Миллоддан аввалги биринчи минг йиллик Уруғчилик жамоасининг емирилиши ва унинг сабаблари


“нмана” деб аталувчи катта патриархал оила бўлганини билиб оламиз. Бир неча “нмана”


Download 30.23 Kb.
bet3/3
Sana09.04.2023
Hajmi30.23 Kb.
#1347195
1   2   3
Bog'liq
Уруғчилик жамоасининг емирилиши ва унинг сабаблари

нмана деб аталувчи катта патриархал оила бўлганини билиб оламиз. Бир неча “нмана” лар уруғ жамоаси –“вис”ни ташкил этган. Ҳудудий қўшничилик жамоаси эса “варзана” деб номланган. Бундай жамоалар қабилага- “занту” га бирлашган. Ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун бир қанча қабилалар иттифоққа –дах “ю” га уюшганлар. “Авесто”га кўра, жамиятни идора қилишнинг қуйидаги тизими мавжуд бўлган:

  • Оқсоқоллар кенгаши

  • Халқ йиғилиши

  • Алохида туманлар ҳукумдорлари

  • Вилоятларнинг ҳукумдорлари

Аҳоли уруғ ва қабила бўйича эмас, балки ҳудудий тамоилга кўра гуруҳларга ажратилиши милоддан аввалги ИХ-ВИИИ асрларда Ўрта Осиёда вужудга келаётган илк давлат бирлашмаларнинг муҳим аломати эди.
Ўзбекистонда Темир даврига оид ёдгорликларни саналаштириш ва дастлабки туркумларга ажратилишига доир тадқиқотлар С.П.Толстов, А.И.Тереножкин ва Я.Ғуломовлар томонидан амала оширилган. Ўзбекистон ҳудудида Темир даври ёдгорликлари мил. авв. ВИИИ-ВИ асрларга мансуб. Улар Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятларида ва Фарғона водийсида ўрганилган; Кўзалиқир, Қалъалиқир ва Дингилжа сингари қадимги қалъа ва қишлоқ, шаҳар харобалари, Тагискен ва Уйгарак қабристон-қўрғонлари, Бўкантов қоятош суратлари текширилган. Темир даврида қадимги Хоразм ҳудудларида дастлабки йирик суғориш иншоатлари вужудга келган.
1960 -1970 йилларда Сурхондарёда Кучукрепа, Жондавлат ва Қизилтепанинг қуйи қатламлари, Пачмоқтепа, Қилчатепа ёдгорликлари ўрганилди. Л.И. Албаум Кучуктепадан мил. авв. ВИ-ИВ асрларга оид уй-жой қолдиқлари, кулолчилик, темирдан ясалган уй-рўзғор ва деҳқончилик буюмларини топган. 1960 йилларда Бухоро вилоятида Хазора ёдогорлиги ва Сармичсой петроглифлари текширилди. Қашқадарёда темир даврига оид Чимқўрғон ёдгорлиги (1972 й) ўрганилди. 1973 йилда Чордана истеҳкоми (Конимех тумани) ва Ромуштепа (Жондор тумани) текширилди.
Темир даврига мансуб археологик ёдгорликлар Тошкент вилоятида Бурганликтепа, Қовунчитепа, Туябўғизтепа ва Бурчмулла хазинаси, Фарғона водийсида эса, эйлатон ёдгорлиги ва Оқтош қабристони асосида ўрганилган. 80-90-йиллардан Кўктепа(Самарқанд вилояти), Ерқўрғон ва Узунқир (Қашқадарё вилояти) каби мил. авв. ВИИ-ВИ асрларга оид нодир обидаларда археологик қазишлар ўтказилди. Бу ёдгорликларнинг тадқиқотларида Р.Сулаймонов, М.Филанович, А.Саъдуллаев, М.Исамиддинов, Ш.Одилов, Б.Матбобоевларнинг ҳиссаси катта бўлди1.
Ўрта Осиёда энг қадимги темир буюмлар Далванринтепа (Фарғона водийсида), Анов (Туркманистонда), Қизилтепа (Сурхон воҳасида), Даратепа (Қашқадарё водийсида) каби манзиллардан топилган. Уларнинг энг қадимгиси мил. авв. ИХ-ВИИИ асрларга оиддир. Лекин буюмларнинг кўпчилиги мил. авв. ВИИ-ВИ асрларга тааллуқлидир2.
Темир даврига оид ёдгорликларнинг тадқиқот натижалари, шубҳасиз, Ўзбекистон тарихининг энг муҳим масалаларидан ҳисобланади. Шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиши шаҳарлар ва мамлакатлараро савдо-сотиқ муносабатларининг ривожи ҳамда илк давлатчилик тизимларининг шаклланиши ва ривожи тарихини ўрганишда самарали натижалар бермоқда. Чунки Темир даврида мамлакатимиз ҳудудида Хоразм, Бақтрия, Суғд, Чоч ва Фарғона каби қадимий тарихий-маданий ўлкалар шаклланиб, Катта Хоразм, Юнон Бақтрия (Бахтар) подишолиги, Сўғд маҳаллий ҳокимлар конфедератсияси, Қанғ давлати ва Фарғона афшинлари каби ҳокимиятлар ташкил топган эди3.



11 Sultonov F., Yodgorov Sh., BozorboyevF., Shoimov U. Tarix. —T; O'zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi "Fan" nashriyoti, 2007, 17-bet

1 “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”.-Т.: Давлат илмий нашриёти, 2004, 8-том, 353-бет.

2 Sultonov F., Yodgorov Sh., BozorboyevF., Shoimov U. Tarix. —T; O'zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi "Fan" nashriyoti, 2007, 17-bet.

3 “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”.-Т.: Давлат илмий нашриёти, 2004, 8-том, 353-бет.



Download 30.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling