Миллий тадқИҚот университети aхатов Бекзод Эркин ўғли


Download 1.54 Mb.
bet12/23
Sana17.06.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1519692
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
Bekzod disertatsiya 62

S(t)=S1i1+ S2i2+ S3i3+….. +Snin (2.2)
Бу ерда i1 i2 i3……. in - ўлчамли фазода структурали параметрларнинг ҳолатлари.
Бу модел хар бир қаралаётган детал ёки қисмнинг икки хил холатида бўлишини ҳисобга олиш кераклигини кўрсатади. Бу ҳолатлар соз ва носоз ҳолатлардир. Бу ҳолатлар орасидаги чегарани белгилаш учун соз ҳолатда бўлиши учун структурали параметрлар қуйидаги шартни қноатлантиришлари керак, яъни
Siохир (2.3)
бу ерда
Si -диагностика қилинаётган қисмнинг структурали параметри;
Sохир- структурали параметрнинг охирги ҳолатининг қиймати.
Охирги ҳолат қийматини аниқлашда юқорида кўрсатилган ва қабул қилинган чегаралардан фойдаланиш мумкин.
Фойдаланишда бўлган насос агрегатининг созлигини (иш ҳолатини) аниқлашда ўлчаб аниқланган кўрсаткичлар уларнинг охирги холатидаги қийматларидан қанчалик масофада жойлашганлигига қаралади. Ўлчаб аниқланган ва охирги холат қийматлари орасидаги фарқ қанчалик катта бўлса , ўрганилаётган қисмнинг таъмирлашгача ресурси шунчалик катта бўлади. Насос агрегатида қисмларнинг кўплиги ва турли хил вазифаларни бажариши уларга бир хил талаб қўйиб бўлмаслигини кўрсатади. Лекин уларнинг хар бири қайсидир вазифани бажаради ва шунинг учун уларни ҳолатини баҳолашда хар бирини алҳида эмас балки, насос қурилмасининг сувни юқорига кўтариб бериш имконияти билан баҳоланишини кўрсатиб ўтиш лозим. Бундай ҳолатда насос агрегатининг параметрларининг аниқлашда кириш ва чиқиш нуқталаридаги қийматларини ўзгариши алоҳида ўрганилади. Насос агрегатининг ички қисмини ташкил этувчиларида (ишчи парраклар, уларнинг валлари, подшипниклар) бўлган ўзгаришлар натижасида содир бўладиган ҳолатларни қуйидаги диагностик модель ёрдамида ифодалаш мумкин.
Y(t)= f1[S(t), V(t)];
Ф(t)= f2[S(t),V(t)] (2.4)
бу ерда Y(t), V(t)- кирувчи ва чиқувчи параметрлар;
S(t), Sn(t)-ўзаро боғлиқ бўлмаган ички қисмлар параметрлари;
Ф(t)-ички қисмларнинг физик кўрсаткичлари характеристикалари.
Y(t), V(t) ва Ф(t) ларнинг қийматлари маълум бўлса, S(t) нинг қийматларини аниқлаш мумкин бўлади.
Бу ифода насос агрегатининг холатини аниқлаш учун диагностик модел хисобланиб, унинг ёрдамида насос агрегатини қисмларга ажратмасдан хар бир қисмида бўлаётган ўзгаришларни аниқлаш имкониятини беради.
Насос агрегатларида бўладиган акустик жараёнлар мураккаб бўлиб, уларни фақат ўҳшашалик усулларни қўллаб ўрганиш мумкин.
Насос қурилмаларининг ўзида бўладиган гидродинамик вибрацион ва шовқинлар уларнинг ичида содир бўладиган жараёнлар, яъни ишчи парракларга узатилаётган сувнинг таъсири натижасида бўлади. Бундай жараёнга сувнинг насос ичидан ҳаракатланиши вақтида ишчи паррак атрофида ва ғилофларга нотекс таъсири (ўрама ҳосил бўлиши) натажасида содир бўладиган тебраниш ва шовқинларни келтириш мумкин.
Насос қурилмаларида кавитацион жараёнларнинг содир бўлиши ва айланувчи қисмлардаги мувозанатнинг бузилиши вибрациянинг ва шовқиннинг келиб чиқишиги асосий сабаб бўлади. Бундан ташқари насос агрегатида бўладиган шовқиннинг ҳосил бўлишига босимли қувирларда бўладиган вибрация хам сабаб бўлади. Бундай вибрациянинг кеклиб чиқишига яна насос парраклари орасидаги масофалар ҳисобига содир бўладиган сув босимининг ўзгариши хамда сувнинг акустик тебраниши сабабли хам бўлиши мумкин. Бунда сувнинг сиқилиши ҳисобига ҳосил бўладиган акустик тебранишдан ташқари гидродинамик характерга эга бўлган жараён хам содир бўлади. Шунингдек насос ички қисмида хосил бўладиган акустик тебранишлар вал ва подшипниклар орқали насос ғилофига ҳам узтилиши мумкин. Ҳосил бўладиган тебранишлар амплитудаси ва унинг шакли насос конструкциясининг шакли, ўлчами, ясалган материали, деворининг қалинлиги ва қаттиқлик кўрсаткичларига боғлиқдир. Юқорида санаб ўтилган тебраниш манбалари таъсири натижасида насос агрегати қисмларининг конструкциясида резонанс ҳосил бўлишига олиб келади. Лойиҳалаш вақтида насос агрегатларининг ўзида ҳосил бўладиган тебранишлар ва унинг қисмларида содир бўладиган тебраниш частоталарининг устма–уст тушиб қолмаслигининг олдини олиш лозим. Лекин ҳозирги вақтгача марказдан қочма насос қурилмаларининг ички қисмининг тузилиши мураккаб бўлганлиги учун ўзида содир бўладиган тебранишларни ўлчаш ва аниқлаш усули мавжуд эмас. Бу кўрсаткичлар бўлмаганлиги учун констркторлар томонидан шовқини кам насосларни лойиҳа қилишда муракабликларга олиб келмоқда. Насос агрегатларида бўладиган шовқинни тажрибалар ўтказиш йўли билан камайтириш учун кўплаб тажрибалар ўтказиш ва конструкцияларига ўзгартиришлар киритиш талаб этилади. Бунинг учун ўз навбатида катта миқдорда сарф ҳаражатлар қилиш ва куп вақт керак бўлади. Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиб насос қурилмаларида содир бўладиган тебранишларни ва шовқинни камайтириш учун унинг ўзида ҳосил бўладиган тебранишлар частотасини ҳисоблаш ва аниқлаш усулини ишлаб чиқиш муҳим вазифа ҳисобланади.
Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқоти институти (САНИИРИ) олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқот ишларида [8] марказдан қочма насосларда ҳосил бўладиган шовқин ва тебранишларни келтириб чиқарувчи асосий сабабларни ва уларнинг частотасини аниқлашга имкон беради.
Диаметри 65 мм бўлган 12 та парракли марказдан қочма насос n = 2900 айл/мин да айланаётган вақтида 0,5 м масофада ўлчанган шовқини ва ғилоф қисмидаги тебранишининг спектри расм 1.1 да келтирилган
Шовқин ва тебраниш спектлари қуйидаги қонуниятни аниқлашга имкон беради. I бўлакда айланувчи қисмларда мувозанати бузилган ишчи ғилдракнинг секундига n/60 айланиш тезлигида ҳосил бўладиган шовқин ва вибрация частотасини кўриш мумкин. II бўлакда секундига n/60 айланиш тезлигида ишчи ғилдирак парракларида сувнинг нотекис чиқиши натижасида ҳосил бўладиган шовқин ва виброция частотасини кўриш мумкин. Юқори частотали III бўлак сувнинг нотекис ҳаракати ва йўналиши туфайли содир бўлган шовқин ва виброция частотасини кўриш мумкин. Шовқин ва тебранишлар тез ўсадиган (2-ҳолат) сув йўналишининг бузилиши туфайли содир бўлади. Бошқа насосларда хам уларнинг ишлаш шароитига қараб шовқин ва тебранишлар спектограммаси шунга ўхшаш бўлади.
Кўриниб турибдики, қаттиқ конструкциягс эга бўлган насос агрегати ротори сирпаниш подшипникларига ўрнатилганда ва унда ҳаракатланганда мувозанатнинг йўқолиши, сув оқимининг ўзгарувчанлиги, кавитация ҳодисаси туфайли шовқин ва вибрация келиб чиқади. Насос агрегатларида ҳосил бўладиган бошқа сабабларни иккинчи даражали сабабларга киритиш мумкин




Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling