Вибрацияни механик усулда ўлчаш принципи. Электр ўлчаш асбоблари пайдо бўлгунга қадар механик ўлчаш асбоблари кенг қўлланилган ва хозирда хам баъзи бир соҳаларда яхши техник характеристикаларга эга механик вибрацияни ўлчаш асбоблари ишлатилиб келинмоқда.
Бу механик вибрацияни ўлчаш асбобларининг ишлаш принципи шундан иборатки, ўлчаш объектининг механик тебраниши бевосита механик шуп ёрдамида қабул қилинган хамда ричагли механизм орқали узатилиб ёзувчи қурилма ёрдамида харакатланувчи лентага ёзиб борилган. Қуйидаги 3.1- расмқққ
|
1.3-расм. Механик вибрографнинг конструктив схемаси.
С-пружина, Г-корпус, М – ўлчаш объекти, Р – регистрация қиладиган лента, С – ёзувчи перо, Т – шуп.
|
Айланувчи тебранма харакатни ўлчаш учун асбоблар. Айланувчи механизмларнинг тебранма харакатини ўлчаш ўзгартиркичлари хам вибрографлар сингари бевосита харакатланувчи лентага ёзиб боради. Унда алмаздан тайёрланган перо айланиш бурчагига нисбатан ёзиб борилади ёки кўрсатиш учун ўлчамларни катталаштириш мақсадида оптик қурилмалардан хам фойдаланиш мумкин.
Тўғри чизиқли механик тебраниш (вибрация) ни ўлчаш асбоблари. Тўғри чизиқли механик тебранишни ўлчашда оддий ва қулай асбоб бу виброграф – индикатордир. Бундай асбобни қўлда олиб юриладиган портатив асбоб сифатида ёки қўзѓалмас асбоб сифатида ишлатиш мумкин. Бундай асбобларда максимал ишчи частота 250 Гц, қўлда олиб юриладиган асбобнинг частотаси 3-5 Гц ни ташкил этади.
Механик тебранишларни ўлчашнинг электр принципи ва вибродатчиклар классификацияси. Механик тебранишларни ўлчайдиган электр асбоблари бир нечта ўлчаш элементларидан ташкил топади ва улар хар зил функцияни бажаради, хамда улар улар ўлчаш занжирини ташкил этади. Одий ўлчаш занжири бу ўлчаш ўзгарткичи бўлиб у механик тебранишни қабул қилиб уни электр катталикка ўзгартиради. Бундан ташқари ўлчаш занжири кўрсатувчи ёки қайд этувчи қисмдан иборат бўлади. Оддий холда тебранишнинг амплитудаси стрелкали ўлчаш асбобида вақт функцияси сифатида осциллограф ёки вибрографда кузатилиши мумкин.
Частотали танлов ўлчашни амалга оширишда ўлчаш сигнали мос равишда анализаторга берилади. Стазостик жараёнларни расшифровка қилиш учун классификацияга ажратувчи асбоблардан фойдаланади ва хар зил бахо берилади. Электр ўлчаш сигналини кучайтириш учун кўп холларда ўлчаш кучайтиргичи ишлатилади.
Абсолют вибра силжиш вибро тезлик ўлчаш ўзгарткичларнинг частота диапазонини паст томонга кенгайтириш учун қўшимча электрон асбоблар ишлатилиши мумкин ва улар амплитудани коррекциялайди.
Вибротезликни ўлчаш ўзгарткичларни интеграл ва дифференциал каскадлар билан биргаликда силжишни ва тезланишни ўлчаш учун хам ишлатилиши мумкин. Қуйидаги 1.4-расмда мезаник тебраниш (вибрация) параметрларини ўлчовчи электр қурилмаларининг классификацияси келтирилган. Айланувчи жисмларда айланувчи объектдан қўзғалмас қисмга ўлчаш сигналини узатиш учун ток олувчи қурилма ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |