Миллий иктисодиёт 7-Мавзу. Узбекистоннинг инвестицион-инновацион салохияти


«ЎЗБЕК МОДЕЛИ» - АМАЛДА ЎЗИНИ ОҚЛАГАН, ЁРУҒ ИСТИҚБОЛИМИЗНИ БЕЛГИЛАБ БЕРГАН ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ


Download 1.37 Mb.
bet3/4
Sana26.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1127138
1   2   3   4
Bog'liq
7-Tema. Ózbekstannıń investitciyalıq - innovaciyalıq potinciyalı (2)

«ЎЗБЕК МОДЕЛИ» - АМАЛДА ЎЗИНИ ОҚЛАГАН, ЁРУҒ ИСТИҚБОЛИМИЗНИ БЕЛГИЛАБ БЕРГАН ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ

  • Қорақалпоқ диёрида келгуси беш йилда фақат саноат соҳасининг ўзида яна 500 га яқин йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида ўн мингга яқин одамни иш билан таъминлаш имкони пайдо бўлади.
  • Энергетика саноати ҳақида гапирадиган бўлсак, Тахиатош иссиқлик электр станциясида 742 миллион доллар ҳажмидаги иккита буғ-газ қурилмасини ўрнатиш бўйича ишлар бошланганини қайд этиш лозим.
  • Қорақалпоғистон аграр республикадан мамлакатимизнинг энг замонавий технологияларга эга бўлган, саноати ривожланган минтақасига айланяпти, десам, айни ҳақиқат бўлади.
  • Кейинги йилларда Қорақалпоғистонда енгил саноат тармоғи жадал ривожланиб, янги тўқувчилик қувватларининг ишга туширилиши, мавжуд шундай корхоналарнинг модернизация қилиниши натижасида пахта толасини қайта ишлаш ҳажмини салкам 10 баробар кўпайтиришга эришдик. Энг муҳими, шунинг ҳисобидан беш мингга яқин хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди.

«ЎЗБЕК МОДЕЛИ» - АМАЛДА ЎЗИНИ ОҚЛАГАН, ЁРУҒ ИСТИҚБОЛИМИЗНИ БЕЛГИЛАБ БЕРГАН ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ

  • Сургил кони негизида Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари иштирокида қиймати 4 миллиард 200 миллион долларга тенг бўлган замонавий Устюрт газ-кимё мажмуасини барпо этиш лойиҳаси 2012 йилда жаҳонда чет эллик шериклар билан ҳамкорликда нефть-газ соҳасида амалга оширилаётган энг яхши лойиҳа деб тан олинди.
  • Ушбу корхонада йилига 4 миллиард 500 миллион куб метр табиий газ кайта ишланиб, 3 миллиард 700 миллион куб метр газ олиниши, 390 минг тонна полиэтилен, 80 минг тоннадан зиёд полипропилен, 100 минг тоннадан ортиқ пиролиз бензини ва бошқа қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини назарда тутадиган бўлсак, унинг эл-юртимиз ҳаётида қандай катта аҳамиятга эга экани яққол аён бўлади.
  • Бундан 25 йил олдин Ўзбекистонда ана шундай ўта замонавий саноат корхонаси қурилади, деса, ўзингиз айтинг, ким ишонарди? Бу корхона олдимизда янги-янги уфқларни очиб беришига шак-шубҳа йўқ.

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling