Минг бир саволга минг бир жавоб


С: Хоккей клюшкаларининг оғирлиги ҳамда дарвозабон таёқчаси ҳақида маълумот беринг


Download 398 Kb.
bet23/58
Sana19.09.2023
Hajmi398 Kb.
#1681665
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   58
Bog'liq
1-2 chi,toifaga jismoniy tarbiya savollari

223. С: Хоккей клюшкаларининг оғирлиги ҳамда дарвозабон таёқчаси ҳақида маълумот беринг.
Ж: Хоккей клюшкаларининг узунлиги 35 смдан ошмаслиги керак, илмоғининг узунлиги 37 см эни 7,5 см дарвозабон таёқчаси илмоғи йўғонлиги 90 см, баландлиги 61 см.
224. С: Бутун жаҳон шаҳмат федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: Бутун жаҳон шаҳмат федерацияси 1924 йили ташкил топган.
225. С: Шаҳмат бўйича жаҳон чемпионати қачондан бошлаб ўтказилади?
Ж: 1886 йилдан бери.
226. С: Шаҳмат доскасидан ўлчами ҳақида нима биласиз?
Ж: Шаҳмат доскасининг ўлчами 46х46 см квадрат, у 64 та катакка бўлинган. Катакларнинг 32 таси оқ 32 таси қора.
227. С: Шаҳмат ўйинида вақт чегараланганми?
Ж: Вақт албатта чегараланган бўлади. Халқаро шаҳмат федерациясининг қарорига асосан ҳар бир шаҳматчи 2,5 соат ичида камида 40 марта фигурани силжитган бўлиши лозим.
228. С: Ўзбекистон фуқароларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳуқуқлари ҳақида нима биласиз?
Ж: Ўзбекистон фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий ҳолатидан қатъий назар, жисмоний тарбия ва спорт билан тенг шуғулланиш ҳуқуқига эга.
229. С: Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари нималардан иборат?
Ж: Инсонпарварлик, демократизм, фуқаролар жисмоний тарбиясининг узлуксизлиги ва давомийлиги, жисмоний тарбия ва спорт тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг уйғунлиги.
230. С: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия қандай амалга оширилади?
Ж: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия узлуксиз таълим тизимининг энг муҳим мажбурий қисми бўлиб, давлат таълим стандартларига мувофиқ юқори малакали мутахассислари томонидан амалга оширилади.
231. С: Жисмоний тарбия ва спорт иншоотлари хусусий мулк бўлиши мумкинми?
Ж: Жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ҳамда спорт иншоотлари хусусий мулк бўлиши мумкин.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling