Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

270
Холид Хусайний
,
Лайло гап орасида бир йил Покистонда яшаб, 
энди Кобулга, ўз уйига қайтаётганини айтди. 
Ойнадан кўзаларга нақш солаётган мискарлар, 
хом тери парчаларини офтобга ёйиб қуритаётган 
эгарсозлар бир-бир ўтиб борарди. 
– Ҳиротда анчадан бери яшайсизми? – сўради 
Лайло.
– Ҳа, Шу ерда туғилиб ўсганман. Қўзғолон 
эсингиздами?
Лайло нимадир демоққа оғиз жуфтлаганида, 
ҳайдовчи гапни илиб кетди:
– 1979 йил март ойи, шўравийлар бостириб 
кир ганига олти ой бўлганди. Ҳиротда бир қан-
ча шўравий мутахассисларни ўлдиришгач, жа-
воб тариқасида шаҳарни уч кун тўпга тутишди. 
Танк ва вертолётлар уйларнинг кулини кўкка со-
вурди. Битта минорани ер билан яксон қилиш-
ди. Икки опам ўша пайтда ҳалок бўлган. Битта-
си эндигина йигирмага кирганди, суратдаги қиз 
ўша опам бўлади, – ҳайдовчи қўли билан суратга 
ишора қилди. 
– Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!
«Бирор-бир афғон йўқки, уруш унинг тақдири-
да қайғули из солмаган бўлсин, – ўйлади Лайло. 
– Одамзот ҳамма нарсага кў ни каркан. Биттаси, 
мана, мен. Шунча ғам юкидан қандай тирик юр-
ганимга ҳайронман. Мана, соппа-соғ, яна кимга-
дир ҳамдардлик билдириб кетиб боряпман».
Гулдоман қишлоғи фақат лойсувоқ, паст қам 
кулбалардан иборат эди. Улардан баъзи ларигина 
девор билан ўраб олинганди. Юзлари офтобда 
қорайган аёллар очиқ ҳавода овқат пишириша-
ди, қора қозонлардан қуюқ буғ кўтарилади. Ара-
вачаларда тош ташиётган эркаклар машинанинг 
орқасидан ажабланиб қараб қолишди. Болалар 
таксининг ортидан анчагача югуриб боришди. 


271
Минг куёш шуъласи
,
Ҳайдовчи маши нани ичидан эски мақбара гум-
бази кўриниб турган қабристон тарафга бурди. 
Шамол тегирмонининг занг босган парраклари 
тагида уч нафар бола ҳаммомпиш ўйнарди. Ҳай-
довчи ойнани тушириб бошини чиқарди. Болалар-
дан ниманидир сўради. Улардан бири бармоғини 
йўлнинг нариги тарафига ниқтади. Ҳайдовчи ўша 
тарафга йўл солди. Девор билан ўралган, дарахт-
лар шохи кўриниб турган ҳовли ёнида тўхтади. 
– Мен тез қайтаман, – деди Лайло ҳайдовчига. 
Эшикни қорачадан келган, соқолига оқ тушган, 
анъанавий кийимдаги ўрта ёшли жиккаккина эр-
как очди. Қисқагина саломлашишди.
– Бу мулла Фатҳулланинг уйларими? – сўради 
Лайло.
– Ҳа, мен ўғиллари Ҳамза бўламан. Нима хиз-
мат, синглим?
– Мен отангизнинг эски таниши номидан кел-
дим. Мар ям деб эшитганмисиз?
Ҳамзанинг кўзлари пирнпиради:
– Мар ям?
– Ҳа, Жалилхоннинг қизи.
Ҳамза гарданини қашлаб бир оз ўйланиб тур-
гач, бирданига юзлари ёришиб кетди:
– Э, шунақами? Мар ямни танийман! Сиз унинг 
қизимисиз? Ўзи тузукми? – Ҳамза Лайлонинг ел-
каси оша ташқарига кўз ташлаб олди. – У ҳам 
келганми? Орадан қанча сувлар оқиб ўтмади-я!
– У ўлган.
Ҳамзанинг юзи тундлашди. Юзига фотиҳа 
тортди.
– Киринг, – деди ва эшикни ёпди. – Хуш ке-
либсиз. 
Улар одмигина жиҳозланган хонага киришди. 
Ерга эски Ҳирот гилами тўшалган, деворга мунчоқ 
қадалган ёстиқлар суялган, қибла тарафга Макка 


272
Холид Хусайний
,
тасвири туширилган сурат ёпиштирилган эди. Очиқ 
деразадан қуёш нури тушиб турар, қўшни хонадан 
аёл кишининг шивирлаб гапириши эшитиларди. 
Ялангоёқ бола бир чойнак чой ва ҳолва қўйилган 
патнисни дастурхонга келтириб қўйди. 
– Ўғлим бўлади, – дея унга имо қилди Ҳамза. 
Бола жимгина чиқиб кетди. 
Кейин Лайло бир бошдан ҳаммасини гапи риб 
берди. Гап орасида икки-уч марта йиғлаб ҳам 
олди. Ҳамза дастурхонга термилганча унинг бор 
саргузаштини тинглаб ўтирди. 
– Отам раҳматли Мар ямни жуда яхши кўрар-
ди, – деди Лайлонинг ҳикоясини эшитиб бўлгач. 
– Ахир, унинг қулоғига азонни ҳам отамнинг ўзи 
айтганди. Ҳар ҳафта уни кўргани борарди. Баъзи-
да мениям олиб борарди. Унга ҳарф танитган ҳам 
отам эди. Раҳматли жуда меҳрибон одам эди. Жа-
лилхон қизини узоққа узатиб юборгач, отамнинг 
тоби қочиб қолди. Лекин отам анча яшади, Жалил-
хондан ҳам узоқроқ умр кечирди. Уни Мар ямнинг 
онаси билан ёнма-ён дафн этдик. Жуда тақводор 
инсон эди отам раҳматли.
Лайло чойдан бир ҳўплаб қўйди. 
– Сиздан илтимос. Менга Мар ям опам яшаган 
уйни кўрсатасизми?
Ҳайдовчи уни яна бир оз кутиб турадиган бўл-
ди. Ҳамза билан Лайло тепаликдан пастга, Ҳи-
ротга олиб чиқадиган катта йўлга тушиб олиш-
ди. Чорак соатлар ўтиб, қалин ўтлар орасидан 
торгина сўқмоқ кўзга ташланди. 
– Мана шу сўқмоқ сиз айтган жойга олиб бо-
ради.
Йўлак қарийб ўт-алаф билан беркилиб қолган, 
осмонда қалдирғочлар чарх урар, оёқ тагидан 
чигирткалар сакраб чиқар, кучли шамол буталар 
шохини эгишга уринарди. 



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling