Миллий тадқИҚот университети aхатов Бекзод Эркин ўғли
Насос қурилмаларини назорат қилиш усуллари
Download 1.54 Mb.
|
Bekzod disertatsiya 62
Насос қурилмаларини назорат қилиш усуллари
УСКУНАЛАРНИ ПРОФИЛАКТИК КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТЕКШИРИШ Агрегатларни кўриб чиқиш (кузатиш) жараёнида: - подшипниклар ва товон ости таянчларнинг ванналаридаги ёғларнинг сатҳи (улар ёғ кўрсаткичойналаридаги, шуплар ва бошқа асбоблар кўрсатган чегарадан чиқиб кетмасликлари лозим); - НЎА лари (ҳарорат релелари) кўрсаткичлари бўйича товон ости таянчи,подшипниклар ва ёғларнинг ҳарорати; - агрегат подшипнигига мойни (ёғ ва сув) келиши ва совутишга сувни келиши, подшипниклар, товон ости таянчи ванналарига ёғни келиши (оқим датчиклари бўйича); - агрегатнинг умумий ҳолати (вални урилиши, деталларни тебранишлари, пўлатни гувуллаши ва бошқ.); - коллекторлар, контакт халқалари ва шеткаларнинг ҳолати (шеткаларни нотекис урилиши, учқун чиқариши, коллекторни қорайиши, ериган қалай томчиланиши ва бошқ.); - агрегатдан ёғ ва сувни сизиб ўтишини мумкинлиги (сизиб ўтиш зудлик билан бартараф қилинади, електрдвигател ўрамаси ва бошқа деталларига ёғни тушишига йўл қўйиб бўлмайди); - барча реле ва автоматика аппаратураси, ўлчаш ва назорат воситалари ҳолати; - агрегатнинг юқори кучланишга ега жиҳозларининг ҳолати; - компенсаторлар, вакуумни йўқотиш қопқоқлари, сув узатишни ростловчи воситалар, қувурларнинг гидравлик зарбга қарши ва бошқа арматураларининг ҳолати текширилиб чиқилади. Агрегатлар сутка давомида ишлаганда 3…4 соатга тўхтатилиб, ҳолати текширилиб чиқилади, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар махсус журналга ёзилади. Ёзувлардан та`мирлаш ишлари графиги тузилаётганда фойдаланилади. Ускуналар қисмлари ва деталларининг техник ҳолатини тафтиш ва назорат қилиш. Бу ишлар насос стансиялари бошқармалари раҳбарлари томонидан насос стансиялари хизматчиларини жалб қилиб та`мирлаш ишлари бошлангунча ўтказилади. Та`мирлаш ишларини марказлашган усулда ўтказишда тафтиш та`мирловчи корхона хизматчилари томонидан амалга оширилади. Тафтишлар пайтида иншоотлар, ускуналар ва жиҳозлар диққат билан текширилиб чиқилади, улар ишлатилиб кўрилади ва ҳолати аниқланади, лозим бўлса ба`зи бир қисмлар ва деталлар тўлиқ очиб кўрилади, ювиб тозаланади.Тафтишлар қисман ва тўлиқ қилиниши мумкин. Қисман тафтиш қилиш суғориш даврининг охирида ҳар йили ўтказилади. Бунда ба`зи бир кам хизмат қилувчи муддатга ега қисмлар ечиб олинади. Насос иш ғилдираги ва сув оқар қисми, подшипниклари ва сал`никлари, иш ғилдирагини валга бириктириши ва куракларини бир хил бурчак остида буриш имконияти, ишчи ғилдираги зичлагичларининг тирқишлари,насос роторини ва електр двигателининг ҳамда улар ўқининг бир чизиқда ётиши ҳолатлари текширилиб чиқилади. Қисман тафтиш қилишда сал`никларни, иш ғилдираклари зичлагичларини, подшипникларни таъмирлаш ёки алмаштириш, кавитасион ўйиқларни бутлаш мумкин бўлади. Насос агрегатининг барча йиғилган елементларини очиш йўли билан ускуналарни тўлиқ ревизия қилиш зарурий бўлган ҳолатларда амалга оширади. Бу капитал таъмирлашнинг дастлабки босқичи ҳисобланади. Бу иш хўжалик ҳисобидан амалга оширилса, насос стансияси ва унинг бошқармаси бошлиқлари назорати остида фойдаланиш хизмати томонидан ўтказилади. Агар пудратчи ташкилот бу ишни бажарадиган бўлса, у стансия фойдаланиш хизматини жалб қилиб, тўлиқ тафтишни амалга оширади. Бу ҳолат агрегатни таъмирлашга топшириш босқичи бўлиб ҳисобланади, тафтиш натижалари дефект қайдномаига ёзилади. Тафтиш қилиш жараёнида насос агрегатлари қисмлари бирма бир текширилиб чиқилади.Насоснинг ротор қисми (ишчи ғилдираги ва вали) ни текширишда кураклар сирти ва шакли, иш ғилдирагини валга ўрнатилиш ҳолатлари текширилади. Насослар валларининг егилиши, ейилиши, конуслик ва бўйничасининг еллиптиклигига текширилади.Марказдан қочма горизонтал насослар валини егилиши токарлик станогида текширилади. Вертикал насослар валларини егилиши, улар бўйинчаларининг бир ўқда ётиши ва флансларини ён урилишини текшириш учун махсус мослама керак бўлади. Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling