Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. Ялпи миллий маҳсулот ва унинг ҳаракат шакллари


Миллий ҳисоблар тизими, унинг мақсади ва вазифалари


Download 0.85 Mb.
bet5/8
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1124513
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
14-мавзу 2 Миллий икт

2. Миллий ҳисоблар тизими, унинг мақсади ва вазифалари.

  • МҲТбу иқтисодий фаолият натижаларини макродаражада қайд этиш ва таҳлил қилиш учун фойдаланиладиган ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар ва классификациялар тизимидир.
  • Замонавий МҲТнинг бунёдга келиши бир қатор интеллектуал манбаларга эга.
  • Уларнинг ичида энг қадимгиларидан бири миллий даромад кўрсаткичини ҳисоблашдир. Бундай ҳисобларни бажаришга уринишлар XVII асрнинг охирларида Англия, Голландия ва Францияда амалга оширилган.
  • ХХ асрнинг 40 йилларидан кейинги даврларда иқтисодий назарияда учта йўналиш вужудга келди.
  • Биринчи йўналиш – Ж.М.Кейнснинг (1936 й.) макроиқтисодий назарияси эди. Мазкур назарияга асосан иқтисодий жараён натижаларини ўзаро боғлиқ бўлган ўзгарувчилар орқали пул ҳисобида ифода этиш мумкин.
  • Иккинчи йўналиш (Маршалл, 1990 й.) - иқтисодиёт холатини иқтисодиёт секторлари ўртасида юз бераётган иқтисодий операциялар орқали ифодалашга асосланган.
  • Учинчи йўналиш - товар ва хизматларни ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳолатининг ўзгариши ёки ҳаракатини (ишлаб чиқариш, қайта ишлаб чиқариш, истеъмол жараёнлари) кузатишга асосланган (физиократлар, Куэсней, 1760 й.; Рикардо, 1817 й; Маркс,1885 й.). Бу йўналишнинг статистика амалиётида тадбиқ этилиши В.Леонтьевнинг тармоқлараро баланс жадвалларида ўз ифодасини топди.
  • Ҳозирги замон миллий ҳисоблар тизими юқорида келтирилган уч йўналишнинг узвий бирикиши натижасида юзага келган.
  • “Миллий ҳисоблар” тушунчаси бундан 50 йилча аввал голландиялик иқтисодчи В.Клифф томонидан тавсия этилган.
  • МҲТнинг биринчи умумлашган методологияси 1952 йилда, иккинчи намунаси 1968 йилда иқтисодий статистика назарияси ва амалиётида тўпланган тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилди.
  • 1990 - йилларда собиқ иитифоқ мамлакатларнинг бозор муносабатларига асосланган иқтисодиёт йўлини танлашлари ва МҲТ амалиётида тўпланган тажрибалар мазкур мамлакатларда ҳисобот ва статистика тизимини такомиллаштиришни тақазо этди. Шу муносабат билан БМТ статистика департаменти таклифига асосан МҲТнинг янги - учинчи намунаси ишлаб чиқилди ва 1993 йилнинг бошида амалиётга тадбиқ этиш учун тавсия қилинди.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling