Миллоддан аввалги биринчи минг йиллик Уруғчилик жамоасининг емирилиши ва унинг сабаблари


Download 30.23 Kb.
bet1/3
Sana09.04.2023
Hajmi30.23 Kb.
#1347195
  1   2   3
Bog'liq
Уруғчилик жамоасининг емирилиши ва унинг сабаблари


Ибтидоий жамоа тузумининг йемирилиши. Ватанимиз ҳудудидаги энг қадимги давлат тузилмалари. Чет эл босқинчиларига қарши кураш.
(миллоддан аввалги биринчи минг йиллик)

1. Уруғчилик жамоасининг емирилиши ва унинг сабаблари


Ибтидоий жамоа тузуми йилларида ва асрлар оша ривожлана бориб, ўз ўрнини синфлардан ташкил топган давлат ҳокимияти ҳукмрон бўлган жамиятга бўшатиб берди. Бу тараққиёт давомида уруғчилик жамоаси икки босқични босиб ўтди. Биринчи босқичда уруғ ижтимоий ишлаб чиқаришга асосланган эди. Бу даврда жамоа оналар ҳукмронлиги – материархатга асосланганди. Ўша даврнинг урф-одатларига кўра бир жамоа аъзолари ўртасида оила қуриш, яъни эр-хотин бўлиш мумкин эмасди. Албатта бир жамоа эркаклари бошқа бир жамоа аёллари билан “оила” қуришлари лозим эди. Аммо аёл билан “оила” қурган эркак баъмисоли меҳмон эди, иши битгач ўз жамоасига қайтиб кетарди. “Оила”ни бошқариш, уни боқиш, бола тарбияси ва тақдири билан унинг иши бўлмасди. Бу ишлар билан асосан она шуғулланар эди. Туғилган бола холасини, тоғасини танигану, аммо отасини танимаган. Шу боисдан бола олдида ота нуфузига қараганда тоға нуфузи эътиборлироқ ва қимматлироқ бўлган. Чунки, тоға она уруғи жамоасини нафақат моддий жиҳатдан, балки барча соҳаларда ҳимоя қилувчи ва қўриқловчи шахс бўлган. Бундай тартиб қоида натижасида уруғ жамоасида ортиқча истеъмолчилар кўпайган ва барча қийинчиликлар она зиммасига тушган. Жамоани боқиш, уларни озиқ-овқат билан таъминлаш албатта осон иш эмас эди. Бунинг устига деҳқончилик ва чорвачилик ихтиро этилган, оналар учун хўжаликни бошқаришда яна ҳам катта қийинчиликлар келиб чиқарди. Сўзсиз, бундай таритиб узоқ давом этиши мумкин эмас эди. Сабр-тоқатлари тўлиб – тошган оналар фарзандларининг оталари олдига ўз талабларини қўйганлар ва ҳақиқий оила муаммолари билан шуғулланиш, болаларни боқиш хўжалик ишларини бажаришни улардан талаб қилганлар. Ана шу тариқа икки жамоа уруғидан эр- хотиндан иборат жуфт оила шаклланади. Бу ҳодиса жамият ҳаётида ўзига бурилиш нуқтаси бўлди. Чунки жуфт оиланинг ташкил топиши билан жамоа мулкчилигига асосланган ибтидоий уруғчилик жамоаси заминига зил кетди. Нега деганда уруғ жамоасидан ташқарида ташкил топган бу оиланинг иқтисолий замини хусусий мулкчиликка асосланар эди. Оила манфаати билан уруғ жамоаси манфаати ўртасида ўзига хос келишмовчилик номувофиқлик ва зиддият пайдо бўларди. Уруғ жамоаларидан ташқарида жуфт оилалар жамоаси таркиб топди. Уларни ўзаро бирлаштирадиган манфаат омили албатта ишлаб чиқариш эди. Шу сабабдан бўлса керак, олимлар бундай жуфт оилаларни “оилалар жамоаси” ёки “ишлаб чиқариш жамоаси” деб атаганлар. Шундай қилиб, тараққиётнинг бу босқичига келиб уруғ жамоаси емирилиш сари йўл тутди, у ўзининг туб маънодаги ишлаб чиқариш ва жамоа мулкчилигига асосланган қиёфасини йўқота борди.


Жуфт оилалар негизида ишлаб чиқариш жамоаларининг пайдо бўлишида биринчи ва асосий омил – жамоа ихтиёрида ортиқча мулкнинг хосил бўлиши ва жамоалараро махсулот айрибошлашнинг вужудга келиши ҳал қилувчи ўрин тутди. Албатта, бу жараён чорвачилик ва деҳқончиликнинг кашф этилиши оқибатида оилалар ихтиёрида ортиқча озиқ-овқат махсулотларининг тўпланиши билан боғлиқдир. Энди ҳар бир оила ўзидаги ортиқча маҳсулот ва буюмларни қўшни оиладаги ўзида йўқ махсулотлар билан алмашлаш имкониятига эга бўлди. Бундай жараён дастлаб икки уруғ жамоалари ўртасида олиб борилди. Сўнгра бу жараёнга уруғ жамоалари ҳам фаол қатнаша бордилар. Аммо жуфт оила мулки билан жамоа мулки энди сиғиша олмай қолди. Бу ўзаро зиддиятлар оилалар билан оилалар, уруғ жамоалари билан уруғ жамолари ўртасида ўзаро жанжал, тўқнашув ва хатто урушлар даражасига бориб етарди. Ғолиблар бу бойликларни ўз мулкларига ва бойликларига қўшар эдилар. Бу қуллар ҳам ғолибларнинг мулки ҳисобланганлар ва улар устидан ўз билганларича ҳукмронлик қилганлар. Ана шу тариқа шахсий мулк секин –асталик билан ривожланиб хусусий мулкка айланган, ҳақ-ҳуқуқсиз қуллар келиб чиққан. Бироқ бу млкни қўриқлаш, қулларни итоатда сақлаш ва зўрлаб ишлатиш учун зўрликка таянувчи қўшимча қуролланган кучларга эҳтиёж ҳам келиб чиққан. Бундай эхтиёжни оилалар ва уруғ жамоаларининг маълум бир қисми қопланган. Ана шу тариқа жамиятда мулкдорлар, хўжайинлар – қулдорлар, тобелар, мазлумлар- қуллар ва зўрликка таянувчи қуролланган куч – яъни ибтидоий давлат кўриниши элементлари вужудга келади. Бу уруғчилик жамоаси ўз бошидан иккинчи тараққиёт босқичини кечириш даврига кирганлигини кўрсатади. Бу даврда энди уруғчилик жамоаси емирилиб, синфий табақаланиш жараёни бошланади. Жамоанинг ижтимоий таркибида туб сифат ўзгаришлар содир бўлади. Ижтимоий ва оила хаётида эркакларнинг ўрни ва аҳамияти ошади. Матриархат- она ҳукмронлиги ўрнини Патриархат- ота ҳукмронлиги эгаллайди. Худди мана шу даврда жамоадаги ортиқча даромад- хусусий мулк ва уни айрибошлаш жараёни билан боғлиқ ва муштарак тарзда биринчи ижтимоий меҳнат тақсимоти келиб чиқди. Чуник жамоа аъзолари бир вақтнинг ўзида ҳам чорвачилик, ҳам деҳвончилик билан шуғуллана олмас эдилар. Шу боис улар ўзларига қулай ва маъқул соҳани танлаб ола бошладилар. Албатта, бу нарса жамоа жойлашган ҳудуднинг табиий- географик жиҳатдан хўжалик юритишнинг қайси соҳасини ривожлантириш учун қулай имкониятлар мавжудлиги билан боғлиқ эди.
Хулоса шуки, жамият тараққиётининг маълум бир ривожланиш босқичида чорвачилик деҳқончиликдан ажралиб чиқди ва биринчи меҳнат таҳсимоти юз берди. Бу ҳол жамиятнинг иқтисолий ва ижтимоий асосларининг тезкорлик билан ривожланишига олиб келди. Буни археологияга оид тарихий тадқиқотлар очиқ- ойдин исботлайди. Жумладан Бронза даврининг ёдгорлиги бўлган Сополлитепада юқоридаги фикрни тасдиқловчи ашёлар керагича топилган. Бу ердан топилган манбалар гувоҳлик беришича, Сополлитепа 8 та оиланинг манзилгоҳи бўлган. Уларни бирлаштирган нарса уруғ жамоаси бўлмаган, балки энг аввало ишлаб чиқариш манфаатлари эди. Бу манзилдаги 8 та оила таркибида патриархал тизим асосида қурилган юздан ортиқ жуфт оилалар уюшган, ҳар бир катта оила жамоасининг бошқариш иши улар орасидан сайланган оқсоқол ихтиёрида бўлган. 8 та катта оила жамоалари оқсоқоллари олий оқсоқоллар кенгашига бирлашганлар. Оқсоқоллар кенгашининг аъзолари, қадимги диний китоб “Авесто”да айтилганидек, Нманапати номи билан юритилганлар. Нмана- катта оила жамоаси демакдир, Нманапати- катта оила бошлиғи маъноларини англатади. Агар ана шу тизимга асосланадиган бўлсак, Сополлитепа 8 та нманадан ташкил топган
Download 30.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling