Миллий тадқИҚот университети aхатов Бекзод Эркин ўғли
Насос қурилмаларининг эксплуатацион жараёнига таъсир этувчи омиллар
Download 1.54 Mb.
|
Bekzod disertatsiya 62
Насос қурилмаларининг эксплуатацион жараёнига таъсир этувчи омиллар
Насос станцияларидан фойдаланиш ҳолатлари. Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос агрегатлари эксплуатациясини мукаммаллаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш насос агрегатлари ва бутун машинада сувни кўтариш бўйича эксплуатацион харажатларни қисқартириш учун олиб борилаётган вазифаларни бажариш учун қуйидагилар зарур: Гидравлик жараёнларни бошқариш услубиятлари ва регионал ўзига ҳосликларини ҳисобга олиб энергияни тежовчи режимларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш; Заҳирага қўйишнинг оптимал даражасини ҳисобга олиб, техник ҳолати таъминланган жиҳозлар билан насос агрегатларини асосланган сув узатиш хажмини ўрнатиш; Насос агрегатлари назорат остидаги эксплуатациясини биринчи навбатда жиҳозларни янги элементлар билан энг кам сарф параметрларини аниқлаш билан ўтказиш ва уларнинг самарадорлигини замонавий ташхис қилиш воситалари билан аниқлаш; Фойдаланишнинг замонавий шароитларида ўтиш жараёнларида босим қувир ўзгариши, агрегатни босим ўзгариши ва вибрациянинг хақиқий тавсифномасини аниқлаш ҳамда юқори даражадаги ейилишдан ҳимоя қилиш усулларини, шунингдек агрегатдаги динамик юкни камайтириш имкониятини берувчи ўтиш жараёнларини бошқаришни ишлаб чиқиш. Насос агрегатларини холатини ўрганиш қуйидаги мақсадлар билан амалга оширилади. а) фойдаланиш даврида агрегатлар ҳолатига таъсир кўрсатувчи омилларни топиш ва уларни таъсирини текшириш; б) агрегатларнинг бузилишларини ўз вақтида аниқлаш; в) лойиҳавий меёрлардан четга чиққан элементларини ва агрегатларнинг меъёрий бўлмаган ҳолатини ўз вақтида аниқлаш. Махсус тадқиқотлар стационар ёки кўчма назорат ўлчаш аппаратуралари ёрдамида амалга оширилади. Стационар-назорат ўлчаш аппаратуралари ёрдамидаги кузатишлар қурилиш вақтида агрегат ичига қўйилган ёки уларнинг асосидаги махсус асбобларни мавжудлигини назоратда тутади (диномометрлар, тензометрлар, оралиқ тирқишларни ўлчаш учун маҳсус асбоб ускуналар ва шу кабилар). Кўчма назорат-ўлчаш аппаратураси ёрдамидаги кузатишлар асбобларни кузатиш вақтида қулай, олдиндан тайёрлаб қўйилган агрегатдаги жойларда ўрнатишни назарда тутади. Кузатишларни ташкил қилиш ва ўтказишда қуйидаги талаблар қўйилади: а) кузатишлар агрегат тури, кузатилаётган ҳолатнинг характери ва жадаллигига кўра маҳаллий кўрсатмалар билан ўрнатилган муддатларда мунтазам олиб борилади; б) агрегат ҳолатини кузатиш билан бир вақтда имконият бўйича унинг ишига таъсир қилувчи ташқи омиллар ва агрегатга тушадиган кўрсаткичларни ҳам кузатиш керак (ҳаво ва сув харорати, музлаш ҳолатлари, гидравлик шароитлар, чўкиндилар таркиби ва режими, сувнинг кимёвий таркиби ва бошқалар); в) кузатиш натижаларида кузатиш ҳолатларини аниқ картинасини олиш, шунингдек унга ташқи омилларни, биринчи навбатда иншоот иш хажми таъсирини ўрнатиш мумкин бўлган шаклда (жадвал, график) мунтазам равишда ишланиши керак. Агрегат ҳолатида ёки ишида сезиларли даражада меъёрдан ташқари ҳолат кузатилса (чўкиндилар кўплиги, режадаги аралашув, алоҳида элементлар вибрацияси, фильтрацияни кескин ортиб кетиши ва шу кабилар) дарҳол бу ҳолатлар сабаблари аниқланади ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш учун чоралар қўлланилади. Зарурий ҳолатларда лойиҳавий ва илмий тадқиқот ташкилотларини жалб қилиб, маҳсус тадқиқотлар ўтказилиши керак. Насос станциясида лойиҳавий-техник хужжатларнинг зарурий комплекти бўлиши керак. Техник тизимларда ҳозирги кунда турли хилдаги назорат жиҳозлари ва усуллари қўлланилмоқда:дастурий, дастурий-аппаратурали, аппаратурали. Дастурий назорат усули дастурий ва тест дастурий турларга, аппаратурали жиҳозларнинг ўрнатилиш турига қараб бевосита тизим ичига ва ташқарисига ўрнатилган турларга бўлинади. Техник тизимнинг ичига ўрнатилган турлари ўз вақтида автоматик, ташқи автоматлаштирилган,қўлда бошқариладиган турларга бўлинади. Йирик насос станцияларидан фойдаланиш жараёнида учрайдиган муаммоларни тажриба ва изланишлар ўтказмай туриб ўрганиш ва тўғри баҳолаш мумкин эмас. Насос станцияларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини олиб боришда, насослардан бир биридан фарқ қиладиган табиий иқлим шароитларида, турли хил кўрсаткичларга эга бўлган насос агрегатларидан фойдаланишга тўғри келишини инобатга олиш лозим. Иш жараёнида йирик насос станцияларида қувватни термодинамик усул билан сувнинг насосга кириш ва ундан чиқиш жойидаги ҳароратни (температурани) ўлчаш орқали аниқлаш мумкин. Сувнинг ҳарорати t <50°C дан паст бўлганда хатолиги 1°С дан ошмайдиган термометр ёрдамида ўлчанади. Керак бўлган холларда сувнинг зичлиги ва пар ҳосил бўлиш босими аниқланади. Насосларнинг иш тартибларини тўғри танлаш мақсадида характеристикалари бўйича олинаётган маълумотларни бир хил ва кичик вақт оралиғида бўлишини таъминлаш лозим. Энергетик ва босим бўйича характеристикаларни бир вақтда сув узатиш оралиғи бўлганда олиш мақсадга мувофиқ. Бу ерда: Qmax.- насоснинг максимал сув узатиши. Сув узатиш тизимида янги маълумотларни олишда ўлчашлар сони ками билан 16 та бўлиши керак. Ўлчаш ишларини олиб бориш вақтида узатилаётган сув хароратининг ўзгариши 10°С дан ошмаслиги лозим. Сув хўжалиги объектларининг ишончлилигини ва мустахкамлигини таъминлаш учун энг замонавий башорат қилиш усули бўлиб, ташқи таъсирлар ва материалларнинг механик хусусиятларига асосланган стохатик характерга эга бўлган диагностика қилиш ҳисобланади. Насос станцияларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш сифатини ошириш мақсадида хамда уларнинг учраш сабабларини аниқлаш учун диагностика қилиш тизимига киритиш учун диагностик параметрлар танлаб олинади [5,7]. Йирик насос станциялари элементларини такомиллаштириш бўйича тавсияларни татбиқ этиб ва параметрик бузилишларни бартараф этиш услини қўллаб ренов ация қилиш шароитларини инобатга олиб насос станцияларидан фойдаланишнинг янги технологияси ишлаб чиқилди. Бу технологиялардан насос агрегатларидан фойдаланиш жараёнида техник ҳолатини аниқлаш учун диагностика қилишда қўлланилади. Насос қурилмаси – суюқликни манбаъсидан олиб истеъмолчига етказиб берувчи қурилма ёки қувватни узатиш жиҳозлари билан боғланган насос ва двигателъ, сурувчи ва босимли қувурлар, уларнинг керак – яроғлари (арматура, беркитгич – задвижка, тескари клапан ва бошқалар) ва ўлчов асбоблари (вакууметр ва манометр) йиғиндисидир Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling