Минерал элементлар


Download 29.03 Kb.
bet3/4
Sana25.10.2023
Hajmi29.03 Kb.
#1720807
1   2   3   4
Bog'liq
Минерал элементлар

Фтор F элементи суяк тўқимаси ва тиш эмалининг ҳосил бўлиш жараёнларида муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун фторнинг кўпроқ миқдори суякларда 490 мг/кг ва тишларда-560мг/кг тўпланган бўлади. Фтор элементининг организмга етишмаслиги кариес ( тиш эмаль қавтининг емирилиши) касаллигига олиб келади.
Озиқ-овқат маҳсулотларида фторнинг миқдори анча кам. Масалан, сутда -0,01мг%, гўштда-0,02 ва унда-0,1мг% дан ошмайди. Фторга бой бўлган маҳсулотларга денгиз балиғи, скумбрия ва грузин чойи мисол бўлиши мумкин. Ичимлик сувда 1 дан 1,5 мг/л гача фтор бўлади. Фторнинг миқдори 0,5 мг/л дан кам бўлган сув фторлаштирилади. Ичимлик сувини кучли фторлаштириш ҳам мақсадга мувофиқ эмас, яъни 1л сувда фторнинг миқдори 1,2 мг.дан ортиб кетса, тишда флуороз касаллиги ривожланади. Флуороз касаллигига учраган тишнинг эмаль қаватида доғлар пайдо бўлади ва тиш осон синувчан бўлиб қолади. Шунинг учун, ичимлик сувидаги фторнинг миқдори 0,5 билан 1,2 мг/л оралиғида бўлиши керак.
Рух Zn элементи углевод алмашинувида иштирок этадиган инсулин гармони ва кўпгина ферментлар таркибига киради. У ошқозон ости безлари, жигар ва буйрак фаолиятида катта рол уйнайди. Рух элементининг организмга етишмаслиги, айниқса ёш болаларда ўсиш жараёнини тўхтатиб қўяди.
Баъзи озиқ-овқат маҳсулотларидаги рухнинг мг/кг миқдори қуйидагича бўлади: буғдой унида -9,3, картошкада-4,0, карамда -1,7, олмада-0,4, мол гўштида-10-30, мол жигарида-44, тухумда-9,8, сутда-3,9.
Инсон организмининг рух элементига бўлган кундалик талаби 10-15 мг.ни ташкил этади. Рух элементи кўпайиб кетган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ярамайди, чунки бунда организм рух билан зарарланади. Айниқса, рух метали қўшиб ясалган идишларда сақланган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида рухнинг миқдори ортиб кетади. Бундай озиқ-овқатларни истеъмол қилиш, ошқозон оғриғи, қайт қилиш, ич кетиши ва юрак хасталиги касалликларига сабаб бўлади.
Марганец оқсил, углевод, ёғ алмашинувига таъсири катта. Марганецни инсулинни кучайтириш ва қонда холецирин миқдорини ушлаб туриши ҳам муҳимдир. Марганец иштирокида организмдаги ёғ тўла утилизацияга учрайди. Бу элемент билан крупалар, ловия, нўхат, мол жигари, нон маҳсулотлари бой бўлиб, инсоннинг бир кунлик эхтиёжи 5-10 мг.
Кобальт. Уни кам истеъмол қилиш марказий нерв системасини бузилиши, камқонлик, иштаҳа йўқолишига олиб келади. Кобальт ёмон ўсмалар хужайрасини нафас олиш ва кўпайишини тўхтатади. Бундан ташқари у пенциллинни микробга қарши хоссасини 2-4 марта кучайтириш хусусиятига эга. Кобальт гўштда, узумда, редиска, бодринг, пиёз, жигарда кўп. Инсоннинг бир кунлик кобалтга бўлган эхтиёжи 0,1-0,2 мг.
Мис. Тўқима хужайраларини кислород билан таъминланишини бошқариш, гемоглобин хосил бўлиши ва эритроцит етилиши учун зарур. У шунингдек организмдан оқсил, углеводни тўла утилизацияси ва инсулин активлигини ошириш хусусиятига эга. Инсоннинг бир кунлик мисга бўлган эхтиёжи 2 мг. Мис нўхат, сабзавот ва мева, ҳайвон гўшти, нон маҳсулотлари, балиқда кўп миқдорда бўлади. 1 литр ичимлик сувида 1мг мис бор. Унинг кўп миқдори ҳайвон жигарида бўлади.
Никель кобальт, темир, мис билан биргаликда қон ҳосил бўлишида, ўзи эса ёғ алмашинуви ва хужайрани кислород билан таъминлашда иштирок этади. Никелга бўлган эхтиёж гўшт, сабзавот, балиқ, нон маҳсулотлари, сут, мева, ермева истеъмол қилиш билан қондирилади.
Ультрамикроэлементлар
Ультрамикроэлементларга 100г маҳсулотда микрограмм миқдорларда бўлиб, уларга қалай, қўрғошин, симоб ва бошқа элементлар киради.
Қалай Sn озиқ-овқат маҳсулотларида жуда кам миқдорда бўлади. Масалан, қора мол ва қўйларнинг жигарида -0,14 мг/кг, буйрагида- 0,003, ўпкасида-0,63 ва миясида 0,019 мг/кг миқдор қалай бўлади.
Қалай элементи қўрғошин, мис ёки рух элементлариадн фарқли ўлароқ заҳарли металл эмас. Шунинг учун, қонсерва маҳсулотларни қалай югуртириб оқартирилган тунука банкаларда, маълум муддатда сақлаш тавсия этилади. Қалайи ва локи кўчган тунука банкаларда кучли кислотали муҳитга эга бўлган томат қайласида тайёрланган балиқ, сабзавот, гўшт каби қонсерва маҳсулотларини сақлаш ва уларни ицеъмол қилиш манн этилади. Қонсерва маҳсулотларини узоқ вақт сақлаш ҳам мумкин эмас, чунки қалай маҳсулотларидаги органик кислоталар Билан таъсирлашиб, организм учун зарали бўлган тузлар ҳосил бўлади. Қалай элементининг 1кг қонсерва маҳсулотларидаги миқдори 200 мг дан ошмаслиги керак.

Download 29.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling