57. С: Бадминтон спорт тури федерацияси қачон ва қаерда ташкил топган?
Ж: Бадминтон спорт тури федерацияси 1934 йили Лондон шаҳрида ташкил этилган.
58. С: “Бадминтон” спорт тури учун майдон ўлчамлари ҳақида нимани биласиз?
Ж: Бадминтон спорт ўйини учун майдон тўртбурчак шаклида бўлиб, узунасига икки кишили 13 м 40 см эни 6 м 10 смни ташкил этади. Бир кишилик ўйинлар учун эса узунаси 13 м 40 см эни 5 м 18смни ташкил этади. Спорт майдонларига чизиладиган чизиқларнинг ўлчам 3,8 смдан ошмаслиги керак. Мусобақаларни ўтказиш учун “бадминтон” майдони 2 га бўлиниб, зангори сетка билан майдон қоқ ўртасидан бўлинади. Сетканинг оралиғидаги тешиклар 2 смни ташкил этади. Сетканинг узунлиги 6 м 10 см, эни 76 см, сетканинг ердан баландлиги 1 м 52.4 смни ташкил этади. Умуман сетка 1 м 55 смли баландликка ўрнатилади.
59. С: “Волан” ҳақида нимани биласиз?
Ж: Бадминтон ўйинини берк хонада ўйнаш учун 4,7г дан 5,5 г оғирликдаги “волан” ишлатилади. Воланнинг атрофидаги патлар 14 донадан 16 донагача бўлади. Ҳақиқий ўйин учун ракеткадан отилган волан 13 м гача учиб бериши лозим.
60. С: “Бадминтон” ракеткалари ҳақида сўзлаб беринг.
Ж: “Бадминтон” ракеткалари “теннис” ракеткаларига ўхшаш бўлгани билан улардан анча енгил. Улар оғирлиги 130 грамм. Ракеткалар қосқонига оралари 0,6-0,8 мм бўлган махсус шнурлар тортилади.
61. С: Баскетбол ўйини ҳақида нима биласиз?
Ж: Баскетбол деган сўзнинг маъноси баскет – сават, бол – тўп деган маънони билдиради.
62. С. “Баскетбол” ўйинининг ватани ...
Ж: Баскетбол ўйини бундан 1000 йиллар олдин ташкил этилган, бу ўйинни жанубий Америкада Флорида штати аҳолиси ўйнаган бўлиб, уни доктор Жеймс Нейсмит системага солиб, ўйин қоидаларини ишлаб чиққан ҳамда бу қоидалар 1894 йили нашр этилган. баскетбол ватани Америка.
63. С. Европага баскетбол қачон кириб келган?
Ж: Басткебол Европага 1920 йиллардан кейин кириб кела бошлади. 1930 йилларга келиб, бутун дунё басткетбол ўйнай бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |