Минерал элементлар


Download 29.03 Kb.
bet1/4
Sana25.10.2023
Hajmi29.03 Kb.
#1720807
  1   2   3   4
Bog'liq
Минерал элементлар


Минерал элементлар

Минерал элементлар озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида органик ва анорганик бирикмалар ҳолида бўлади. Улар оқсиллар, ёғлар,глюкозидлар, ферментлар, витаминлар ва бошқа органик моддалар таркибига киради.


Минерал элементлар инсон, ҳайвон ва ўсимликларнинг яшаш фаолиятида жуда катта рол ўйнайди, чунки барча физиологик жараёнлар унинг иштирокида содир бўлади. Минерал элементлар оқсиллар, ёғлар ва углеводлар сингари организмга энергия бермасада, уларсиз инсон ҳаётини тасаввур этиш мумкин эмас. Минерал элементлар инсон ва ҳайвон органларининг нафислигини, эгилувчанлигини таъминлашда, тўқималарнинг шаклланиши ва тузилишида, организмнинг ташқи муҳит билан туз-сув, кислота-ишқор каби моддалар алмашинувида, қон ва бошқа суюқликларнинг осмотик босими қийматини муайян даражада сақлаб туришда, ферментатив жараёнларда муҳим рол уйнайди. Инсон ва ҳайвон организмида 70 дан ортиқ минерал элементлар борлиги аниқланган бўлиб, суяқ тўқимасида кальций(Са), магний (Mg) ва фосфор(Р), мушак тўқимасида калий (К) ва натрий (Na) элементлари нисбатан кўп бўлади.
Инсоннинг ёшига қараб, минерал моддалар миқдори ўзгариб боради. Масалан, чақалоқ болаларнинг 1 кг вазнида 34 г минерал моддалар бўлса, етук ёшли инсонларда 43 г ва ундан ортиқ миқдорда бўлади. Инсон қариган сари, организмнинг минералланиши ортиб боради. Инсон организми минерал элементларни озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш орқали олади. Минерал элементлардан кальций, магний, натрий ёки калийга бойбўлган мевалар, сабзавотлар, дуккаклилар, сут ва сут-қатиқли маҳсулотлар организмда ишқорий бирикмалар ҳосил қилади. Маҳсулотлардан гўшт, балиқ,тухум,пишлоқ, нон макарон, ёрма кабилар инсон организмида кислотали бирикмалар ҳосил қилади. Инсон организми тўқималардаги кислота-ишқор мувозанати қанақанги озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга боғлиқ бўлади. Шунинг учун, истеъмол қилинадиган озиқ-овқат ўлчамида сабзавотлар, ҳўл мевалар, сутли ва дуккакли маҳсулотлар бўлиши керак. Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида бўладиган минерал элементларни шартли равишда 3 гурухга бўлиш мумкин.

1.Макроэлементлар


2.Микроэлементлар
3.Ультромикроэлементлар.
Макроэлементлар. Макроэлементларга калий, натрий, кальций, магний, фосфор, хлор, темир ва бошқа элементлар киради. Уларнинг 100 гр озиқ-овқат маҳсулотларидаги миқдори 1 мг % дан ортиқ бўлади.
Кальций Са элементи суяк тўқимаси ва тишнинг 99% ни ташкил этади. Унинг қолган қисми ион ҳолида, ферментларнинг активлигини оширишда, ионларнинг мувозанатини сақлашда, асаб-мускул ва юрак-қон тизимлари фаолиятида содир бўладиган жараёнларга катта таъсир кўрсатади. Ката ёшли кишиларнинг кальцийга бўлган кундалик талаби 0,8-1,0 г бўлиб,ҳомиладор ва эмизувчи аёллар камида 1,5-2 г, ҳамда ёш болаларнинг суягини мустаҳкамлашга кўпроқ миқдорда зарур. Кальцийнинг организмга етишмаслиги натижасида суякнинг салга синиши,скелетнинг деформацияланиши ва мускулларнинг бўшашиб қолиши каби касалликлар келиб чиқиши мумкин. Озиқ-овқат маҳсулотларида кальций, хлоридли, фосфатли ва оксалатни тузлари ҳолида бўлиб, бу тузлардан фақат СаCI2 тузи сувда яхши эрийди. Шунинг учун кальцийнинг сувда эримайдиган тузлари организмга сўрилиши қийин бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотларидан кальцийни организмга сингиши, улардаги ёғлар, фосфатлар, магнийли бирикмалар ва Д витаминнинг иштирокига боғлиқ бўлади. Масалан, озиқ-овқатда Са ва Р нинг миқдорлари орасидаги нисбат 1:2 бўлганида, Са нинг организмга сингиши жуда юқори бўлади. Са га бой бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари сут ( 120 мг%) ва сутли маҳсулотлар , масалан пишлоқ (1000 мг %) бўлиб, организмнинг Са га бўлган талаби, анна шу маҳсулотларни истеъмол қилиш билан қондирилади.
Са ионлари сутда, творог, ловия, соя, хрень, кўкатлар, пиёз, ўрик, олма, шафтоли, ширин бодом, тухум сариғида кўп бўлади.
Организмда қон қуюлиши юқори бўлса, қон томирларида тромб ҳосил бўлиши кузатилса, рационда Са миқдори камайтирилади. Истеъмол қилинаётган овқатда фитин кислотаси кўп бўлса, ёғли овқат истеъмол қилинса Са ни организмга сўрилиши қийинлашади.
Магний Мg элементи инсон организмида Са га қараганда 30-35 маротаба кам миқдорда бўлишига қарамай, организмда муҳим рол ўйнайди. У суякни шаклланишида, асаб тўқимасининг фаолиятини тартибга солишда, углеводлар ва энергия алмашинувида иштирок этади.
Катта ёшли инсонларнинг магнийга бўлган кундалик талаби 400 мг бўлиб, асосан нон ва ёрма маҳсулотлари ҳисобига қондирилади. Магний сут ва сут маҳсулотлари таркибида камроқ миқдорда ( 14-23 мг%) бўлишига қарамай, уни бундай маҳсулотлардан организмга сингиши жуда осон бўлади. Организмда магнийни кальцийга қараганда кўпроқ миқдорда бўлиши, Са ни организмга ўзлашрилишига халақит беради. Озиқ-овқат маҳсулотларида Са ва Мg нинг миқдорлари орасида нисбат 1:0,5 бўлиши керак.

Download 29.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling