Миллий тадқИҚот университети aхатов Бекзод Эркин ўғли


Насос қурилмаларини назорат қилиш усуллари


Download 1.54 Mb.
bet6/23
Sana17.06.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1519692
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Bekzod disertatsiya 62

Насос қурилмаларини назорат қилиш усуллари
1. Насосни босимли узатгичидан кейинги қулфак ёпиқ еканлигига ишонч ҳосил қилинади.
2. Вакуум – тизими сув идишига сув қўйилади ва вакуум – насос ишга солинади.
3. Сўрувчи қувур ва насос қобиғи сувга тўлгандан сўнг вакуум – насос
тўхтатилади, вакуумметр ва манометр кранлари ёпилади, ҳамда 2…3 секунга
ҳаракат узатувчи електр двигател қўшилади.
4. Агрегат мўьтадил ишлаганда (бегона шовқин ва йўл қўйилмайдиган
тебранишлар бўлмаганда) насос агрегатини иккиламчи ишга тушириш амалга оширилади ва чиниқтириш синовлари бошланади. Насос ишга туширилгандан 1,5…2 мин ўтгандан сўнг насос қобиғини қизиб кетишини олдини олиш учун босимли
узаткичдан кейинги қулфак очилади. Салник ва подшипникларга совутиш учун сув берилиши, ёғни келиши ва ҳарорати текшириб кўрилади. Ёғнинг ҳарорати турғунлашгунча ҳар 5…10 мин да текширилиб борилади. Насос агрегати 2 соат ишлатилишдан сўнг ҳарорат ўзгармаса ва 60…700С дан ошмаса ҳарорат турғунлашган ҳисобланади. Агар ёғни ҳарорати турғунлашмаса, унда совутишга берилаётган сувнинг сарфи кўпайтирилади. Совутишга берилаётган сувнинг сарфи, босим 0,1…0,3 МПа бўлганда тахминан 2…3 м3/соатни ташкил қилади. Агар совутишга берилаётган сувнинг сарфини кўпайтирилиши ҳам ҳароратни турғунлашишига олиб келмаса, унда насос агрегати тўхтатилади, қизишига олиб келган сабаб бартараф қилинади.
5. Салникли зичлагичлар иши текширилади. Мў`тадил иш пайтида сал`ник сувни алоҳида томчилар ёки юпқа оқимча шаклида ўтказиши мумкин. Салник қизиб
кетганда қисувчи қопқоқ болтлари бўшатилади, сизиб ўтаётган сувнинг сарфи
кўпайтирилади. Агрегат 0,25 дан 2 соатгача давомийликда мў`тадил, турғун
ишласа насосни чиниқтириш синови охирига етган ҳисобланади. Бу вақт насосни қувватига қараб аниқланади: (9.1-жадвал). Қуввати 400 кВт дан ортиқ бўлган йирик насос агрегатларини ишга туширишда дастлабки синаб кўриш ва чиниқтириш синовлари бир-биридан ажратилмайди, я`ни биргаликда ўтказилади. Назорат-ўлчов асбоблари (НЎА) насоснинг сув узатиши ва ҳосил қиладиган босими, аванкамера ва босимли ҳавзадаги сув сатҳлари, техник сув та`миноти тизимида сувнинг оқиши, мусбат сўриш баландлигига ега насосларни ишгатуриришдан олдин сув билан тўлдирилиши, ёғ сарфи, подшипниклар ҳарорати ва бошқа кўрсатгичларни назорат килади. НЎА ни ишлатиш, улар иш жараёнидан қат`ий назар, заводлардан олинган кўрсатмаларга мос равишда амалга оширилади: текширишлар олиб борилади, мойланади, зичланганлиги, тозалиги, маҳкамланиши,изолясияси ва ўтказгичлари тури, бирламчи ва иккиламчи датчиклар ораси масофаси ва бошқалар текширилиб борилади. Бу ма`лумотлар асосида НЎА ни ишлатишнинг маҳаллий кўрсатмалари ишлаб чиқилади, улар ишининг тўғрилиги ҳар куни текширилади. Асбобларни та`мирлаш махсус устахоналарда, уларни текшириш еса давлат стандартлаштириш ташкилотларида амалга оширилади. Сув сарфини назорат қиладиган қурилмалар ишлатилаётганда қисилган кесим юзали қурилма (диафграма,
Вентури қувури ва ш.ў.) ларининг импул`с қувурчалари тозалиги кузатиб борилиши лозим, улар ҳаво билан босим остида тозаланиши ва ювилиши, йиғилиб қолган ҳаво улардан чиқариб юборилиши, бирламчи датчик ва қабул қилгичлараро симнинг созлиги кузатиб борилиши керак. Сув сатҳини ўлчайдиган асбоблар ишлатилаётганда қувур тешиги тозалиги ва сув ўтказувчанлиги, пўкаклар ва пўлат арқончалар созлиги, бирламчи ва иккиламчи датчиклар орасидаги симнинг созлиги кузатиб борилиши, ишқаланадиган қисмлари мойланиши, пўкакли асбоблардаги арқончалар ва йўналтирувчи шкивлар музлашдан сақланиши, сатҳ сигнализаторларини електродли контактларининг ҳолати кузатиб борилиши, мунтазам равишда асбобларни кўрсатишларини амалдаги сув сатҳига мослиги текширилиб борилиши зарур. Асбоблар намунали тозаликка ега бўлиши керак. Сим ва асбоблар қобиғи жойлашган шитларнинг ички қисми чанг ютгич билан тозаланиши, машина ёғи билан сал намланган ма`толар билан артилиши лозим. Асбоблар ойналари пахта материалли мато билан артилади. Ойига камида 1 марта асбоблар кўриб чиқилади ва бириктирмалари тортиб қўйилади, ойнасига бармоқ билан чертиб, кўрсаткич стрелкасининг харакати текширилади. Ўзи ёзар соат механизмли ёки електр узаткичли диаграмма
доирасини айлантирувчи ёки диаграмма лентали барабанли НЎАга алоҳида аҳамият берилади. Механизми буралиб, уни иш жараёни кузатилиб борилади.Оқимчали реле иши суғориш мавсумида камида бир марта, босим ўлчовчи асбоблари – манометр ва вакуумметрлар – ҳар куни текширилади. Мавсумлар орасида, қачонки насос стансияси ишламаган даврда, туташтирувчи қувурчалардан сув тўкиб ташланади, улар сиқилган ҳаво билан тозаланади, очиқ қурилмалардан асбоблар олиб қўйилади, улар мусбат ҳароратли биноларда сақланади.


    1. Download 1.54 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling