- Ўтган асрнинг 90-йилларида юртимизда саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 14,1 фоизни ташкил қилган бўлса, мана шундай кенг кўламли амалий ишларимиз ҳисобидан бугунги кунда бу кўрсаткич 25 фоизни ташкил этмоқда.
- Мамлакатимиз бўйича келгуси беш йилда ризқ-рўзимиз манбаи бўлган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга 1 триллион 860 миллиард сўм, ирригация тармоқларини модернизация қилиш учун эса 3 триллион 144 миллиард сўм ва 584 миллион долларлик хорижий инвестицияларни йўналтириш кўзда тутилмоқда.
ҚИШЛОҚ ТАРАҚҚИЙ ТОПСА, ЮРТИМИЗ ОБОД, ҲАЁТИМИЗ ЯНАДА ФАРОВОН БЎЛАДИ - Қорақалпоғистон Республикасида кейинги йилларда давлат бюджетидан ажратилган 132 миллиард сўм ҳамда 60 миллион долларлик хорижий инвестициялар хисобидан 300 минг гектардан зиёд ернинг, яъни республикадаги қарийб 60 фоиз суғориладиган майдонларнинг мелиоратив холати яхшиланди.
- Бунинг натижасида ўртача ҳосилдорликни пахта бўйича икки центнерга, ғалла бўйича уч центнерга оширишга эришилди. Агар бу рақамларни минг-минг гектар миқёсида ҳисоблайдиган бўлсак, ана шу ишларимизнинг салмоғи ва самараси яқкол аён бўлади…
БИЗНИНГ МАҚСАДИМИЗ -ЭРКИН ВА ФАРОВОН, ДЕМОКРАТИК ҲАЁТ ҚУРИШ (Тадбиркорлар ва ишбИЛармонлар ҳаракаТи - Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг VII съездидаги маьруза) - Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жой қуриш ишларини давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади, 2015-2016 йилларда 2 миллиард 100 миллион доллар қийматидаги 25 мингта уй-жой бунёд этиш мўлжалланмокда. Бунинг учун Осиё тараққиёт банки ҳамда Ислом тараққиёт банкининг маблағлари жалб қилиниши белгиланмокда.
- Қишлоқ инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида фақат табиий газ ва электр тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 2020 йилгача 530 миллион доллар, телекоммуникациялар тармоғини кенгайтириш учун эса - 136 миллион доллар микдорида маблағ йўналтириш масаласи кўриб чикилмоқда.
- Мамлакатимизда уй-жой билан таъминланиш даражаси, жон бошига ҳисоблаганда, 12,4 квадрат метрдан 15,4 квадрат метрга ошди. Уй-жой фондининг деярли ҳаммаси хусусий мулк шаклига ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |