Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
Муҳаббат ЙЎЛДОШЕВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси БИРИНЧИ ҚИСМ БИРИНЧИ БОБ Мар ям илк бор «ҳароми» деган сўзни эшитгани- да беш яшар қизалоқ эди. Хулласи калом, бу ҳоди- са пайшанбада юз берганди. Ўшанда унинг эс-ҳу- ши жойида эмас, ўзини қўярга жой тополмасди. Ахир пайшанба кунлари уларнинг ёнига Жалил ке- ларди-да! Вақтни тезроқ ўтказиш учун (ҳадемай у узоқдан қўлларини силкитганча, тизза бўйи ўтлар- ни босиб кела бошлайди) Мар ям стулнинг устига чиқиб олди ва токчадаги хитойи чинниларга қўл узатди. Бу чинни сервиз Мар ямнинг икки яшар- лигида дунёдан ўтган бувисидан қолган ягона ёд- горлик бўлиб, ойиси уни кўз қорачиғидек асрарди. Нана (Мар ям ойисини шундай атарди) қушлар ва хризантема гуллари тасвири туширилган пиёла- ларни, тумшуғи эгик чойнакни, ёвуз руҳларни қу- вадиган аждар нусхаси солинган қанддонни, ҳат- то ишлатишга ҳам кўзи қиймасди. Худди шу қанддон Мар ямнинг қўлчасидан ёғоч полга сирғалиб тушдию чил-чил бўлди. Нана полда сочилиб ётган чинни бўлакларини кўрдию юзла- ри қизариб, лаблари титради, ҳамиша меҳр билан боқиб турувчи кўз «Нанам нинг елкасига яна шай- тон миниб олди», деб ўйлаб, қўрқиб кетди. Йўқ, ўтиб кетди. Нана қизининг қўлларидан маҳкам тутиб, ўзига тортди ва тишларини ғижирлатганча, унинг қулоғи остида ғазабнок шипшиди: 6 Холид Хусайний , – Ҳў қўлгинанг сингур, аҳмоқ! Менга кўрсатган кароматинг шу бўлдими? Бу митти ҳароми мени хонавайрон қилмаса гўргайди. Шундай қиммат- баҳо нарсани синдирди-я! Ўшанда Мар ям ҳеч нарсани тушунмаганди. «Ҳа- роми» деган сўз унга мутлақо нотаниш эди. Ҳали жуда кичкина бўлгани учун бу мудҳиш ҳақорат- нинг маъносини англаёлмасди. Зотан, бунда унинг ҳеч қандай гуноҳи йўқ, ҳамма айб дунёга келиши- га сабабчи бўлган кимсаларда эди. Мар ям бу сўз бари бир ёмон маъно англатишини сезганди. Улғайгач, ҳаммасини тушунди. Ўшан да онаси- нинг овозидаги нафрат оҳанги бежиз эмасди. Ҳа- роми, яъни Мар ямнинг ўзи барчага тегишли бўл- ган ҳуқуқлардан маҳрум этилган, ҳеч кимга ке- рак бўлмаган бир жонзот экан. Муҳаббат, оила, уй-жой – буларнинг ҳеч бири унинг учун эмас. Жалил Мар ямни бирор марта бундай ата- маган. У ҳар доим қизини «менинг гулғунчам», дерди. У қизчасини тиззасига ўтқизиб, Мар ям туғилган қадимги Ҳирот – не-не мутафаккиру ал- ломалар юрти, Шарқ маданияти бешиги ҳақида қизиқарли ҳикоялар айтиб берарди. – Ҳирот шундай шаҳарки, қаёққа оёқ узатсанг, бирорта шоирнинг кетига тегади, – дея ҳазилла- шарди отаси. (Бу ҳазиломуз жумла аслида буюк му- тафаккир Мир Алишер Навоийга тегишли – тарж.) Жалил қизига Ҳиротни чин дилдан севган ва у ерда кўплаб мадрасаю миноралар қурдирган малика Гавҳаршодбегим ҳақида гапириб беришни ёқтирар- ди. У Мар ямга Ҳиротнинг буғдойзор далалари, мева- ли боғлари, болга тўла узумзорлари, гавжум бозорла- ри ҳақида гапириб беришдан чарчамасди. – Ҳиротда кекса бир писта дарахти остида буюк аллома Жомийнинг қабри бор, – дерди у қизчасини эркалаб, бағрига босаркан. – Жомий 7 Минг куёш шуъласи , биздан беш юз йил аввал яшаб ўтган. Мен албат- та сенга ўша дарахтни кўрсатаман. Гарчи Мар ям умрининг дастлабки ўн беш йи- лини Ҳиротда яшаб ўтказган бўлса-да, отаси ваъ- да қилган дарахтни кўра олмади. У қадимий ми- нораларни зиёрат қилмади, машҳур боғларнинг мевасидан татиб кўрмади, буғдойзор далаларни кезмади. Аммо у ўшанда отасининг ҳикоялари- ни завқ-шавқ билан тинглаган, унинг бу қадар кўп нарса билишидан митти юракчаси ғурурга тўлиб-тошганди. – Ҳаммаси қуруқ сафсата, – дерди Нана Жалил кетгач ўзича тўнғиллаб. – Бойларга Худо тилдан ҳам берган. У сенга ҳеч қанақа дарахт-парахтни кўрсатмайди. Ширин гапларига учма, қизим. Се- вимли дадажонинг бизни шунчалик осонлик би- лан сотганки!.. Уйдан чиқариб ҳайдаган. Ўшан- доқ ҳашаматли уйига сен билан мен сиғмадик. Ҳатто киприк қоқмай, ҳайдаворди-я, номард! Гарчи отаси ҳақида бундай нордон гаплар ёқ- маса-да, Мар ям Нанасининг гапларини мутелик билан эшитарди. Ахир отаси ёнида бўлганида, уни ҳеч ким «ҳароми» деёлмасди-да! У ҳар пай- шанба бир-икки соат отасининг дийдорига тў- йиб, чиройли совғаларидан, ширин сўзларию эр- калашларидан баҳраманд бўлганида, ҳаёт кўзи- га шу қадар гўзал кўриниб кетардики... Шунинг учун Мар ям отасини беҳад яхши кўрарди. Отасида бошқаларнинг ҳам ҳақи бор эди. Жалилнинг уч хотини ва ўн нафар қонуний бо- ласи бор эди. Мар ям уларнинг бирортасини ҳам ўз кўзи билан кўрмаганди. Жалил Ҳиротнинг энг бой одамларидан бири эди. Унга қарашли бўлган кино- театрни ҳам Мар ям умрида кўрмаганди. Ростдан, отаси унинг қистови билан бу кинотеатрни тўлиқ тасвирлаб берганди. Бу кинотеатр мовий ва жи- 8 Холид Хусайний , гарранг кафел билан қопланган, ичида эса юмшоқ ўриндиқлар ўрнатилган, вестибюл ҳинд филмлари- нинг афишалари билан безатилган, сешанба кун- лари кинотеатрнинг буфетида болаларга музқай- моқлар текин тарқатилар экан. Жалил музқаймоқ ҳақида гапираётганида Нана аччиқ кулимсираб қўйганди. Жалил кетиши билан Нана заҳархандалик билан жавради: – Бегона болаларни музқаймоқ билан сийлар- миш? Сени-чи, қуруқ чўпчаклар билан алдаб-ал- даб даф бўлади! Кинотеатрдан ташқари Жалилнинг Караҳ ва Фарда томорқалари, учта гилам, битта кий- им-кечаклар дўкони, 1956 йилда чиққан «Бюик» автомобили бор эди. Унинг танишлари орасида таниқли зодагонлар, амалдорлар, ҳатто, Ҳирот ҳокими ва вилоят волийси ҳам бор эди. Табиий- ки, хизматкори, ошпази ва ҳайдовчиси ҳам бор. Унинг уйида бир эмас, уч оқсоч хизмат қиларди. Нана ҳам унинг оқсочларидан бири эди. У пайт- ларда ҳали Нананинг қорни дўппаймаганди. Ай- тишича, ўз иффатини хожасига тақдим этгани маълум бўлиб қолгач, бутун оила аъзолари ғазабга минишганди. Ҳатто сал бўлмаса орада қон тўкила- ёзди. Хотинлари шўрлик оқсочни уйдан ҳайдашни талаб қилишди. Нананинг отаси, Гулдоман қиш- лоғида тоштарошлик билан шуғулланувчи кекса уста ҳам қизидан юз ўгириб, бор лаш-лушини ав- тобусга юкладию Эронга жўнаворди. Ҳозиргача унинг ўлик-тиригидан хабар йўқ. – Алам қилади, – деди у бир куни товуқлари- га дон сепаркан. – Ўшанда отам ҳеч ўйланиб ўтирмасдан виждони амрига бўйсуниб, мени ча- вақлаб ташлаганида яхши бўларди. – Кейин эса қизига ўгирилди. – Сени ҳам. Ахир ношаръий зурриётнинг кимга кераги бор? Ҳа, отам қўрқоқ эди, бу ишга журъат этолмади. 9 Минг куёш шуъласи , Жалилда ҳам журъат йўқ экан. У ўз яқинлари- нинг, хотинчаларининг хоҳишига қарши боролма- ди. Ҳамма уйқуга кетганида кирдию «жоним, ҳам- ма нарсангни йиғиштириб, бу ердан кет», деди. – У ўзини оқлаш учун хотинларига нима дегани- ни биласанми? Ҳаммасига мен айбдор эмишман. Уни йўлдан урибман. Э, аёл зотининг шўри қурсин! Нана дон тўла идишни ерга қўяркан, қизчаси- ни кўтариб, бағрига босди: – Менга қара, – Мар ям ночор онасига боқди. – Эсингда тут, қизим! Эркак зоти ҳамиша аёлни айблаб келган. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Эсингдан чиқмасин. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling