Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

САККИЗИНЧИ БОБ
1992 йил, апрел. Тариқнинг отаси ўтган уч йил 
ичида бир неча бор инсултни бошидан кечирди. 
Энди унинг чап қўли ўзига умуман бўйсунмас, 
нутқи ҳам тушунарсиз бўлиб қолганди. Айниқса, 
у ғазабланиб, бақирганда ҳеч нарсани тушуниб 
бўлмасди. 
Тариқнинг соғлом оёғи ўса бошлагач, «Қизил 
Хоч»дан янги протез олди. Албатта, ярим йил 
кутиш эвазига. Ҳасинани Лаҳорга олиб кетиб
ўша ердаги қариндошига эрга беришди. Лайло 
ва Жити уни кузатишга боришганида, бўлажак 
эри Германияга кетиш учун ҳужжатларни тай-
ёрлаганини айтди. Улар йиғлаб, қучоқлашиб ви-
долашишди. Чунки, қайта кўришмоққа ҳеч ким 
ишонмасди. 
Шўравийлар ҳукумати кутилганидан тезроқ 
парокандаликка юз тутди. Ягона таянчидан ай-
рилган Нажибулло ҳам ўз сиёсатини ўзгартириб, 
тақводор мусулмонга айланди. 
– Ўғри қариса сўфи бўларкан, – дея бунга изоҳ бер-
ди Ҳаким муаллим. – Кеча мусулмонларнинг қонини 
ичган золим бугун мачитга кириб, намоз ўқиса-я?
Кобул атрофидаги ҳалқа торайиб боравергач, 
Нажибулло ҳам мужоҳидлар билан келишишга 
қарор қилганди. Аммо, иложи бўлмади. Ниҳоят, 
Лайло ўн тўртга тўлган кунларда Нажибуллони 
ағдаришди. У Доруломон қасри яқинидаги БМТ 
ваколатхонасидан паноҳ топди. 
Коммунистлар билан жанг ниҳоялаб, мужоҳид-
лар ўн йиллик уруш сўнгида Кобулга тантана би-


99
Минг куёш шуъласи
,
лан кириб келишди. Уларнинг йўлбошчилари са-
фида Фарибанинг кумири – Панж шер арслони но-
мини олган тожик Аҳмадшоҳ Масъуд ҳам бор эди. 
Эртаси куни Фариба умуман бошқача кайфиятда 
уйғонди. Беш йилдан бери қора кийимини ечма-
ган аёл, энди фақат байрамларда киядиган мовий 
кўйлагини кийди. Дераза ва полларни ювиб чиқ-
ди. Уйларни тозалаб, ваннани қатрон қилди. 
– Бугун зиёфат қиламиз, – деди у тантанавор 
оҳангда. 
У ошхонага кириб, қўлларини биқинига тира-
ди ва норози қиёфада Лайлога юзланди:
– Вой-вўй, ошхонамни нима қип қўйдинглар, – 
сўради у беозор норозилик билан. – Ҳамма нарса-
ни жойини алмаштириб ташлабсизлар, ҳеч нар-
сани топиб бўлмаяпти. 
Лайло онасидаги бу кутилмаган ўзгаришдан 
ҳам ҳайратда, ҳам бир оз хавотирда эди. Онаси 
байрам дастурхони таомномасини тузиб чиқди: 
кўкатли шўрва, ош, котлет, устига ялпиз сепил-
ган, қатиқ сурилган манти...
– Қошларингни терибсанми? – гуручнинг то-
шини тераётиб, қизидан сўради. 
– Озгина!
Онаси гуручни кафти билан ишқалаб ювар-
кан, яна қизига юзланди:
– Тариқ дўстинг юрибдими?
– Ҳа, отаси касал бўп қолган.
– Ҳозир неччига кирди?
– Билмадим, олтмиш-етмишларда шекилли!
– Мен Тариқни сўраяпман.
– Ҳа, уми, яқиндагина 16 га тўлди. 
Чиройли бола, тўғрими?
Лайло уялиб, елка қисди. 
– Нима демоқчисиз бу билан, ойи?


100
Холид Хусайний
,
– Ҳеч нарса, – самимий жилмайди онаси. – Би-
ласанми, бир пайтлар сизлар бирга ўйнасанглар, 
у ер-бу ерга бирга борсанглар ҳамма кулиб, жил-
майиб қарарди. Энди эса, сизлар катта бўлдинг-
лар, қарашлар ҳам ўзгаради. Сен... сийнабанд 
тақяпсанми?
Лайло бу саволдан гангиб қолди.
– Нега менга бир оғиз айтмадинг? – ҳаддидан 
ошаётганини билган онаси сал юмшади. – Тариқ 
минг қилсаям ўғил бола. Қизлар билан юрсаям 
ҳеч ким уни айбламайди. Сен эса, қиз боласан. 
Сендек чиройли қизлар учун ор-номусни асраш 
жуда нозик масала. Тасаввур қил, қўлингда кич-
кина майнани ушлаб турибсан, кафтингни ёзи-
шинг билан у йўқ – учиб кетади. Номус, иффат 
ҳам ана шу майнага ўхшайди. 
– Ўзингизам бир пайтлар отамни кўриш учун 
девор ошиб ўтганингизни айтгандингиз-ку!
– Биз қариндош эдик. Ва турмуш ҳам қурдик. 
– Биз Тариқ билан дўстмиз, холос, – деди Лайло 
бир оз қатъиятсизлик билан. – У... худди акамдек...
– Ҳеч қанақа аканг эмас, – онасининг қовоғи 
солинди. – Сенинг акаларинг Ватан учун шаҳид 
бўлишди. Ўша дурадгорнинг чўлоқ ўғли сенга 
ака бўп қолдими? 
– Ойи, кечиринг, унақа демоқчи эмасдим...
Онаси оғир хўрсинди. 
– Нима бўлганда ҳам, энди қадамингни билиб 
бос, одамлар гап-сўз қилишмасин! 
Лайло нимадир демоққа оғиз жуфтлади, аммо 
индамади. Онаси ҳақ эди. Лайло Тариқ билан кў-
чаларни айланиб юрганида, одамларнинг уларга 
қаратилган қизиқувчан нигоҳларини кўп бора ҳис 
этган. Унинг назарида ҳамма уларга бошдан-оёқ 
назар солиб, ортларидан пичирлашиб қоладиган-
дек туюларди. У айни чоғда Тариққа нисбатан бўл-



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling