Ахлоқ ва санъат.
Санъат кенг маъноли тушунчадир. Зеро, санъат
инсон меҳнати, ақл-идроки, шуури билан
яратилган, вужудга келган, ижод қилинган
нарсалардир. Санъат инсон фаолиятининг
ижодкорлик турини англатиб, ҳар бир санъат
асарида шахснинг ўзига хос истеъдоди намоён
бўлади. Ва ниҳоят, санъат инсоннинг маҳорати
билан чамбарчас боғлиқдир. Санъат, кенг
маънода, бадиий қадриятлар, уларни яратиш
(бадиий ижод қилиш) ва истеъмол (бадиий
идрок этиш)жараёнларини ҳам қамраб олади.
Ахлоқ ва мафкура
Мафкура
бир
ижтимоий
гуруҳ
ёки
миллатнинг
туб
манфаатларини
назарий
асословчи
ва
ҳимоя
қилувчи
фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, гўзалликка доир,
бадиий қарашларнинг бутин бир тизимига мафкура дейилади.
Мафкурасиз жамият, ижтимоий гуруҳ ёки миллат бўлиши
мумкин эмас.
Мустақил
Ўзбекистонннинг мафкураси миллий истиқлол
мафкурасидир. Бу мафкуранинг мазмуни иқтисодий, ижтимоий
– сиёсий, маданий
- маърифий ҳаётнинг барча соҳаларига
сингиб кетган.
Муайн мақсадни ифода этувчи ҳар қандай мафкура инсонлар
онгига
сингиб,
эътиқоди
моҳиятини
белгилаб,
амалий
фаолиятига асос бўлгандагина катта ижтимоий кучга айланади.
Аҳлоқ билан мафкуранинг алоқаси ҳам жамият ҳаётида жуда
катта аҳамиятга эга. Маълумки, ҳар бир мафкура муайян
ғоялар ва қарашлар тизимидан иборат бўлади. Расмона
мафкурани аҳлоқий ғояларсиз тасаввур қилиш қийин. Лекин
ғоя ҳеч қачон ўз-ўзича, шунчаки мавжуд бўлмайди. У албатта
инсонда инъикос топади ва муайянлашади.
Ахлоқ ва фан
Маънавиятнинг яна бир муҳим жиҳати билим, илм, малака,
истеъдод ва қобилият бўлиб, улар ҳам муайян ахлоқий
камолот заминида шакилланади. Ахлоқнинг фан билан
ўзаро алоқадорлиги масаласи ҳам муҳим. Баъзи бир
қарашларга кўра, аҳлоқнинг фанга алоқаси йўқ. Бундай
қарашларни тўғри деб бўлмайди. Зотан аҳлоқшунослик
тадқиқот объекти сифатидаги аҳлоқнинг мақомиёқ унинг
фанга алоқадорлигини кўрсатиб туради.
Маънавий эхтиёжларга, ахлоқий фазилатларга эга
бўлмаган кишиларда илм – фанни ўрганишга, ҳалол
меҳнат қилиб, хунар – касбни эгаллашга малака оширишга
иштиёқ бўлмайди. Шу сабабли жамият тараққиёт барча
босқичларида аввало ўсиб келаётган ёш авлодни
тарбиялаб, уларга таълим берганлар. Ўзбек миллий
таълимшунослигидаги таълим – тарбия ишлари тизимида
ҳам ахлоқ – одоб тарбияси устивор аҳамиятга эга бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |