Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ИККИНЧИ БОБ
– Жалил ва унинг хотинлари учун мен оддий қичитқиўт ёки ажриқдан бошқа нарса эмасдим. Сен ҳам. Ҳали туғилмасингдан туриб уларнинг нафратини қозонгансан! Мени едириб-ичириш бошқа масала эди. Ахир қўлимда сен бор эдинг! Кейин бу масалада у уйидагилар билан келишиб олган кўринади. Нананинг айтишича, унинг ўзи Ҳиротда қо- лишни истамаган. – Нима қиламан қолиб? Хотинларини олиб, шаҳар- ни қандай кезишини томоша қилиш учунми? Нана Ҳиротдан сал наридаги Гулдоман қиш- лоғига, ҳувиллаб қолган ота ҳовлисига ҳам бо- ришни истамади. У таниш-билишлар кўзидан йироқ бўлишни, одамлар унга қўлини бигиз қи- либ кўрсатмаслигини, ҳеч кимда нафрат ёки ачиниш туйғуларини уйғотмасликни истади. – Ишонасанми, – дерди у қизига, – отанг мени кўздан йўқотиш учун оёғи куйган товуқдек пи- тирлаб қолганди. 10 Холид Хусайний , Шунда Жалилнинг биринчи хотинидан туғил- ган катта ўғли Муҳсин Гулдоман яқинидаги чан- галзордан кичикроқ бошпана топди. Ҳирот шос- сесидан қоялар томонга қараб баланд ўтлар ва гуллар оралаб кетган илонизи сўқмоқ бўлиб, у тўғри баланд тепаликларга олиб борарди. Бу ерда теракларнинг тинимсиз шовуллаши қулоққа ча- линар, қизғалдоқлар оловдек ловуллар, чап то- монда, пастликда қиш лоқдаги шамол тегирмон- ларининг қанотлари кўзга ташланар, ўнгда эса Ҳиротнинг бутун манзараси кафтдек намоён эди. Жалил шахсан ўша жойни бориб кўрди. Қайтиб келганида эса унинг гап оҳанги ўзи тушган ҳибсхо- на шароитидан мамнун тутқунникига ўхшарди… – Ҳа, отанг бизга ана шу каламуш уяни лойиқ кўрди! Нанани 15 ёшида бир шиндонлик тўтифуруш- га бермоқчи бўлишган экан. Гарчи Нана қизига бу ҳақда бефарқ оҳангда ҳикоя қилса-да, аммо кўзлари фараҳдан қувнаб кетарди. Ҳа, унинг ҳаётида ҳам бир қанча қувончли кунлар бўлган, аммо яшин тезлигида ўтиб кетганди. Онасининг тиззасида ўтирган Мар ям уни тўй либосида тасаввур этишга уринарди. Мана, у от устида кетиб бораяпти, юзларидаги табассумни ҳарир парда тўсиб турибди, бармоқларига ҳино қўйилган, сочларига кумушранг упа сепилган, қизнинг қулоқларига шу аснода карнай-сурнай, ноғора садолари, от изидан чопаётган ҳайқириқ эшитилгандек бўларди. Хуллас, Нанани эндигина эрга бермоқчи бў- лишганида, яна «елкасига шайтон миниб олган» экан. Ҳарқалай, Мар ям шундай деб эшитганди. Бунақа пайтда онаси ғужанак бўлганча, ерда ду- малаб қолар, кўзлари ола йиб, оёқ-қўллари қалти- рар, оғзидан баъзан оқ, баъзан қизғиш кўпик оқа 11 Минг куёш шуъласи , бошларди. Кейин эса ҳушига келганида Нана ҳеч нарсани эслолмас, гаплари ҳам узуқ-юлуқ чиқар- ди. Бундай касали борлиги ҳақида эшитган шин- донлик тўтифуруш ва унинг яқинлари тўйни тўх- татишган экан. – Ўшанда куёв томоннинг роса юраги ёрилган, – дея бу ҳақдаги ҳикоясини тугатарди Нана. Чакалакзорнинг бир четида Жалил икки ўғли Фарҳод ва Муҳсин билан кичикроқ, лойсувоқ кулба тиклаб беришган. Бир деразали бу кулбада Мар ям умрининг дастлабки ўн беш йилини ўтказган эди. Иккита каравот, стол ва иккита тик суянчиқли стул, Нана сопол хумчалари ва онасидан қолган хи- тойи чинниларни сақлайдиган токча – кулбанинг бутун жиҳозоти шулардангина иборат эди. Жалил кулбанинг ичида янги чўян печка қуриб берган, қишки ўтинларни ҳам ғамлаб кетган, ўтин ғара- ми шундоқ кўзга ташланиб турарди. Уйнинг ёнида тандир, товуқхона ва эчки қўраси ҳам қўққайиб турарди. Мажнунтоллардан юз қадамча нарида Фарҳод ва Муҳсин ҳожатхона қазиб беришганди. Нананинг айтишича, Жалил уларга уй тиклаб бериш учун усталар ҳам чақирмоқчи бўлган, аммо негадир бундай қилмаган экан. – Шунақа қилсам, айбим енгиллашади, деб ўй- лаганмикан? Нананинг ишонч билан таъкидлашича, у туққанида ёнида ҳеч ким бўлмаган. 1959 йил, Зоҳиршоҳнинг деярли осойишта кечган қирқ йиллик ҳукмронлигининг 26-йили эди. Баҳор- нинг тунд, булутли бир куни. Жалил ўшанда шифокор тугул доя кампир чақиртиришни ҳам хаёлига келтирмабди. Ҳолбуки, шайтон туғуруқ пайтида ҳам Нананинг елкасига миниб олиши мумкин эди. Унинг бир ўзи терга ботганча, қўли- да пичоқ билан пол устида чалқанча ётарди. 12 Холид Хусайний , – Оғриқ жонимдан ўтиб кетгани учун ёстиқнинг учини тишлаб, овозим бўғилиб қолгунча бақир- дим. Юзимни артадиган, сув тутадиган одамнинг ўзи йўқ эди. Сен эса Мар ямжо, қимир этмасдинг. Икки кун мана шу совуқ пол устида емай-ичмай ётиб, минг бир азобда тўлғаниб, эсон-омон туғили- шингни Худодан сўраб ётганман. – Кечиринг, ойижон! – Киндигингни кесиш учун пичоқ олиб ётганман. – Кечиринг! Нана унга жавобан заифгина жилмайиб қўй- ди. Бу табассумдан онаси қизини ростдан ҳам кечирганми ёки туғуруқ жараёнидаги азоб лар учун ҳануз қизидан аламзадами, билиб бўлмасди. Мар ям ўн ёшдан ошгач, Нананинг бу ҳақдаги чўпчакларига ишонмай қўйди. Жалилнинг сўзла- ри нисбатан ишончлироқ туюла бошлади. Унинг айтишича, ўша пайтларда Жалил сафарда бўл- ган, аммо сал аввалроқ, Нанани Ҳиротдаги кенг ва ёруғ госпиталга ётқизган. Мар ям шинам па- латада, шифокор назорати остида туғилган экан. Мар ям ҳалиги пичоқ ҳақида гап очганида Жалил қизига қараб, аянчли бош чайқаганди. Мар ямга онасининг икки кун туғолмай қий- налгани ҳам шубҳали туюлганди. – Дўхтирлар менга чақалоқ бир соатда туғилди дейишган, – елка қисганди Жалил. – Мар ям, сен жуда ақлли, беозор қизсан. Ҳатто туғилган пайтингда ҳам онангга озор берганингга ишонмайман. – Отанг қорасини ҳам кўрсатмаганди-ку, – ту- тақиб кетганди онаси. – Ўшанда у ўзининг ул- фатлари билан Тахти Сафарда от чоптириб, ўй- наб юрган экан, ер юткур! Нананинг айтишича, Жалилга яна битта қиз кўргани ҳақида маълум қилишганида, у отнинг ёлларини тараркан, елка қисиб қўя қолган. 13 Минг куёш шуъласи , – У сени биринчи марта қўлига олганида, бир ойлик бўлиб қолгандинг. Сенга бир қараб, «на- мунча юзи чўзинчоқ бўлмаса», деб лаб бурган ва қўлимга қайтариб берганди. Бу гапларга Мар ям ишонди. Жалил ўша пайт- да Тахти Сафарда от чоптириб юрганини тан олди. Аммо отасининг талқинига кўра, у қиз кўр- ганини эшитиб, хаёлчан елка қисмаган, балки эгарга сакраб миниб, Ҳирот томонга от чоптир- ган. Болани қўлига олиб, эркалаган, юзчалари- ни силаган, ҳатто унга алла ҳам айтган. Гарчи Мар ям юзи узунчоқ эканини ўзи ҳам билса-да, отасининг бундай таънали гапларни айтганини тасаввурига сиғдиролмасди. Нананинг айтишича, у қизига ўз бувисининг исмини берган. Жалил эса бу исмни ўзи атай қўйганини таъкидларди. Мар ям энг чиройли гул – табаргул деган маънони англатаркан. – Сиз бу гулни ёқтирасизми? – сўраганди Мар- ям отасидан. – Жудаям, – деганди Жалил кулиб. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling