Миллий тадқИҚот университети aхатов Бекзод Эркин ўғли


Расм 1.1 Марказдан қочма насослардаги шовқин ва тебранишларнинг спектограммаси


Download 1.54 Mb.
bet13/23
Sana17.06.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1519692
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
Bekzod disertatsiya 62

Расм 1.1 Марказдан қочма насослардаги шовқин ва тебранишларнинг спектограммаси



1-кавитациясиз ишлаш тартибида; 2-кавитация тартибида ишлашда.
Расм 1.2 Сув сарфи бўйича насосдаги шовқин ва тебранишларнинг умумий ҳолати
1-умумий ҳолат(L0); 2-мувозанат бузилган ҳолат; 3-сувнинг ўзгариши; 4-кавитация ва вихр ҳолати.

Марказдан қочма насосларда содир бўладиган турли хилдаги конструктив ва технологик факторлар натижасида ҳосил бўладиган тебранишлар шовқин ва вибрацияларнинг содир бўлиб, ошиб кетишига олиб келади. ИСМИТИ да ўтказилган ва Сув маш ОАЖ корхонасидан олинган маълумотлар шуни кўрсатадики шовқин ва вибрацияни аниқлаш ва уларни синфларга бўлиш тўғрисида бир қатор маълумотлар йиғилган. Бу йўналишда илмий тадқиқот ишларини янада ривожлантириб, тез харакатланадиган насос қурилмаларида шовқин ва вибрациянинг ҳосил бўлиш ҳолатларини хар томонлама чуқур ўрганиш ва олинган маълумотларни бир тизимга тушириш ишларини олиб бориш даркор. Бу олинган маълумотлар насос қурилмаларини лойиҳалаш даврида инобатга олинса, насос қурилмаларининг ишочлилиги етарли даражада ошиб боради. Насо агрегатларида содир бўладиган вибрацияларни ва шовқинни аниқлаш йўналишида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларида уларни келтириб чиқараётган сабабларни алоҳида-алоҳида ўрганиш лозимлигини кўрсатиб ўтиш керак. Бунда алоҳида эътиборни гидродинамик ва механик сабабларга кўра ҳосил бўладиган шовқин ва вибрацияни ўрганишга қаратиш лозим.


“ТИҚХММИ” МТУ олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишларида тажрибалар ўтказиш йўли билан аниқланган маълумотларни таҳлил қилиш натижасида шовқин ва вибрациялар ҳосил бўлиши каналдаги сувнинг бир хил эмаслигига ва уларнинг нотекис оқиб келишининг айланма ҳаракатига 4-6 даражали ва ишчи ғилдирак диаметрига 2 даражали пропорционал эканлиги тасдиқланган[]. Ишчи ғилдиракнинг оғирлиги, эластиктик ва акустиклик кўрсаткичларини ўзгариши бу қонуниятга унчалик катта таъсир кўрсатмайди. Гидродинамик оқимда 4 –даражали ҳолат кузатилади. Агарда сувнинг сиқилишига боғлиқ бўлган тез ўзгариш ҳолатида акустик характерга эга бўлинса шовқин ва вибрация қонунинг 6- джаражасига бўйсунади.
Шовқиннинг келиб чиқишиги яна бир асосий сабаб бўлиб, кавитация жараёнининг ошиши ҳисобланади. Бу ҳолатда шовқин ва вибрациянинг ҳосил бўлишида кавитациянинг турли даражада эканлиги катта аҳамиятга эга бўлиб,кавитация коэффициенти 4-6 даражали аҳамиятга эгадир.
Тажрибалар натижаси шуни кўрсатганки шовқин ва вибрациянинг интенсивлиги нкаоа қурилмаси ишчи ғилдираги ва подшипникларнинг айланишлар сонига 2-3 даражали боғлиқликка эга. Думалаш подшипники ўрнига сирпаниш подшипникини ўрнатиш натижасида марказдан қочма насос қурилмаларида бўладиган механик турдаги шовқин ва вибрацияни (15-30 дб) тушириши мумкин. Мувозанатни бузилиши туфайли ҳосил бўладиган шовқин ва вибрация 4- даражали аҳамиятга эга, насос ишчи парракларининг айланиш тезлиги бир хил бўлиб ўзгармаси 2- даражали аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling