МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ Режа: - Режа:
- 1. Ялпи миллий маҳсулот ҳажмини ўзгармас баҳоларда ҳисоблаш.
- 2. Миллий ҳисоблар тизими, унинг мақсади ва вазифалари.
- 3. Ўзбекистонда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича барқарор иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланиши.
Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари. - Макроиқтисодий статистика ва таҳлилда узоқ давр мобайнида ялпи миллий маҳсулот ва ялпи ички маҳсулот кўрсаткичларидан баравар фойдаланиб келинди. Ҳар иккала агрегат кўрсаткич ҳам мамлакатдаги иқтисодий фаоллик даражасини характерласада капитал ва ишчи кучи миграцияси мавжудлиги сабабли улар ўзаро фарқ қилишади.
- Бугунги кунга келиб Миллий ҳисобчилик тизимини қўллайдиган деярли барча давлатларда ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи асосий макроиқтисодий кўрсаткич сифатида тан олинди.
Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари. - Кўплаб иқтисодий адабиётларда ЯИМга ишлаб чиқарилишида қўлланилган ресурслар қайси давлатга тегишлилигидан қатъий назар, мамлакатнинг жуғрофий ҳудудида яратилган пировард товарлар ва хизматларнинг бозор баҳолари йиғиндиси деб таъриф бериб келинган.
- 1993 йилда қабул қилинган БМТ МҲТнинг янги талқинига кўра Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) тушунчасига аниқликлар киритилди.
Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари. - Янгича талқинига кўра:
-
- ЯИМ - мамлакат иқтисодий ҳудудида маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган пировард товарлар ва хизматлар бозор баҳоларининнг умумий йиғиндисидан иборат.
Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари. - Иқтисодиётда мавжуд бўлган инфляция жараёнлари ЯИМни ҳисоблашни қийинлаштиради. Бу кўрсаткич динамикаси бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар миқдор ва баҳо даражаларининг ўзгаришини ифодалайди. Яъни ЯИМ миқдорига бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг физик ҳажми, ҳам баҳо даражаcи ўзгариши таъсир кўрсатади.
- Иқтисодиётда доимий инфляция жараёнининг мавжудлиги макроиқтисодий кўрсаткичларни таққослама баҳоларда ҳисоблашни зарур этиб қўяди. Чунки, инфляция иқтисодиётнинг реал ҳолатини бузиб кўрсатади. Иқтисодиётни таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишни қийинлаштиради. Бу вазифани бажариш учун жорий баҳоларда ҳисобланган номинал кўрсаткичлардан эмас, балки таққослама (базис) баҳоларда ҳисобланган реал кўрсаткичлардан фойдаланиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |