Миллоддан аввалги биринчи минг йиллик Уруғчилик жамоасининг емирилиши ва унинг сабаблари


Download 30.23 Kb.
bet2/3
Sana09.04.2023
Hajmi30.23 Kb.
#1347195
1   2   3
Bog'liq
Уруғчилик жамоасининг емирилиши ва унинг сабаблари

ВИС эканлигини кўрамиз. ВИС – қабила жамоаси, катта қишлоқ дегани. ВИС- пати эса ана шу нманаларни бирлаштирган олий кенгаш бошлиғи, қабила оқсоқоли, катта қишлоқнинг бошлиғидир. Бу шундан далолат берадики, ишлаб чиқариш жамоаларини бошқариш мўътабар зотлар – оқсоқоллар (нманапатилар) қўлида бўлган, улар жамоа ҳаёти билан боғлиқ бўлган барча муаммоларни оқсоқоллар кенгаши орқали амалга оширганлар.
Оқсоқоллар кенгаши катта кучга эга бўлган. Уларнин қўлида диний ва дунёвий хокимият бирлашган. Катта оила жамоасининг оқсоқоли айни вақтда ўша оила жамоаси ҳам эди. Қабила қишлоқ оқсоқоли эса бутун қишлоқ аҳлининг ана шундай бошлиғи бўлган. Уларнинг топшириқ ва буйруқлари жамоа аъзолари учун қонун ҳисобланган. Хусусий мулк пайдо бўлиши билан иқтисодий ва синфий табақаланиш тезлашиб борди. Мулк энг аввало жамоа оқсоқоллари, харбий бошлиқлар мўътабар шахслар қўлида тўпланган. Синфий табақаланиш жараёни кучайган сари жамиятни бошқариш оғирлашиб борди. Бунга сабаб жамоа бойлигини тақсимлаш, жамоани бошқаришда демократик принтсиплар бузилиб борди, адолатсизликлар келиб чиқди. Бу тарихий жараёлара бронза даврининг охири ва илк темир давига тўғри келади.
Милоддан аввалги иккинчи минг йилликнинг охири биринчи минг йиллик бошларида жамият тузимининг асосини ота уруғдошлиги жамоалари “Патриархат” ташкил этган. Умумий бир ҳудудда яшаб, бир тилда сўзлашган бир қанча уруғлар бир қабила ҳисобланган. Уруғ бошлиқлари йиғилиб қабила кенгашини ташкил этган. Энг кучли ва обрўли уруғ бошлиғи қабила бошлиғи бўлиб сайланган. Бундай жараён Ўрта Осиё хусусан, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида милоддан аввалги бир минг йиллик бошларига келиб темир асрига ўтиш жараёнида рўй берган.
Темирдан бирор буюм ясаш кўп меҳнат талаб қилган. Темир 1500°, мис 1000°, бронза 300° эрийди. Шунга қарамасдан темир уларга қараганда кўп афзаликларга эга бўлиб, улардан қаттиқроқ эди1.
Меҳнат қуролларини ясаш учун темирдан фойдаланиш энг аввало, деҳқончилик техникаси ривожига таъсир ўтказди. Темир учли омочлари, темир болталар пайдо бўлди. Бу меҳнат қуроллари катта-катта майдонларни ўзлаштириб зироатчиликни ривожлантиришга имкон яратиб берди. Ўрта Осиёдан топилган энг қадимги темирдан ясалган буюмлар милоддан аввалги ИХ-ВИИИ асрларга оид бўлса-да, улардан кўпи милоддан аввалги ВИИ-ВИ асрларга оиддир.
Темир қуролларининг кенг тарқалиши меҳнат унумдорлигини оширди. Бу нарса янада ривож топган ишлаб чиқариш усулига ўтишда замин ҳозирлади. Уруғ жамоасини ўрнини ҳудудий қўшничилик жамоаси эгаллай бошлади.
Милоддан аввалги биринчи минг йиллик бошларида Ўрта Осиёда аҳоли тўрт гурухга ажратилган: кохинлар, жангчилар, деҳқонлар, ҳунармандлар. Турмуш ва яшаш тарзидан келиб чиқиб бу даврда бир томондан ўтроқ хаёт ва деҳқончилик иккинчи томондан чорвачилик турмуш тарзи уч тоифадаги жамоаларни шакллантирди: қишлоқда ўтроқ деҳқонлар, яйлов чорвадор даштликлар, тоқли жойларда эса чорва, ов ва қисман деҳқончилик билан кун кечирувчи тоғликлар жамоаси яшарди. Ҳудудий жихатдан бу уч тоифа уч хил географик шароитга эга мактабларда яшасалар ҳам, улар ўртасида доимий ўзаро иқтисодий ва маданий алоқалар муҳим қарор топган эди. Бундай уч тоифали жамият қишлоқда “катхудо” , даштда “бий” тоғ ва тоғ олди яйловларда эса “тўп боши”лар, яъни Авесто китобида таъриф этилган “виспати” лар томонидан жамоа оқсоқолларининг умумкенгаши – қурултойи асосида бошқарилади.
Шунингдек бу даврда қабила-уруғ бошлиқларининг нуфузи аста- секин орта борди. ҳарбий сардорларнинг нуфузи айниқса ортиб, хокимият отадан ўғилга ўтадиган бўлди. Доимий харбий тўқнашувлар шароитида қабила сардорларининг аҳамияти ва нуфузи орта борди, жамият эса харбий демократия қоидаларига асосан яшай бошлади.
“Авесто”дан Ўрта Осиёда жамиятнинг негизи
Download 30.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling