Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
267
Минг куёш шуъласи , ни, жанглар тўхтаганини тушун тирди. Энди уни етимхонага жойлаштириш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. – Ҳаммамиз бирга яшаймиз – отанг, мен ва Зал- май. Ҳеч қачон бир-биримиздан ажралмай яшай- миз – ваъда бераман. Албатта, сен қачон дир биз- ларни ташлаб кетасан. Кун келиб, бирорта йигит- ни ёқтириб қоласан ва у сени олиб кетади. Муридан кетадиган пайт келганида Залмай Алёнанинг бўйнига маҳкам ёпишиб олди. – Залмай, тушунсанг-чи, эчкини автобусга чиқаришмайди. – Унга қайта-қайта тушун- тиришга уринди Лайло. Тариқ Кобулга борганда унга бозордан худди шунга ўхшаш эчки сотиб олишга ваъда бергач- гина, тинчиди. Саид билан ҳам йиғлаб хайрлашишди. У Та- риқ ва унинг оиласи учун қадрдон бўлиб қолган- ди-да! Саид уларнинг боши узра Қуръонни тутиб турди. Лайло, Тариқ ва болалар муқаддас китоб- ни уч мартадан ўпиб тавоф қилишди. Саид улар- нинг юкларини машинага ортиб, автобус стан- циясигача кузатиб қайтди. Кейин йўлакда тур- ганча уларнинг ортидан қўл силкиб қолди. Елиб бораётган автобус ойнасидан ортга назар соларкан, Лайлонинг миясини Мурини ташлаб кетиб тўғри қилдикми, деган савол ёриб ўтди. Икки акаси, ота-онаси шаҳид бўлган, ваҳшиёна портлашлар чанги босилмаган замин уларни қан- дай қарши оларкан? Шу аснода беихтиёр отаси айтган сатрлар қулоғи остида жаранглади: Чўлғонур ҳар томи беҳад моҳитоб анворида. Минг қуёшнинг шуъласи порлайди ҳар деворида. Кўзлари ёшланди. Кобул уни кутяпти. У Кобулга керак. Аммо олдинда уни яна бир видо кутмоқда. 268 Холид Хусайний , Уруш Кобул, Ҳирот ва Қандаҳорни боғловчи афғон йўлларининг дабдаласини чиқарганди. Эндилик- да Ҳиротга фақат Эрон орқали, Машҳаддан ўтиш мумкин эди. Шу боис бир оқшом Машҳадда, меҳ- монхонада тунашга тўғри келди. Жуда гавжум ва сершовқин шаҳар экан. Лайло ойнадан сирғалиб бораётган хиёбонлар, масжид- лар, ресторанларга қараб борарди. Мана, мино- ралари ва гумбази осмонга санчилиб турган оби- да – шиаларнинг саккизинчи имоми – Имом Ризо мақбараси. Қандай қурилган бўлса, шундайлигича сақланиб келмоқда. Афғо нистонда-чи? Қанча-қан- ча тарихий оби далар вайронага айланди. Негадир шу зумда баҳайбат Будда ҳайкалларини кўз олдига кел тирди. Афғонлар ана шундай мўъжизани асраб қолишолмади. Эрон – Афғон чегарасига етгунча ўн соатча йўл босишди. Чегарага яқинлашган сари ойна орти- даги манзаралар ҳам кўнгилсиз, нохуш тус олар- ди. Йўлларда яккам-дуккам қочоқлар лагерлари, чанг-тўзон ичида қолган қора чодирлар, тунука уйлар, ялангоёқ болалар кўз га ташлана бошлади. Лайло Тариқнинг қўлидан маҳкам тутиб олди. Ҳиротнинг аксарият кўчаларига тош ётқизил- ган, хушбўй арчалар экилган, бузилган бинолар тиклана бошлаганди. Светофорлар мунтазам ишлар, электр таъминотида ҳам узилиш йўқ... Ҳирот ҳокими Исмоилхон Кобулнинг кўрсатма- сини кутиб ўтирмай, Эрон–Афғон чегарасидаги божхона масканларидан тушадиган маблағнинг катта қисмини ободончилик ишларига ажрата- ётгани ҳақида Лайло қачондир эшитганди. Уларни «Муваффақ» меҳмонхонасига олиб бо- раётган таксичи ҳам ҳоким ҳақида оғзидан бол томиб гапириб кетди. Икки кун меҳмонхонада яшаш учун шу пайт- гача жамғарган пулларининг бешдан бирини 269 Минг куёш шуъласи , сарфлашга тўғри келди. Бошқа иложи ҳам йўқ эди. Машҳаддан келгунча болалар анча ҳолдан тойишганди. Хона калитини топшираркан, кекса маъмур бу ерда жуда кўп журналистлар, хайрия ташкилотлари вакиллари яшашини маълум қилди. – Бир пайтлар бу ерда Бин Лодиннинг ўзи ҳам бир кун туриб кетганди, – деди у паст овозда мақтанаркан. Хонага иккита каравот қўйилган, ваннада жўмракдан совуқ сув оқиб турар, деворда шоир Абдуллоҳ Ансорийнинг портрети осилган эди. Деразадан йўлакларига ғишт ётқизилган, гулла- ри барқ уриб очилган хиёбон кўзга ташланади. Болалар хонада телевизор йўқлигидан шикоят- ланишди. Кейин бирин-кетин уйқуга кетишди. Тунда Лайло босинқираб, бир марта уйғониб ҳам кетди. Кейин қандайдир туш ҳам кўрди, аммо мазмуни эсида қолмади. Эрталаб нонуштадан сўнг, Тариқ такси тутиб келди. – Сен ёлғиз ўзинг бориб келмоқчимисан? – сўради у Лайлодан. Азиза отасининг қўлидан ушлаб олди, Залмай унинг оёғига ёпишди. – Шунақа. – Мен хавотир оламан-ку! – Ҳаммаси яхши бўлади. Ваъда бераман. Сен болаларни бозорга олиб бор. Ул-бул оларсан. Такси жўнаб кетиши билан Залмай йиғламси- раб, Тариққа ёпишди. Бу Лайлони қувонтирди. ... – Ҳиротликка ўхшамайсиз? – деди сочи ел- касига тушган таксичи ва кўзгу орқали Лайлога бир қараб олди. Унинг сийрак мўйлови остидан жароҳат изи сезиларди. Орқа ойнада сочлари икки ўрим қилинган, ёноқлари қизғиш қизнинг сурати ёпиштирилган экан. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling