Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЕТТИНЧИ БОБ
1989 йил, январ. Яна уч ой ўтиб, Лайло 11 ёшга тўлади. Кун тунд ва совуқ эди. Одамлар Кобул кўчаларини тарк этаётган шўравийларни кузатиш учун кўчага оқарди. Лайло ота-онаси ва Ҳасина билан Вазир Акбархонда масжиди олди- да турар, уларнинг олдидан танклар, БТРлар, юк машиналари тўхтовсиз ўтиб борар, қор учқунлай бошлаганди. Кимдир масхараомуз ҳуштак чалади, кимдир бақиради. Афғон армияси аскарлари эса, кўчадан ўтаётган шўравийларни иҳота қилиб турарди. Фа- риба ўғиллари Аҳмад ва Нурнинг ҳовлидаги нок дарахти остида тушган расмини баланд кўтариб олган, у сингари вафот этган яқинларининг порт- ретларини кўтариб олган одамлар кўп эди. Кимдир Лайлонинг елкасини қоқди. Унинг ор- тида Тариқ турарди. – Бизни қандай қилиб топдинг? – Қалай, ярашибдими? – Тариқ бошидаги рус- ларнинг қулоқчин телпагини ушлаб қўйди. – Афтинг бирам кулгили! – Ўзим атайин кийиб олдим. – Ота-онанг ҳам шунақа кийимлар кийиб олишганми? – Улар уйда ўтиришибди. Ўтган ёзда Тариқнинг Ғазнидаги амакиси юрак хасталигидан вафот этди. Бир неча ҳафта ўтиб, отасининг ҳам юраги хуруж қилди. У ҳозир анча заифлашиб, жиззаки бўлиб қолган, олдингидек ҳа- зилкашлигидан асар ҳам қолмаганди. Ҳаким муаллим, Фариба, Тариқ ва Лайло ав- тобусда уйга қайтишди. Онаси суратни кўкси- га босганча, автобус ойнасидан кўз узмай ке- ларди. Автобусдагилардан бири «шўравийлар 97 Минг куёш шуъласи , кетса-да, Нажибуллога қурол етказишни тўхта- тишмайди», деди. – Ҳа, уруш энди янгича кўринишда давом эта- ди, – фалсафа сўқиди яна кимдир. Шу куни кечқурун Лайло Тариқ билан «Парк» кинотеатрига тушишди. Атайин қилгандек, форс- чага дубляж қилинган қандайдир совет филми бе- рилаётган экан. Унда савдо кемаси капитанининг Алёна исмли қизини унинг ёрдамчиси севиб қола- ди. Филм тўй саҳнаси билан тугайди. Капитан ҳам қизининг ёрдамчиси билан турмуш қуришига ро- зилик беради. Келин-куёв ҳамманинг ичида ўпи- шиб, ароқ ичишади. – Ўлсам ҳам уйланмайман, – пичирлади Тариқ. – Менам турмушга чиқмайман, – унга қўшил- ди Лайло. – Тўй шунақа аҳмоқлик бўладиган бўлса... Тур- ган-битгани ғалва, тўполон. Ортиқча чиқимдорлик. – Нимаси чиқим? – Умрингда бир марта киядиган кийим учун қанча пул кетади, биласанми? Агар мен уйлан- сам, саҳнада фақат уч киши бўлади. Мен, келин ва чаккамга тўппонча тираб турган киши. Орқа тарафдан кимдир тўнғиллади. Экранда йирик планда ўпишаётган келин-куёвни кўрса- тишди. Лайлонинг юраги қафасдаги қушдек по- тирлади. Қулоқлари шанғиллаб, юзлари ловуллай бошлади. Тариқнинг ҳам бир кўзи экранда, ик- кинчиси Лайлода эди. Наҳотки, у ҳам қизнинг ботинидаги тўфондан хабардор бўлса... Ростакамига ўпишиш қанақа бўларкин? Та- риқ бетоқат типирчилади. – Биласанми, Лайло, Сибирда аксирадиган бўлсанг, мишиғинг нўхатдек ерга тарақлаб ту- шармиш! Икковлари ҳам кулиб юборишди. Аммо улар- нинг кулгиси аллақандай асабий эди. Кинодан 98 Холид Хусайний , чиқишганида қоронғи тушиб қолган, Лайло қо- ронғида Тариқ унинг юзини аниқ кўролмаслиги- дан хурсанд эди. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling