Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устивор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг III.«Энергетика, энергия ва ресурс-тежамкорлик» ҳамда VIII.«Қишлоқ ва сув хўжалиги учун илмий ҳажмдор, юқори унумли, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган технологиялар, машиналар, ускуналар, асбоблар ва эталон воситалари, ўлчаш, назорат ва ҳизмат кўрсатиш (сервис) усулларини яратиш» устувор йўналишлари доирасида бажарилган.
Мавзунинг асосланиши ва долзарблиги:
Ҳозирги кунда Республикадаги насос стансияларидаги насос агрегатларини вибрадиагностика қилишда ескирган услда ва ески асбоб ускуналар ёрдамида амалга оширилиб келинмоқда, ёки умуман бундай қурилмалардан фойдаланилмайдиган насос стансиялари ҳам мавжуд, шу сабабли бу жараёнда копгина муаммолар мавжуд. Шу сабабли бу жараёнда замонавий қурулмаларни амалиётга кенг жорий етиш натижасида иш самарадорлигини ва ишончлиликни ошириш кўзда тутилган.
Тадқиқотнинг мақсади:Насос агрегатларида содир бўладиган вибрация миқдорини аниқлаш қурилмасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, ҳамда ҳозирда мавжудларини чуқур таҳлил қилган ҳолда ҳозирги кунда насос станцияларида фойдаланилаётган қурилмаларнинг оптимал вариантларини саралаб олиб насос агрегатларини ишончли ва хавфсиз ишлашини таминлашдан иборат.
Тадқиқот вазифаси:
1.Насос агрегатларини ишлаш шароитларини ўрганиш.
2.Насос агрегатларидан фойдаланишда вибрация ҳолатига олиб келувчи сабабларни аниқлаш ва тахлил қилиш.
3.Насос агрегатларини вибродиагностика қилиш қурилмасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти ва предмети: Сурхондарё вилояти Aму-Сурхон Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (ИТҲБ) ҳузуридаги, Насос стансиялари ва енергетика бошқармасига қарашли Қизириқ тумани ҳудудида жойлашган Боғдорчилик насос стансияси.
Тадқиқотлар илмий янгилиги:
Насос агрегатларида содир боладиган вибрация миқдорини аниқлаш қурилмасини такомиллаштириш орқали насос агрегатларидан самарали ва ишончли фойдаланиш имконияти ошади бунда бир нечта вибрацияни аниқлайдиган датчиклардан фойдаланиб кўриб энг мақбул варианти танланади
Do'stlaringiz bilan baham: |