Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

УЧИНЧИ БОБ
– Ҳамдарлик билдираман, – деди Рашид хотини-
га қарамасдан унинг қўлидаги бир коса мастава-
ни оларкан. – Биламан, сизлар жуда яқин эдинг-
лар. Болаликдан бирга катта бўлгансизлар. Лекин, 
жуда ёмон иш бўпти. Қанчадан-қанча афғон йи-
гитлар мана шундай жувонмарг бўлишяпти. 
Рашид қиздан кўз узмай хотинига қўл узатди 
ва у берган салфетка билан лунжини артди. 
Мар ям эрининг қандай ейишини ёддан билар-
ди. У мастава келтирилгач, бир қўли билан гуручни 
ҳовучлаб думалоқлар ва оғзига солар, иккинчиси 
кафтининг орқаси билан лабини артиб оларди. 
Неча йилдирки, у овқат пайти умуман оғиз очмас, 
икки кўзи овқатда бўлар ва баъзида «чой қуй», «нон 
қани» дея тўнғиллаб қўярди. 
Энди-чи? Бир қўлда қошиқ, бошқасида сал-
фетка. «Марҳамат, ёқимли иштаҳа, ош бўлсин» 
каби «маданий» жумлаларни ўрганибди. Яна га-
пиришдан чакаги тинмайди. 


128
Холид Хусайний
,
– Америкаликлар 80-йилларда Ҳикматёрга бекор-
га қурол етказиб беришди. ЦРУ шўравийлар билан 
урушда тоғ
-тоғ қуролларни етказди. Кейин бу қиста-
лоқ шунча қуролни бегуноҳ одамларнинг қонини 
тўкиш учун ишлатди. Сенинг ота-онанг ҳам шу-
лар қатори қурбон бўлишди. Ҳиҳ, яна жиҳодмиш? 
Бегуноҳ аёллар, болаларни ўлдириш қанақасига 
жиҳод бўлсин? Шундан кўра, ЦРУ бермайдими 
ўша қуролларни мард қўмондон Масъудга? 
Мар ямнинг қошлари таажжубдан керилиб 
кетди. Нима деди? Масъудни мард қўмондон 
дедими? Бир пайтлар эри Аҳмадшоҳ Масъудни 
сотқин, коммунист деб сўкарди-ку! Э, ҳа, ахир 
Масъуд ҳам, Лайло ҳам тожиклардан-ку! 
– Бунақа мард инсоннинг садағаси кетсанг арзий-
ди-да! Ана мардлигу ана шижоат! Ҳақиқий афғон! 
– Рашид бир хўрсиниб олди. – Америкалик лар бизга 
унча қизиқишмайди. Пуштун, ҳазорий, ўзбек, то-
жик бир-бирини қиргани билан уларнинг нима иши 
бор? Улар бир миллатни иккинчисидан ажратиб бил-
майди. Улардан ёруғлик кутишнинг ҳам кераги йўқ. 
Шўравийлар чиқиб кетганидан сўнг, америкаликлар 
бизга тупурди. Тўғрими, Лайложон?
Лайло косадаги овқатга нон тўғраётиб, ни-
мадир деб ғўлдиради. Рашид худди доно жавоб 
эшитгандек қониқиш ила бош ирғади. Мар ям 
юзини чирт ўгириб олди. 
– Биз раҳматли отанг билан сиёсат ҳақида кўп 
гаплашардик. У пайтлар ҳали сен туғилмаган 
эдинг, отанг китобни жуда ёқтирарди. Адабиёт 
ҳақида кўп тортишардик. Эсингдами, Мар ям?
Мар ям стаканга чой қуйди. 
– Сиёсат ҳақида гапиравериб бошингни қоти-
риб юбормадимми, ишқилиб?
Кечки овқатдан сўнг Мар ям идиш-товоқлар-
ни ювишга киришаркан, ич-ичидан аламли бир 


129
Минг куёш шуъласи
,
хўрсиниқ отилиб чиқди. Йўқ, унинг гапларидаги 
ёлғон, иккиюзламачилик, ясама ҳамдардлик унга 
алам қилгани йўқ. Рост, у Лайлони харобалар ости-
дан тортиб олганидан бери, Мар ямга ҳали бир оғиз 
ҳам ёмон гапирмади, дилини оғритмади. Алам қи-
ладигани шуки, у тамомила ўзгариб қолганди. У 
атайин қизда яхши, ёқимли таассурот қолдиришга 
тиришмоқда эди. Ҳа, унинг шубҳаларида жон бор 
эди. Илк бор бу хонадонга келганида Рашид ўзини 
худди ана шундай тутганди. 
Мар ям бор журъатини тўплаб, Рашиднинг 
ҳуж расига кирди:
– Мумкинми?
Рашид каравотида чалқанча ётганча, сигарет 
тутунини шифтга қараб пуфларди:
– Албатта мумкин! Келинг, хоним!
Мар ям оғиз очиши билан эри тутақиб кетиши-
ни, ҳамма даъволарини ўжарлик ила рад этиши-
ни кутганди. Шундай ҳолатда Мар ям унга қай-
тариши лозим бўлган жавоблар, уни уялтиради-
ган иддаоларни тил учида шайлаб турганди. Би-
роқ эрининг юзидаги хотиржамлик, бепарволик 
унинг шаштини сўндирди:
– Ўтир, – деди Рашид сўник оҳангда. – Яна на-
фасинг бўғзингга тиқилиб, ўлиб қолма! 
Мар ям эрининг қаршисидаги стулга бўша-
шибгина ўтирди. 
– Менга кулдонни узатвор-чи! – Мар ям тобе-
лик билан айтганини қилди. 
Эри чамаси ҳозир олтмишни қоралаб қолган, 
аммо унинг ҳақиқий ёши наинки Мар ямга, ҳат-
то Рашиднинг ўзига ҳам маълум эмасди. Унинг 
қалин сочлари деярли оқариб улгурган, бўйнини 
ажин қоплаган, кўзларининг ости салқиб тушган, 
юзлари ҳам сўлиб қолганди. Қомати ҳам анча 
букчайиб қолган, аммо кенг елкалари, кучли би-


130
Холид Хусайний
,
лаклари, бақувват кўкраклари ҳали салобатини 
йўқотмаганди. 
– Менимча, ҳаммасини қонунийлаштириб ола-
диган пайт келди, – кулдонни қорни устига қў йиб, 
хунук илжайди Рашид. – Ўзинг ўйла! Одамлар нима 
деб ўйлайди? Ахир ёшгина, бўй етган қиз менинг 
уйимда яшаб юрса... Менинг номимга, унинг но-
мусига доғ тушмайдими? Э, айтганча, сенинг ҳам 
шаънинг бор ўртада?
– Ўн саккиз йил... – Мар ямнинг овози титради. 
– Ўн саккиз йил сиздан бирор нарса сўрамадим. 
Лекин ҳозир сўрамоқчиман!
Эри бир тўлғаниб, тутун пуркади.
– У бу ерда яшамасин, демоқчимисан? Рост, 
уни боқишга, еб-ичиришга, кийинтиришга ме-
нинг ортиқча пулим йўқ. Ахир биз «Қизил ярим 
Ой жамияти» эмасмиз-ку, тўғрими? 
– Унда қандай қилиб...
– «Қандай қилиб»? Шундай! Сенингча, у жу-
даям ёш, тўғрими? Ўн тўртга кирибди. Демак, 
ёш боламас энди. Ўзинг ўн бешдамидинг? Онам 
мени 14 ёшида туққан. Демак, 13 да эрга теккан!
– Мен... мен истамайман! – ўпкаси тўлиб 
ҳиқиллади Мар ям.
– Сен аралашма!
– Менинг ёшим ўтиб қолди...
– Ҳа сенинг ёшинг ўтди, у жуда ёш... Шуниси-
га доғман-да!
– Менинг ёшим ўтиб қолди, бунақа ўзгариш-
ларга энди дош беролмайман! – Мар ям қўлларини 
қаттиқ сиқди, вужуди зирқираб кетди. – Энди шу 
ёшимда мени ёш болага масхара қилиб қўясизми? 
– Жа оласан-да! Ўзинг ҳам биласан, ҳамма 
шундай қилади! Айрим ошналаримнинг уч-тўрт-
тадан хотини бор. Отангнинг ҳам учта хотини 


131
Минг куёш шуъласи
,
бор эди. Менинг ўрнимда бошқаси бўлганда ал-
лақачон уйланворган бўларди. 
– Мен розимасман!
Рашид қовоқ уйди:
– Яна бир йўли бор. Бўпти, қизни кўчага чиқа-
риб ҳайдайман. Тўрт томони қибла! Лекин узоққа 
бора олмайди. На ейишга нони, на чўнтагида 
бир чақа пули йўқ. Бунинг устига ўқ ёмғирдек 
ёғиляпти. Ракеталарни айтмайсанми? Бундан 
ташқари кўчага чиқиши билан тутиб олишади, 
зўрлашади, кейин бўғизлаб, зовурга тиқиб кети-
шади. Шунда яхши бўладими?
Кейин у йўталиб, боши остидаги ёстиқни 
тўғирлаб қўйди. 
– Йўллар каллакасер, безориларга тўла. Улар-
дан қочиб қаерга ҳам борарди? Пешоварга етиб 
борган тақдирда ҳам, ҳеч нима ўзгармайди. Қо-
чоқлар лагеридаги вазиятни биласанми? Одам-
лар картон қутиларнинг ичида жон сақлаяпти. 
Очлик, муҳтожлик, ичбуруғ, вабо... Бу ёқда қиш 
келиб қолди, ўпкасини шамоллатса нима бўлади? 
У ерда одамлар музлаб, тарашага айланиб қолади. 
Рашид яна бир қўзғалиб олди:
– Рост, фоҳишахоналар анча иссиқ. Пешовар-
да унақаси қадамда учрайди. Бунақа ёш, таранг 
қизчани ким қўлдан чиқарарди? Ё сен бошқа 
фикрдамисан? 
У кулдонни тумбочка устига қўйиб, ўрнидан 
турди:
– Менга қара! – деди амирона оҳангда. – Қар-
ши чиқишингни билардим. Сени тушунаман, ле-
кин сен ҳам кўриб турибсан. Бошқа иложимиз 
йўқ. Сен ёрдамчига, у эса, бошпанага эга бўлади. 
Ҳозирги кунда уй ва эр ҳар бир хотин-қизнинг 
энг катта орзусига айланди. Кўчада ётиб-туриб 
юрган беваларни кўрмаганмисан? Улар умр йўл-


132
Холид Хусайний
,
доши топиш учун ҳатто қон тўкишга ҳам тай-
ёр. Демак, мен тутаётган йўл жуда олижаноб ва 
тўғри йўлдир. – У ишшайиб қўйди. – Бу ишим 
учун медал беришса арзийди. 
Қоронғи тушганда Мар ям қизга эрининг хоҳи-
шини етказди. 
– У эртага эрталаб сендан жавоб кутади, – 
эслатиб ўтди Мар ям.
– Мен розиман, – деди қиз уйқусираб. – Ҳози-
роқ етказишингиз мумкин! 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling