Миллий валюта тушунчаси, моҳияти ва хуқуқий асослари


Миллий валюта барқарорлигига таьсир этувчи


Download 306.5 Kb.
bet2/3
Sana28.12.2022
Hajmi306.5 Kb.
#1013865
1   2   3
Bog'liq
Миллий валюта курслари ва унга таьсир этувчи омиллар.

Миллий валюта барқарорлигига таьсир этувчи
омиллар таҳлили.
Миллий валюта барқарорлигига таьсир этувчи асосий омиллар қуйидагилар:

Инфляция — бу барча товар ва хизматларга бўлган нарх индексининг кўтарилишидир.

    • Иқтисодиётда инфляциянинг юз бериши анча узоқ вақтларга бориб тақалади. Инфляция термини (лотинча in flatio — иширилган) биринчи марта Шимолий Америка 1861—1865 йиллардаги граждан уруши даврида ишлатила бошланди. Шу даврда бу термин қоғоз пул муомаласини англатар эди. XIX асрга келиб бу термин Англия ва Францияда ишлатиладиган бўлди.

    • Бу Фуқаролар уришни молиялаштириш учун Линкольн пуллари деб аталган “greenbacks”лар муомалага чиқарилган, охир оқибатда, уларнинг миқдори кўп бўлгани туфайли пулнинг қадрсизланиши вужудга келган.

    • Асримизнинг бошида АҚШ президенти К.Куллидж «Инфляция қарз мажбуриятларидан тониш, давлат банк билетларини бекор қилиш» деб таъриф беради.

    • Америкалик социолог Жон Гелбрайт инфляцияни таърифлаб, «Пулнинг товар орқасидан қувиши» деган эди.

    • Инфляциянинг нисбатан умумий ҳамда анъанавий таърифи қуйидагича: Инфляция — муомалада керагидан ортиқча пул пайдо бўлиб, нарх-наво ўсиб, пул қадр-қиймати яьни харид қобилиятининг пасайшни, пулнинг обрўсизланишидир.

Россия антиинфляцион сиёсатининг назарий асосларининг марказида америкалик машҳур иқтисодчи, Дж. Сакс қуйидагича ифодалаган ғоя ётади: “инфляция пул таклифи пул талабидан ошиб кетган вазиятларда юзага келади”. Дж. Сакснинг фикрига кўра, ер юзида пулнинг қадрсизланишига бошқа бирор сабаб бўлмаган, йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.

1-расм. Инфлацияни келтириб чиқарувчи асосий сабаблар6
_____________________________
6
Манба: Малумотлар асосида муаллиф томонидан тузилди.

2-расм. Инфлацияга таъсир этувчи омиллар таҳлили7 Инфляциянинг даромад тақсимотига таъсири.
Нархлар ўсиши билан олинадиган даромаднинг абсолют ҳажми ҳам ошади. Номинал даромад - бу инсоннинг иш ҳақи, пенсия ва бошқа кўринишларда оладиган даромадидир. Ҳақиқий даромад – бу номинал даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар ҳажми.
Турли ижтимоий қатламлар инфляцининг критик нуқталарига бир вақтнинг ўзида тўқнаш келмаслиги сабабли биринчи бўлиб ҳақиқий даромадлари камайишидан белгилаб қўйилган даромад – пенсия, стипендия ва ҳ.к. олувчилар зарар кўрадилар. Даромадларнинг бундай турлари инфляция жараёнининг илк босқичларидаёқ қадрсизланадилар.

Download 306.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling