассамланган. Касбий ахлоқ умуминсоний меъёрлар билан чамбарчас боғлиқдир. Унда умуминсоний ахлоқ меъёрлари ва қоидаларига таянган холда инсонларнинг турли ижтимоий сохалардаги фаолияти намоён бўлади. Шунинг учун ҳам касбий ахлоқ умуминсоний меъёрларга қўшимча талаблар қўяди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида Ҳарбий хизмат ахлоқи халқимизнинг ўн минг йилликлар давомида тўплаган урф-одатлари, анъаналари, ахлоқий меъёрларига таянган холда ҳарбий хизматни ташкил қилиш ва ўташ жараёнларида ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий тарбияси шаклланади. Ҳарбий хизматчининг Ватанга мухаббати, маънавий масъулияти, ор-номуси, ғурури ва бошқа жихатлари касбий фаолиятнинг шарт-шароитлари, ташкил қилиниши, хуқуқий асослари ва йўл-йўриғини белгилаб беради ҳамда кундалик фаолияти жараёнида аниқ ва яққол кўзга ташланади. Касбий ахлоқнинг ижтимоий вазифаси — ҳарбий бурч ва мажбуриятларни бажаришнинг маънавий-ахлоқий шароитини яратишдир. Ҳарбий хизматни ташкил қилишнинг хуқуқий-меъёрий хужжатлари ва йўриқномаларида бошқа умуминсоний ахлоқий талаблардан фарқли ўлароқ мутахассис учун махсус аниқ талаблар қўйилади. Шу билан бирга, ахлоқий меъёрлар бир тизимга келтирилиб, қонун, низом, буйруқ ва кўрсатмаларда қатъий белгилаб қўйилади. Ҳарбий хизматнинг вазифалари, умуминсоний ахлоқий меъёрларнинг талаблари ҳарбий хизматчилар фаолиятининг ўзига хос кўриниши бўлиб, касбий ехтиёжларни тўлдиради ҳамда анъана, маросим ва кўникмалар, ҳарбий хизматга боғлик ички ва ташқи фазилатлар, кишининг ўзига хос хусусиятларида намоён бўлади. Ватанпарварлик, мардлик, жасурлик, ботирлик, қатъиятлилик, инсонпарварлик ҳарбийларга хос хусусиятлардир. Ундан ташқари, қонунлар, буйруқлар, Ҳарбий қасамёд ва Умумҳарбий низомлар талаблари ҳарбий хизматчилар ахлоқий тарбияси шаклланишида катта аҳамият касб етади. Шунингдек, кундалик хизмат фаолиятини ташкил етиш, хизматни ўташ, жанговар ва дала машғулотлари, жанговар навбатчилик каби ҳарбий хизматга хос бўлган жараёнлар ҳам асосий ўрин егаллайди. Шахснинг одоб-ахлоқи, тарбияси ва фазилатлари унинг ахлоқий маданиятини кўрсатади. Ҳарбий ахлоқ ҳарбий жамоалардаги маънавий-рухий ўзгаришларда, ижтимоий муносабатлар жараёнида, ўзаро низомий муносабатларда шаклланиб боради. Қуролли Кучларимиз ҳарбий хизматчилари ўз ахлоқини ўзбек халқининг маънавий мероси ва қадриятлари, дўстлик, ўртоқлик, инсонпарварлик, ахлоқий теранлик, мардлик, самимийлик, инсофлилик, диёнатлилик, ростгўйлик, халоллик, ор-номус, поклик, вазминлик, ота-она ва катталарни хурмат қилиш, мехнацеварлик, ўтмишга хурмат, иймонлилик ва бошқа ахлоқий фазилатлари билан бойитиб боришади. Шуни хулоса қилиб айтиш жоизки Ҳарбий хизмат бошқа касблардан ўзининг вазифаларидан келиб чиққан жихатлари билан ажралиб туради. Яъни, қонун-қоидалар, қатъий хизмат тартиби, буйруқ бериш ва бажариш, ватанпарвар бўлиш каби омилларга таянади. Шундай екан, уларнинг шарафли ва муқаддас бурчлари ҳарбий хизматчилар олдига алохида ахлоқий талаблар қўяди. Ватанпарварлик, инсонпарварлик, халқпарварлик, миллатпарварлик каби Ватан Химоячисига хос бўлган ахлоқий меъёрларни шакллантиришни тақозо етади ва ҳарбий хизматчиларнинг хизмати жараёнида такомиллашиб боради. СҲу билан бирга, қахрамонлик, мардлик, жасурлик, ботирлик, ўзаро кўмақлошлик каби хусусиятлар ҳам Ҳарбий хизматчиларга хосдир.


Хулоса
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси еълон қилинди. Қарор лойиҳаси билан фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартибининг айрим жиҳатларига аниқликлар киритилади.
Жумладан:
• муқаддам махсус унвонда хизматни ўтаган ходимнинг номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатни содир етгани ёки хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганлиги сабабли хизматдан бўшатилган фуқароларга контракт бўйича ҳарбий хизматга киришга рад жавоби берилиши белгиланди ва бу билан шундай ҳаракат учун ҳуқуқий асос пайдо қилинди;
• ҳарбий хизматчиларни юқори турувчи лавозимларга тайинлашда улар томонидан лавозимда камида икки йил хизмат қилиш зарурлиги нормаси мавжуд бўлганлиги сабабли қисқа муддат ичида муайян вакант лавозимни бутлаш, олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчиларини жойлаштириш учун лавозимларни бўшатиш масалалрида муаммолар туғилаётганлиги сабабли ушбу талаб Низомдан чиқариб ташланди;
• интизомий чора қўллаш тартибида лавозимидан пасайтирилган ҳарбий хизматчиларни юқори лавозимларга тайинланиш ҳамда ҳарбий унвонидан бир поғона пасайтирилган ҳарбий хизматчиларни унвонида тиклаш тартибига аниқликлар киритилди;
• ҳарбий хизматдаги ва ундан бўшатилган ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳалок бўлган (вафот етган) ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатиш, санатория-курорт муассасаларида даволаниш тартибига аниқликлар киритилди;
• ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йилга бир йилгача йетмаган, ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни хизматда бўлиш муддати вазирлик раҳбарининг буйруғи билан белгиланиш нормаси киритилди;
• берилган ҳарбий унвонда бўлишнинг белгиланган хизмат муддатидан камида иккитасини ўтаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга бир поғона юқори ҳарбий унвон бериш тартибига аниқлик киритилиб, бу тартиб сержантлар таркиби контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ҳам татбиқ етилиши белгиланди;

Фойдаланилган адабиётлар:
И.Рустамов. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш.
Услубий кўрсатма. ТAТУ ФФ, 2016 йил И.Ергашев.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти. Тошкент, 2005 йил Ф.Солийев.
Мулоқот психологияси. Маърузалар матни. ФарДУ, 2008 йил Б.Зиёмуҳаммадов.
Маърифат асослари. Тошкент, 1998 йил А. Сотиболдийев.
Ҳарбий педагогика. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2004 йил Е.Умаров, М.Aбдуллайев.
Маънавият асослари. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2005 йил
Download 33.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling