Минг бир саволга минг бир жавоб


С: Ўзбекистонда профессионал спорт билан шуғулланишлари мумкинми?


Download 398 Kb.
bet24/58
Sana19.09.2023
Hajmi398 Kb.
#1681665
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   58
Bog'liq
1-2 chi,toifaga jismoniy tarbiya savollari

232. С: Ўзбекистонда профессионал спорт билан шуғулланишлари мумкинми?
Ж: Профессионал спорт билан спорт мураббийи ёки ҳакам сифатида шуғулланишлари мумкин.
233. С: Жисмоний тарбияда ҳаракат фаолиятининг синфдан ташқари шакллари қандай бўлади?
Ж: Спорт секциялари, тўгараклар, ўқувчилар қизиқишларига қараб очилган тўгараклар.
234. С: Халқаро волейбол федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: 1945 йили.
235. С: Халқаро Олимпия қўмитаси қачон ташкил топган?
Ж: Олимпия ҳаракатаининг олий раҳбар органи 1894 йил 23 июнда француз жамоат арбоби Пьер Де Кубертен ташаббуси билан ташкил қилинди. ХОҚ таркибига 12 та давлатдан Англия, Аргентина, Бельгия, Венгрия, Юнонистон, Италия, Янги Зеландия, Россия, АҚШ, Франция, Швециядан 14 та вакил иштирок этган.
236. С: Дунёда биринчи бўлиб, спорт мадҳияси ким томонидан ёзилган ва ижро этилган?
Ж: Спорт мадҳияси биринчи бўлиб, дунёда Олимпия ўйинлари ташаббускори Пьер Де Кубертен томонидан яратилган. Бу мадҳия 1912 йили Швецияда ўтказилган. Пьер Де Кубертен ушбу мадхия учун олтин медал билан мукофотланган.
237. С: Ўзбекистон Республикасида таълим тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинган?
Ж: 1997 йили 29 август.
238. 1-Олимпиада ўйинлари қачон, қаерда ўтказилган?
Ж: Милоддан аввалги 776 йили биринчи Олимпиада ўйинларининг санаси ҳисобланади. Ҳозирги замон Олимпиадаси эса 1896 йили ўтказилди. Ушбу Олимпиада Греция-Афинадаги Мармар стадионда ўтказилиб, 80 минг томошабин иштирок этган.
239. С: “Педагогик технология” сўз бирикмаси нимани англатади?
Ж: “Педагогик технология” – бутун ўқитиш ва ўзлаштириш жараёнида ўз олдига таълим шаклларини самарадорлаштириш вазифасини қўювчи техник ҳамда шахс ресурслари ва уларнинг ўзаро алоқасини ҳисобга олиб, билимларни яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли услубидир.
240. С: Стандарт тушунчаси нимани англатади?
Ж: Стандарт – бошқа объектларини таққослаш учун дастлабки объект деб қабул қилинган намуна, эталон, модел, стандартланадиган объектга қўйиладиган ваколатли органлар томонидан тасдиқланган нормалар, қоидалар талабларни белгиловчи норматив техник ҳужжат.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling