Миллий ғОЯ,маънавият асослари ва ҳУҚУҚ таълими йўналиши


Download 33.6 Kb.
bet1/2
Sana28.03.2023
Hajmi33.6 Kb.
#1303717
  1   2
Bog'liq
жиноят хуқуқи -2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ СИРТҚИ ТАЪЛИМ
МИЛЛИЙ ҒОЯ,МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ВА ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ ЙЎНАЛИШИ



МУСТАҚИЛ ИШИ

Фан:___________________________________________________

Мавзу:_________________________________________________

Бажарди:______________


Текширди:_____________

Тошкент-2022
Режа:

1.Кириш.
2.Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар.


3.Ҳарбий хизматнинг ахлоқий асослари ва ўзбекистон республикаси қуролли кучларида ахлоқий тарбия.
4.Хулоса.
5.Фойдаланилган адабиётлар.

Кириш

Ҳарбий жиноятлар - ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳарбий машқни ўташ даврида ҳарбий хизматга мажбур шахслар томонидан ҳарбий хизматни ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилинган жиноятлар. Бундай жиноятлар бўйсунмаслик, яъни буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, шунингдек, буй-руқни бошқа тарзда қасддан бажармаслик, бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилиш, бошлиқни қўрқитиш, уни ҳақорат қилиш ёки бошлиқнинг ўзига бўйсунувчини ҳақоратла-ши, мародёрлик, ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, дезертирлик, ҳарбий мулкни сакдаш ва ундан фойдаланиш тартибини бузиш каби шаклларда намоён бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг ЖКда ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятни содир қилганлик учун тегишли жазо белгиланган (279—302-моддалар).

Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар.
Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш (ЖК 287-моддаси) Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – ҳар бир фуқаронинг бурчидир деб белгиланган. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар. Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий ҳарбий ёки алтернатив хизматни ўташ тартиблари Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги, «Мудофаа тўғрисида»ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий низомлари асосида ўрнатилган. Жиноятнинг бевосита обйекти Қуролли Кучларда ҳарбий хизматни ўташнинг қонунчиликда ўрнатилган тартибларини регламентлаштирувчи, ҳар бир ҳарбий хизматчи белгиланган жойда хизматни ўташи ва ҳарбий хизмат давом етаётган вақт давомида хизмат мажбуриятларини тўла ҳажмда бажариши лозимлигидан таркиб топган ижтимоий муносабатлардан иборат. Қоровул хизматини ўташ қоидаларини бузиш ЖК 291-м. Ички хизматни ўташ ёки гарнизонда патруллик қилиш қоидаларини бузиш ЖК 292-м. Жанговар навбатчиликни ўташ қоидаларини бузиш ЖК 293-м. Чегара хизматини ўташ қоидаларини бузиш ЖК 294-м. Ҳарбий хизматни ўташ тартибигақарши жиноятлар Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш ЖК 287-м. Дезертирлик ЖК 288-м. Ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани ташлаб кетиш ЖК 289-м. Ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш йўли билан ёки бошқа усулда ҳарбий хизматдан бўйин товлаш ЖК 290-м. 301 ЖК 287-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятнинг обйектив томони муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисининг ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши, шунингдек, ҳарбий қисмдан қисқа муддатга рухсат берилганда, бошқа хизматга тайинланганда ёки бошқа хизмат жойига ўтказилганда, хизмат сафаридан, отпускадан ёки даволаш муассасасидан узрли сабабларсиз бир кечакундуздан ортиқ, лекин ўн кеча-кундуздан кўп бўлмаган муддат давомида хизмат жойида ҳозир бўлмаслигида ифодаланади. Чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисм ҳудудида жойлашган казармаларга ўрнашадилар. Ҳарбий хизматни ўташ бошқа жойларда бўлиши ҳам мумкин. Ҳарбий қисм ҳудуди қоровул, наряд ёки бошқа усул билан қўриқланадиган, шу ҳарбий қисм ёки алоҳида ост бўлим учун қисм командири ёки юқори қўмондон буйруғи билан ўрнатилган алоҳида чегараланган жойда жойлашган казарма, лагер ёки кўчма ҳудуд ҳисобланади. Чегара қўшинларида ҳарбий қисм ҳудудига нафақат чегара отряди жойлашган ҳудуд, балки чегара заставаси жойланмаси ҳам ушбу отряднинг алоҳида жойлашган ост бўлими сифатида киради. Хизматни ўташ жойи деб, тегишли қўмондонлик фармойиши ёки рухсати билан ҳар қандай хизмат мажбуриятларини амалда бажариш жойларини тушуниш лозим. Бу хўжалик ишларини бажариш жойи ёки қоровулда, нарядда; ҳарбий-тиббий муассасада стационар даволаниш даврида; вақтинча сафарга юборилган вақт қисмида; транспортда шахсий таркибни кўчиришда транспорт воситаларида (поездда, автомобил ешелонларида, кемаларда) мажбуриятларни бажариш бўлиши мумкин. Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини фақат тегишли ҳарбий бўлим командирининг (бошлиғининг) рухсати билан тарк етиш мумкин. Командирнинг рухсатисиз ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ёки хизмат жойлашган жойни тарк етиш ҳарбий низом билан тақиқланади, акс ҳолда бу ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш бўлади. Aгар еркинлик бериш ҳуқуқига ега бўлмаган (масалан, взвод командирининг рухсати билан) бошлиқнинг рухсати билан қисмдан кетиш ҳолатларида, ҳарбий хизматчининг олинган рухсатномасининг ваколатлилиги 302 тўғрисида виждонан адашганлилиги шароитларида кўриб чиқилаётган жиноят пайдо бўлмайди. Бундай ҳолларда ўз хизмат ваколатларини оширган бошлиқ жавобгар бўлади. Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисининг ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетишининг зарурий белгиси – бир суткадан ортиқ, аммо ўн суткадан кўп бўлмаган вақтда унинг йўқлигидир. Бу муддатни ҳарбий қисмни ёки хизмат жойини тарк етган вақтдан то шу шахснинг қисмга қайтиши ёки унинг ушланиш вақтигача ҳисоблаш лозим. Қисмдан рухсатнома билан чиққанда, бошқа жойга тайинланганда ёки ўтказилганда, сафардан, таътилдан ёки даволаш муассасасидан узрли сабабларсиз ўз муддатида хизматга келмаслик деб, ҳарбий хизматчи қисмдан ёки хизмат жойидан қонунга асосланган ҳолда чиқиб кетиб, ҳарбий хизматчига берилган чақирув қоғози, сафар гувоҳномаси, таътил чиптаси, еркинлик ёзуви бўйича кўрсатилган қўмондон томонидан белгиланган муддатдан ортиқ вақт қисмдан ёки хизмат жойидан ташқарида бўлишига айтилади. Қайтиб келмаслик учун узрли сабаблар бўлиб ҳарбий хизматчининг касал бўлиши, яқин қариндошларининг ўлими, табиий офатлар ва улар билан боғлиқ бўлган аҳоли пунктлари билан транспорт алоқаларининг узилиб қолиши, ҳарбий ҳолат ва бошқа ҳарбий хизматчини унинг хизмат жойига ўз вақтида қайтишига обйектив тўсқинлик қилувчи бошқа вазиятлар ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш каби қайтиб келмаслик ҳам ҳарбий хизматчи қисмда 1 суткадан ортиқ, аммо 10 суткадан кўп бўлмаган вақтда йўқ бўлган бўлса жиноий жавобгарликка олиб келади. Ушбу модданинг биринчи қисми маъмурий преюдицияга ега. Муддатли ҳарбий хизматчига ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетгани учун интизомий жазо чораси қўлланганидан сўнггина, унга нисбатан худди шундай қилмиш учун жиноий жавобгарлик келиб чиқади. ЖК 287-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятлар, агар ҳарбий хизматчи қонунга хилоф равишда ҳарбий қисмдан ёки хизмат жойидан 303 ташқарида бўлиб, 10 кун давомида хизматни ўташ жойига келмаса жиноят тугалланган деб топилади. Қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетишнинг давомийлиги қисмни (хизмат жойини) ўзбошимчалик билан ташлаб кетган ёки қисмга келиш вақти тугаганидан сўнг ва унинг қисмга (хизмат жойига) қайтган ёки ушланган вақтигача ҳисобланади. Бунда вақтни ҳисоблаш ЖПКнинг 314- моддасида белгиланган муддатларни ҳисоблаш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Субйектив томондан жиноят қасддан ёки еҳтиёцизлик орқасида содир етилади. Aгар, айбдор ҳарбий қисмни ёки хизмат жойини командирнинг рухсатисиз тарк етаётганини ёки қисм ҳудудига белгиланган муддатда қайтмаслигини англаса ва ушбу қилмишни содир етишни истаса, ушбу ҳарбий қисмни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш қасддан қилинган деб топилади. Ўз муддатида хизматга етиб келмаслик ҳам қасддан, ҳам еҳтиёцизлик билан содир етилиши мумкин. Жиноят мотиви квалификация қилиш учун аҳамиятга ега емас. «Қариндош ва танишларни бориб кўриш, хизмат ҳордиғини чиқариш, оилавий ва шахсий ишларни бажариш, вақтинчалик муаммоларни ҳал етиш истаги каби сабаблар қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш ҳолларига хосдир». Aгар ҳарбий қисмни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш ҳарбий хизматдан бўйин товлаш мақсадида содир етилса, қилмиш ЖК 288-моддаси (Дезертирлик) билан квалификация қилинади. ЖК 287-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят субйекти бўлиб қонуннинг нормаларига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар, яъни аскарлар, матрослар ва сержантлар ҳисобланадилар. ЖК 287-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳаракатлар захирадаги ва ҳарбий йиғинларга чақирилган фуқароларга ҳам татбиқ етилади. ЖК 287-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятнинг обйектив томони муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси, офицерлар таркибидан бўлган шахс ёки ҳарбий хизматни контракт (шартнома) бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчининг қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик 304 билан ташлаб кетиши, шунингдек, узрли сабабларсиз белгиланган муддатдан ўн кеча-кундуздан ортиқ, лекин бир ойдан кўп бўлмаган муддат давомида хизмат жойига етиб келмаслигидан иборатдир. Офицерлар таркибидан бўлган шахслар, контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бундай хизматни ўтаётганда ҳарбий қисмда ёки бошқа хизмат жойида бўлишлари мумкин. Ҳарбий хизматни ўташдан бўш вақтларида бу тоифадаги ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисм ва хизмат жойидан ташқарида бўлишлари мумкин. Шу сабабли бу тоифадаги ҳарбий хизматчилар учун қисмни ва хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш деб, ҳарбий хизмат ўташи лозим бўлганда узрли сабабларсиз хизматга чиқмаслигини тушуниш лозим. Бундай вазиятларда, кўрсатилган тоифадаги ҳарбий хизматчиларга нисбатан бошлиқ томонидан казармада жойлашув ўрнатилганда, қисм ва хизмат жойи чегарасидан махсус рухсатномасиз кетиш ўз хоҳиши билан қисмни тарк етиш каби кўриб чиқилиши лозим. Офицерлар таркибидан бўлган шахслар, контракт (шартнома) бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисм жойидан ташқарида яшаб туриб, узрли сабабларсиз хизматга чиқмаса ва бу билан хизмат мажбуриятларини ўташдан бўйин товласа, бу ҳолатларни ўз муддатида хизматга йетиб келмаганлик сифатида кўриб чиқилиши лозим. Aйбдорнинг қилмиши, бу шахс аввал шу каби қилмиши учун интизомий жазо чораси қўлланганидан қатъи назар, ЖК 287-моддаси 2- қисми бўйича квалификация қилинади. ЖК 287-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят субйекти муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси, офицерлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар, контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлишлари мумкин. Офицерлар таркибидан бўлган шахслар деб, ҳақиқий ҳарбий хизматда турган кичик, катта ва олий офицер таркибига айтилади. Контракт бўйича хизмат қилувчилар деб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳарбий хизмат қилиш истагини билдирган ҳарбий хизматчиларга айтилади. 305 ЖК 287-моддаси 2-қисмида кўрсатилган субйектлар: муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари томонидан, офицерлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар томонидан, контракт бўйича ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар томонидан содир етилган қисмни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш ҳамда узрли сабабларсиз бир ойдан ортиқ муддат хизматга келмаслик учун ЖК 287-моддаси 3-қисмида тегишли жавобгарлик назарда тутилган. Бунда қисмда ёки хизмат жойида қонунга хилоф равишда йўқ бўлишликнинг максимал давомийлиги квалификация қилиш учун аҳамиятга ега емас, бироқ жазо тайинлашда ҳисобга олинади. Aгар жиноят субйекти ўзбошимчалик билан қисмни ёки хизмат жойини ҳарбий хизматдан бўйин товлаш мақсадида ўн суткадан ортиқ ёки умуман мақсадсиз хизматдан бўйин товлаш мақсадида бир ойдан ортиқ давомийликда тарк еца, аммо бу муддатлар ўтмасидан олдин ушланган бўлса, унинг ҳаракатларини ЖК 287-моддаси 1, 2 ва 3-қисмларида назарда тутилган жиноятни содир етишга суиқасд деб топилади. ЖК 287-моддаси 4-қисми жанговар вазиятда содир етилган қисмни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетганлиги учун, давомийлигидан қатъи назар жавобгарликни назарда тутади. («Жанговар вазият» тушунчаси тўғрисида ЖК 279-моддаси таҳлилига қаранг.) ЖК 287-моддаси 4-қисмида кўзда тутилган жиноятнинг субйекти ҳарбий унвонидан, хизмат асосларидан (контракт ёки чақирув асосида) қатъи назар ҳар қандай ҳарбий хизматчи бўлиши мумкин. 2-§. Дезертирлик (ЖК 288-моддаси) Ушбу жиноятнинг бевосита обйекти ҳарбий хизмат ўташнинг ўрнатилган тартиби ҳисобланади. Дезертирликнинг обйектив томони ҳарбий хизматдан бутунлай бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, шу мақсадда хизмат жойига йетиб келмасликда ифодаланади. 306 («Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш» ва «хизмат жойига йетиб келмаслик» тушунчалари тўғрисида ЖК 287-моддаси таҳлилига қаранг.) Дезертирлик деганда, ҳарбий хизматдан бутунлай бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисмни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, ўша мақсадда хизмат жойига йетиб келмаслик тушунилади. Дезертирликда ҳарбий хизматчи жойида йўқлигининг давомийлиги содир етилган жиноятнинг жамиятга хавфлилиги даражасини баҳолашда ва айбдорга жазо тайинлашда аҳамиятга ега бўлади. Aгар дезертирлик содир етилганда хизмат жойидан ташқарида ўзбошимчалик билан бўлган вақти узоқ давом етмаса (муддатли ҳарбий хизматчилар учун – икки суткадан камроқ, контракт (шартнома) бўйича ҳарбий хизматчилар учун – ўн суткадан камроқ), бундай ҳаракатлар хизматга ўз хоҳиши билан қайтган шароитларда ёки иккита йенгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлигида ЖК 288-моддаси белгиларининг формал таркибини ифодаловчи сифатида баҳоланиши ва ЖК 36-моддасига мувофиқ, кам аҳамиятли қилмиш деб топилиши мумкин. Дезертирлик давомли жиноят ҳисобланади. У айбдорнинг ўз хоҳишига кўра ҳаракатларини тўхтатиши (масалан, унинг айбини бўйнига олиб қисмга ёки ҳукумат идораларига келиши) ёки дезертирликнинг давом етишига тўсқинлик қилувчи шароитнинг рўй бергунига (масалан, айбдорнинг ушланиши ва ш.к.) қадар давом етиши мумкин. Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ташлаб кетиб муддатида хизматга келмаган вақтдан бошлаб дезертирлик тугалланган жиноят деб топилади. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, дезертирликдан ўз хоҳиши бўйича қайтиши фақат ҳарбий қисмни ёки хизмат жойини тарк етгунигача ёки хизматга келиш муддати тугагунигача мумкин бўлади. Дезертирлик содир етган ҳарбий хизматчининг айбини бўйнига олиб келиши жазони йенгиллаштирувчи ҳолат сифатида кўрилмоғи лозим (ЖК 55-моддаси «а» банди). Бундай вазиятларда ЖК 66- ва 71-моддаларида кўрсатилган маълум шароитларнинг мавжудлигида ҳарбий хизматчи жавобгарликдан ёки жазодан озод етилиши мумкин. Субйектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир етилади. Жиноят субйектив томонининг зарурий белгиси қисмни ёки хизмат жойини 307 ўзбошимчалик билан ташлаб кетишнинг мақсади ҳисобланади. Aйбдор қисмни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетишни ёки хизмат ўташ жойига ҳарбий хизмат қилишдан умуман бўйин товлаш мақсадида қайтмаётганлигини англайди ва бу ҳаракатларни содир етишни истайди. Ҳарбий хизматдан бўйин товлаш мақсадлари айбдорнинг қасдида намоён бўлади, яъни қонун томонидан ўрнатилган ҳарбий хизмат давомида ҳарбий хизмат мажбуриятларини ўташдан бош тортишида ифодаланади. Ҳарбий хизматчида ҳарбий хизматдан бўйин товлаш бевосита қисмни ёки хизмат жойини тарк етишдан олдин ёки хизматга келмаганида ва қисмни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш жараёни содир бўлганида пайдо бўлиши мумкин. ЖК 287-моддасида назарда тутилган жиноят ва дезертирликнинг обйектив томонларини ўхшашликларида, бу жиноятлар таркибларини чегаралашни фақат содир етилган жиноятнинг охирги мақсади билан аниқланадиган айбдорнинг мақсад йўналиши бўйича – ҳарбий хизмат ўташдан бутунлай ёки маълум вақтга бош тортганлигидан ўтказиш лозим. Ҳарбий хизмат ўташдан бутунлай бўйин товлаш мақсади тўғрисида қисмни ёки хизмат жойини ташлаб кетганидан сўнг ўтган вақтнинг давомийлиги ёки унга келмаганлиги гувоҳлик беради. Бундан ташқари, ҳарбий хизмат ўташдан бутунлай бўйин товлаш мақсадлари тўғрисида «айбдор томонидан сохта ҳужжатлар тўғрилаб олиш, фуқаровий кийимга қайта кийиниб олиш, ҳарбий кийимни йўқ қилиш, ишга жойлашишга ёки яшаш учун бошқа доимий манба топишга уриниш каби» ҳолатлар ҳам гувоҳлик беради. «Дезертирликни содир етган шахснинг асосий сабаб қилиб кўрсатадиган важлари – ҳарбий хизмат қийинчиликлари ва маҳрумликларини бошдан кечиришни истамаслик, доимий равишдаги шахсий ва оилавий муаммоларни ҳал қилишга интилиш, ҳарбий хизматни ўташ даврида содир етган жинояти учун жавобгарликдан қочиш ва ҳоказолар бўлиши мумкин». Дезертирликда мотив жиноятни квалификация қилишда таъсир кўрсатмайди. ЖК 288-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят субйекти муддатли хизматдаги оддий ҳарбий хизматчилар, яъни аскарлар, матрослар ва сержантлар ҳисобланадилар. 308 ЖК 288-моддаси 1-қисми ҳаракатлари захирадаги ва ҳарбий йиғинларга чақирилган фуқароларга ҳам тегишли. Интизомий тартибга чақирилган, интизомий қисмга жўнатиш жазосига ҳукм қилинган судланган ёки қамоқ кўринишидаги жазони ўтаётган (ЖК 48-моддасига қаранг) ҳарбий хизматчининг қочиши ҳарбий қонунбузарчилик ҳисобланади ва айрим ҳолатлардан келиб чиқиб ЖК 287- ва 288-моддаси бўйича квалификация қилинади. Унга нисбатан прокурор санксияси ёки суд қарори бўйича қўриқлов остида сақлаш кўринишидаги чора танланган ҳарбий хизматчи томонидан тергов изоляторидан қочишни ЖК 222-моддаси (Қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш) бўйича квалификация қилиш лозим. ЖК 288-моддаси 2-қисмида офицерлар таркибидан бўлган шахслар, контракт (шартнома) бўйича хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчи томонидан содир етилган дезертирлик учун жавобгарлик белгиланган. Контракт бўйича ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга нисбатан дезертирлик ҳарбий хизматчи томонидан бир томонлама контрактни бузиш билан ифодаланади. Бу шундан келиб чиқадики, амал қилинаётган қонунчилик «контракт тузувчи»ни контрактни муддати тугамагунча ўз ташаббуси билан бузиши ҳуқуқини назарда тутмайди. Бундай бузиш фақат янги контракт тузилгандагина мумкин. Масалан, биринчи контракт уч йилга тузилган, у еса, уни бузиб, янги кўринишдаги контракт тузади – беш ёки ўн йилга. Бундан ташқари, контракт бўйича ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун, давом етаётган жиноят сифатидаги дезертирлик контракт муддати тугаган вақтдан бошлаб тугалланган деб тан олинади. 3-§. Ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани ташлаб кетиш (ЖК 289-моддаси) Жиноятнинг бевосита обйекти ҳалокат ёки аварияларда, ҳарбий кема «ҳалокатида» ҳарбий муносабатларнинг ўрнатилган тартиби ҳисобланади. Жиноят обйектив томондан ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани ўз хизмат вазифаларини охиригача бажармаган командир томонидан, шунингдек, командирнинг тегишли фармойиши бўлмасдан кема командаси таркибидаги шахс томонидан ташлаб кетилишида ифодаланади.

Download 33.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling