Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. Ялпи миллий маҳсулот ва унинг ҳаракат шакллари


Download 0.85 Mb.
bet4/8
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1124513
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
14-мавзу 2 Миллий икт

ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблаш

  • Соф билвосита солиқлар (Тn) – билвосита солиқлар(қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, божхона божлари) ва субсидиялар ҳажмлари ўртасидаги фарқ;
  • Ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W) - хусусий ва давлат компанияларининг ёлланма ишчиларга ҳисоблаган барча турдаги меҳнат ҳақи тўловларининг номинал миқдори плюс иш берувчилар томонидан иш ҳақи фондига нисбатан ҳисобланиб тўланадиган ижтимоий суғурта ажратмалари.

ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблаш

  • Нокорпоратив корхоналар- кичик ҳажмдаги, уй хўжаликларига тегишли корхоналар бўлиб уларда корхона фойдаси ва корхона эгасининг иш ҳақи элементлари ўзаро қўшилиб кетган бўлади. Бу ҳолат аралаш даромад атамасини қўллашга сабаб бўлади.
  • Р= Корпорацияларнинг соф фойдаси (Р1 ) + нокорпоратив корхоналар соф даромадлари(Р2) +амортизация (А);
  • Демак ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
  • ЯИМ = Тn+ W+Р

ЯММ ҳажмини ўзгармас баҳоларда ҳисоблаш қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади:

  • ЯММ ҳажмини ўзгармас баҳоларда ҳисоблаш қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади:
  • баҳо индекси ёрдамида дефляторлаш;
  • базис даври кўрсаткичларини маҳсулотнинг физик ҳажми индекси ёрдамида экстраполяциялаш;
  • икки каррали дефляторлаш.
  • Дефлятор – ялпи ички маҳсулот таркибий қисмларини қиёсий баҳоларга ўтказишда ва баҳо ўзгаришини кўрсаткичларини умумлашган йиғиндисини тавсифлашда қўлланиладиган турли индекслар йиғиндисидир.
  • Дефлятор индекслари инфляция миқёсини баҳолайдиган умумлашган кўрсаткичдир.
  • 1. Баҳо индекси ёрдамида дефляторлаш усули ЯИМнинг таркибий қисмларини ўзгармас баҳоларда ҳисоблаш мақсадида қўлланилади.
  • Фишер индекси қўлланилганда индекснинг таққослаш базасига боғлиқ бўлмаслик шарти бажарилади.
  • Ласпейерс ва Пааше индекслари икки хил масалани ечиш мақсадида қўлланилади: таҳлилий ва техник. Таҳлилий мақсадда қўлланилганда баҳо индекси динамикасини ўрганиш учун хизмат қилади. Бунда Ласпейерс индексидан фойдаланилади. Техник мақсадларда эса Пааше индекси қўлланилади. Чунки бунда индекслар ўртасидаги боғлиқлик шарти бажарилади.
  • 2. Базис даври кўрсаткичларини маҳсулотнинг физик ҳажми индекси ёрдамида экстраполяциялаш усули қўлланилганда базис давридаги ЯИМ кўрсаткичи физик ҳажм индексига кўпайтирилади:
  • Бу усул асосан баҳо индексини ҳисоблаш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
  • 3. Иқтисодиёт тармоқларида янгидан яратилган ялпи қўшилган қийматни ўзгармас баҳоларда ҳисоблаш учун икки каррали дефляторлаш усулидан фойдаланилади. Бу усул ёрдамида дастлаб ялпи ишлаб чиқариш ҳажми, кейин оралиқ истеъмол баҳо индекслари асосида дефляторланади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling