Минерал ўҒитлар технологияси. Тупроққа минерал ўғитлар солишнинг зарурияти
Download 0.6 Mb.
|
Калий - 1 боб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёрдамчи (косвенные) ўғитлар
- Физиологик
Комплекс ўғитлар – иккита озуқавий элементлардан иборат ўғитлардир. Иккиланма ўғитлар қуйидагиларга ажратилади: азот-фосфорли, азот-калийли, фосфор-калийли ва учланма азот-фосфор-калийли, улар тўлиқ ўғитлар деб аталади. Комплекс ўғитлар таркибига микроэлементлар, пестицидларнинг қўшимчалари ва ўстирадиган моддалар ва бошқалар ҳам кириши мумкин.
Комплекс ўғитлар – ишлаб чикариш характери бўйича қуйидагиларга бўлинади: - аралаштирилган ўғитлар – шламсимон ва гранулланган турли тайёр ўғитларни механик йўл билан аралаштирган ҳолда олинади; -мураккаб-аралаштирилган гранулланган ўғитлар – шламсимон тайёр ўғитларни аралаштириш жараёнида суюқ реагентлар (аммиак, фосфор ёки сульфат кислота ва ҳоказолар) ни аралаштириш йўли билан олинади. - мураккаб ўғитлар – битта технологик жараёнда хом-ашёни кимёвий қайта ишлаб олинади. Калийли ва комплекс ўғитларнинг таснифи 1.1-1.2 расмларда келтирилган. Ёрдамчи (косвенные) ўғитлар – ўғитларни қўллаш шароитларини яхшилаш мақсадида тупроққа кимёвий, физик, микробиологик таъсир этиш учун (тупроқнинг кислоталигини нейтраллаш учун майдаланган оҳактош, доломит ёки сўндирилган оҳак, шўрхок ерларни мелиорацияси учун гипс қўлланилади, бу эса бир вақтда кальций манбаи бўлиб ҳисобланади, фосфор ўғитлари билан киритиладиган фосфор эрувчанлигини ошириш мақсадида тупроқни нордонлаштириш учун натрий бисульфит ишлатилади) қўлланилади. Физиологик ўғитлар – нордон, физиологик-ишқорий, физиологик-нейтрал ўғитларга ажратилади. Физиологик-нордон ўғитларга: аммоний сульфат, калий хлорид, калий сульфат ва бошқалар, улардан ўсимлик ғайрат билан катионни ютади, анион эса тупроқ қатламини нордонлаштиради. Физиологик-нордон ўғитларга аммоний-азотли ўғитлар, шунингдек карбамид тааллуқлидир. Улар тупроқни нордонлаштиради, нитрификацияловчи бактерияларнинг қобилиятлари оқибатида аммиакни нитрат кислотага оксидлайди. Физиологик-ишқорийларга шундай ўғитлар кирадики, ундан ўсимлик билан анион ўзлаштирилади, катион эса аста-секин йиғилиб тупроқ муҳитини (натрий, калий, кальций нитратлари) ишқорлайди. Ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг ассортименти ўғитларнинг барча турларини ўз ичига олади: азотли, фосфорли, калийли, микроўғитлар, комплекс ўғитлар ва бошқалар. Ўғитлар сифатининг муҳим кўрсаткичи бўлиб, ундаги ўсимлик учун фойдали таъсир этувчи моддаларнинг миқдори ҳисобланади. Асосий таъсир этувчи моддалар бўлиб, азот, фосфор ва калий бирикмалари ҳисобаланади. Уларнинг ўғитларидаги миқдори элементар азот, фосфор (V)-оксиди-фосфор ангидрид (P2O5) ва калий оксиди (К2O)га ҳисоблаганда ўлчанади. Лекин жаҳон матбуотида ўғитларнинг таъсир этувчи моддаларини ҳисоблашда (уларнинг миқдорини аниқлаш учун) оксидлардан элементларга: фосфор (V)-оксиди P2O5 дан-Р га, калий оксиди – К2О дан К га ўтиш масаласи қўйилмоқда. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling