Миллий валюта тушунчаси, моҳияти ва хуқуқий асослари
Миллий валюта барқарорлигига таьсир этувчи
Download 306.5 Kb.
|
Миллий валюта курслари ва унга таьсир этувчи омиллар.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инфлацияни келтириб чиқарувчи асосий сабаблар 6
- Инфлацияга таъсир этувчи омиллар таҳлили 7
Миллий валюта барқарорлигига таьсир этувчи
омиллар таҳлили. Миллий валюта барқарорлигига таьсир этувчи асосий омиллар қуйидагилар: инфляция фоиз ставкалари Инфляция — бу барча товар ва хизматларга бўлган нарх индексининг кўтарилишидир. Иқтисодиётда инфляциянинг юз бериши анча узоқ вақтларга бориб тақалади. Инфляция термини (лотинча in flatio — иширилган) биринчи марта Шимолий Америка 1861—1865 йиллардаги граждан уруши даврида ишлатила бошланди. Шу даврда бу термин қоғоз пул муомаласини англатар эди. XIX асрга келиб бу термин Англия ва Францияда ишлатиладиган бўлди. Бу Фуқаролар уришни молиялаштириш учун Линкольн пуллари деб аталган “greenbacks”лар муомалага чиқарилган, охир оқибатда, уларнинг миқдори кўп бўлгани туфайли пулнинг қадрсизланиши вужудга келган. Асримизнинг бошида АҚШ президенти К.Куллидж «Инфляция қарз мажбуриятларидан тониш, давлат банк билетларини бекор қилиш» деб таъриф беради. Америкалик социолог Жон Гелбрайт инфляцияни таърифлаб, «Пулнинг товар орқасидан қувиши» деган эди. Инфляциянинг нисбатан умумий ҳамда анъанавий таърифи қуйидагича: Инфляция — муомалада керагидан ортиқча пул пайдо бўлиб, нарх-наво ўсиб, пул қадр-қиймати яьни харид қобилиятининг пасайшни, пулнинг обрўсизланишидир. Россия антиинфляцион сиёсатининг назарий асосларининг марказида америкалик машҳур иқтисодчи, Дж. Сакс қуйидагича ифодалаган ғоя ётади: “инфляция пул таклифи пул талабидан ошиб кетган вазиятларда юзага келади”. Дж. Сакснинг фикрига кўра, ер юзида пулнинг қадрсизланишига бошқа бирор сабаб бўлмаган, йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. 1-расм. Инфлацияни келтириб чиқарувчи асосий сабаблар6 _____________________________ 6 Манба: Малумотлар асосида муаллиф томонидан тузилди. 2-расм. Инфлацияга таъсир этувчи омиллар таҳлили7 Инфляциянинг даромад тақсимотига таъсири. Нархлар ўсиши билан олинадиган даромаднинг абсолют ҳажми ҳам ошади. Номинал даромад - бу инсоннинг иш ҳақи, пенсия ва бошқа кўринишларда оладиган даромадидир. Ҳақиқий даромад – бу номинал даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар ҳажми. Турли ижтимоий қатламлар инфляцининг критик нуқталарига бир вақтнинг ўзида тўқнаш келмаслиги сабабли биринчи бўлиб ҳақиқий даромадлари камайишидан белгилаб қўйилган даромад – пенсия, стипендия ва ҳ.к. олувчилар зарар кўрадилар. Даромадларнинг бундай турлари инфляция жараёнининг илк босқичларидаёқ қадрсизланадилар. Download 306.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling