1.4-расм. Механик тебраниш (вибрация) параметрларини ўлчаш учун электр қурилмалари.
1.9-расмда ўлчанадиган механик катталикларга мос равишда ўлчаш ўзгарткичлари системалаштирилган. Ишлаш принципи бўйича улар пассив ва актив ўлчаш ўзгарткичларига бўлинади. Пассив ўзгарткичлар электр схемасига уланади ва ўзгармас ёки ўзгарувчан кучланиш билан таъминланади. Улар частотаси ноль бўлган яъни статик ўлчаш учун хам яроқли ва хеч қандай чекловларсиз статик холатга шаклланиши мумкин. Бу эса электр ўлчаш асбобларини ишончлаш нуқтаи назаридан жуда мухим.
Кўпроқ афзалликларга эга пассив ўлчаш ўзгарткичларни контактсиз индуктив дифферинциал силжиш ўзгарткичлари пружина элементли тензорезисторлардир.
Актив ўлчаш ўзгарткичларида уларнинг ўзлари ўлчаш катталикларига пропорционал ўлчаш кучланишини хосил қилади. Уларни статик катталикларни ёки уларнинг ташкил этувчиларни ўлчашга яроқли эмас. Баъзи бир афзалликларга эга актив ўлчаш ўзгарткичларига қуйидагилар киради: электродинамик тезликни ўлчаш ўзгарткичи ва тезланишнинг пеъзоэлектрик ўзгарткичидир.
Силжиш тезлик ва тезланишларни ўлчаш ўзгарткичлари билан бир қаторда механик тебраниш пеъзометрларини ўлчаш асбобларига механик кучларни ўлчаш асбоблари хам киради.
Диагностика қилиш турлари ва тизимлари.
Диагностика қилишда фойдаланиладиган қурилмалар. Насос агрегатларини диогностика қилишни ўтказиш аниқ вақт даврийлигида фақат виброанилизатор CСИ 2140 диагностика қилиш программаси орқали подшипниклар, ишчи ғилдиракларнинг холати ва шунингдек электромагнит системаларни холатини аниқланади.
1.5-расм. Кўчма диагностика қилиш қурилмаси ёрдамида насос электродвигателида бўлаётган вибрацияни аниқлаш
Тизим ССТ. (Слоw Спеед Течнологй) Дунё бўйича кичик частотали ускуналар "Слоw Спеед Течнологй"дан патентланган. Бу тизим насосларни диогностика қилиш ва кам шовқинли ускуналар учун қўлланилади. Паст даражадаги шовқин ва насос корпусини нуқсонловчи тебранишларни аниқлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |