Минг бир саволга минг бир жавоб


С: Спорт зали деб нимага айтилади?


Download 398 Kb.
bet5/58
Sana19.09.2023
Hajmi398 Kb.
#1681665
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
1-2 chi,toifaga jismoniy tarbiya savollari

51. С: Спорт зали деб нимага айтилади?
Ж: Спорт зали деб – усти берк, ёруғ ва атрофларига тегишли тўсиқлар билан тўсилган фақат ёғоч поллардан иборат бўлган усти берк бинога айтилади.
52. С: Спорт залларининг ўлчамлари қандай бўлади?
Ж: Узунаси 42 м, эни 24 м, баландлиги 8 м ёки 6 м. 24 м, эни 12 м баландлиги 6 м, ундан ташқари спорт залида ечиниш, устозлар ва медицина ҳамширалари учун алохида хона ҳамда чўмилиши хоналари (душхона) бўлади.


53. С: Гиподенамия ўзининг маъносини айтинг?
Ж: Гиподенамия дегани инсон ҳаракатини сусайиши демакдир. Олимлар бу масалада энг чопқир ҳисобланадиган иккита қуёнда тажриба-синов ўтказганлар. Қуённинг ҳар иккаласини думига бир хил оғирлик боғлаб қўйилган. Бир ойдан кейин иккала қуён текширилганда икковини ҳам ҳаракат фаоллиги камайган. Юраклари эса анчагина катталашган. Шу сабабли мактаб ўқувчилари ҳар куни ҳеч бўлмаса бир соат жисмония тарбия ёки спорт тури билан шуғулланишлари лозим.
54. С: Спортчи тошлар ҳақида нимани биласиз?
Ж: Тошлар бир неча авлодлардан авлодларга ўтиб келаётган алп йигитлар кўтарадиган оғирлик ҳисобланади. Тошлар асосан 3 хил бўлади. Масалан 16 кг, 24 кг, 32 кг. Ҳозирги замон тошлари металл қуйиш устахоналарида қолипларга қуйиладиган – шарсимон, ушлайдиган қўлини қалинлиги 35 мм, оғирлиги 16, 32, 24 кг ни ташкил этади. Кўпчилик спортчилар елка ва қўл, бел мускулларини ривожлантиришлари учун тош кўтариш билан шуғулланадилар. Тош кўтаришда икки хил усулда мусобақалар ўтказилади. Даст кўтариш ҳамда силтаб кўтаришдан, тош кўтирш спорт билан боллар 14 ёшдан бошлаб шуғуллансалар мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
55. С: “Техника” сўзининг маъноси нима?
Ж: Техника сўзи юнонча “Техниус” сўзидан олинган бўлиб, “Маҳорат ва санъат” деган маънони билдиради.
56. Авиа спорт турлари ҳақида нима биласиз?
Ж: Авиа спорт турларидан – самолёт спорти, планерли спорт, парашют спорти ҳамда авиамодел спорти. Халқаро Авиация спорти (ҲАС) 1905 йилда ташкил топган. ҲАС 1948 йилдан бери планерли спортдан ва бошқа турларидан ҳар икки йилда бир марта жаҳон биринчиликларини ўтказиб келмоқда.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling