Вибрацияга олиб келувчи сабаблар
|
Вибрацияни содир бўлиши сабаблари
|
Пастки бефда сув сатҳининг тез ўзгариши
|
Сўрувчи қувурларга сувнинг нотекис келиши натижасида паст частотали вибрация сигналлраи пайдо бўлади. Сабаби насос агрегати қисман вибрация шароитида ишлайди.
|
Пастки бефда сув сатҳининг (давомий) тушиб кетиши.
|
Сув сатҳининг тушиб кетиши натижасида сувда ўрамаларнинг ҳосил бўлиши , насос ишчи камерасига ҳавонинг сўрилиши, кавитацияга олиб келувчи ҳолатлар.
|
Насос агрегати айланувчи қисмларида мувозанатнинг таъминланмаганлиги
|
Бир неча мартта таъмирланган насос қурилмаси вали ва ишчи паррагини мувозанатга тўлиқ келтириб бўлмаслиги. Таъмирлаш сифатининг паст бўлганлиги сабабли мувозанатнинг тез бузилиши
|
Электродвигател ва насос валининг бир ўқда ётишишнинг бузилиши
|
Насос вали ва электродвигател валида пайдо бўлган бир томонлама ейилишларнинг содир бўлиши , подшапниклар сифатининг паст бўлиши.
|
Насос ишчи вали ва паррагида мувозанатнинг бузилиши
|
Сувнинг таркибидаги оқизиқларнинг ва механик заррачаларнинг таъсири натижасида насос ишчи юзаларининг кавитацион ва гидроабразив ейилиши, дарс кетиши, синиши, подшипник ўтириш жойининг бир томонлама ейилиши.
|
Аванкамера олдига ўрнатилган панжаралар олдида оқизиқларнинг тўпланиб қолиши
|
Аванкамерага сув ўтиши қийинлашганлиги сабабли сув сатҳининг тушиб кетиши ва сўриш қувири олдида ўрамаларнинг ҳосил бўлиши, насос ишчи камерасига ҳавонинг сўрилиши, кавитацияга олиб келувчи ҳолатлар.
|
Босимли қувирда вибрациянинг содир бўлиши
|
Босимли қувирда гидравлик зарбаларнинг пайдо бўлиши ва насос агрегатларига бу тебранишни узатилиши
|