Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
УЧИНЧИ БОБ
Темир ғилдиракларнинг тошларга урилиб чиқарган садоси Мар ямнинг энг биринчи хотира- ларидан. Мар ямнинг ота бир, она бошқа акалари Муҳсин билан Ромин (гоҳида Фарҳод) ойида бир аравачада уларга гуруч, ун, чой, шакар, ёғ, совун, тиш пастаси келтириб туришарди. Улар аравача- ни илонизи, шағал ва тошлар тўшалган, ўт-алаф ва буталар босган йўлакдан шалдиратиб, дарё қирғоғига олиб боришар, бу ерда аввалдан тайёр турган қоп ва қутилар ёрдамида юкларни нариги қирғоққа олиб ўтишар, кейин уларни яна аравага юклашга тўғри келарди. Баланд бутазор ва ўтлар 14 Холид Хусайний , орасидаги кулбага етгунча оёқ остидан саноқсиз қурбақалар сакраб чиқар, чивинлар аямай талар, йигитлар жиққа терга ботиб кетишарди. – Ахир уларнинг хизматкорлари бор-ку! – ҳай- ратланарди Мар ям. – Нега ўшаларни жўнатиш- майди? – Отанг шу тариқа ўз айбини ювмоқчи-да, – изоҳларди Нана. Ғилдирак овози келиши билан она-бола кулбала- ридан чиқишарди. Нана уларни қандай кутиб оли- шини Мар ям бир умр эсидан чиқармайди. Озғин, оёқяланг онаси калта қирқтирилган сочларини ел- касига ташлаб, қўлларини кўксида қовуштирганча мағрур қиёфада ўгай ўғилларини қарши оларди. Унинг эгнидаги қопга ўхшаган узун камзулининг чўнтаклари тошга тўлғазилган бўларди. Ака-укалар дарё бўйида турганча, Мар ям ва Нананинг озиқ-овқатларни қандай ташиб кириш ларини томоша қилишарди. Ўспиринлар ўттиз қадамдан ортиқ яқинлашиб бўлмаслигини билишарди. Нана отган тошлар тегишига сал-сал қолар, улар бир амаллаб бу тошбўронга чап бериб қолишарди. Нана қопларни кулбасига олиб ки- раркан, Жалил, унинг бошқа хотинларию болала- рига бисотидаги бор қарғишларни ёғдиришдан чарчамасди. Мар ям бунақа қарғишларнинг кўпи қандай маъно касб этишини билмас, йигитчалар ҳам бир оғиз чурқ этишмасди. Қизча акаларига жуда ачинарди. Ахир улар аравани шу ергача судраб келгунча қанча қий- налишди экан? Лоақал, уларга сув берса бўларди. Онаси рухсат бермайди-да! Ақалли одамга ўхшаб хайрлашиш тугул, қўл силкиб ҳам қўймайди. Мар ям онасига ёқиши учун унинг ёнида туриб, Муҳсинни мазаммат қилар, «ҳе калтакесакники- га ўхшаган қийшиқ оғзингга тупроқ тўлсин», дея 15 Минг куёш шуъласи , чийилларди. Кейин эса «акаларим бу гапларни отамга етказмасмикин?» дея уят, қўрқув ва виж- дон азобида ўртанарди. Нана эса қарғайвериб хуморидан чиқар, қаҳ-қаҳ уриб кула бошларди. Бундан Мар ям бир оз хавотирга ҳам тушарди. Аммо Нана қизининг бошини силаб, «ўзимнинг ақлли қизим», деб эркалаб қўярди. Ака-укалар аравачани бўшатиб ортга қайтишар- ди. Мар ям уларнинг ортидан то қалин ўтлар орасида йўқолиб кетишгунча кўзини узмай турарди. – Келаяпсанми? – Ҳа, Нана! – Улар пичирлашиб сени аҳмоқ қилишди, эшитдингми? Мен ўз қулоғим билан эшитдим... Эрталаб она-болани қўй-қўзиларнинг маъра- ши ва подани серўт адир томон ҳайдаб бораёт- ган чўпонларнинг най садоси уйғотарди. Нана ва Мар ям эчкиларни соғиб, товуқларга дон бе- ришар, тухумларни териб олишарди. Нонни бир- галикда ёпишарди. Нана қизига хамир қориш, тандирга ўт қалаш ва нон ёпишни ўргатганди. Шунингдек, Нана қизига тикиш-бичиш, гуруч қайнатиш, нон юзини безаш учун турли зиравор- лар тайёрлашни ҳам ўргатган. Нана фақатгина Жалилнинг ўғилларинигина эмас (уларни-ку кўргани кўзи йўқ эди), умуман, уйига меҳмон келишини ёқтирмасди. Уларнинг кулбасига фақат айрим кишиларгина келиб ту- ришарди. Улар орасида қишлоқ оқсоқоли, қорни катта, калласи кичкина Ҳабибхон ҳам бор эди. Уям бўлса, ойда бир марта, хизматкори билан келар, улар келтирган сават ичида пиширилган жўжа, бир идишда мошкичири, Мар ямга аталган рангли тухумлар бўларди. Уларникига Нананинг ота таниши – марҳум сангтарошнинг беваси ҳам келиб турар, ёши ўт- 16 Холид Хусайний , ган, дум-думалоқ бу хотинни Нана Бибижо деб чақирарди. Унинг олтита неварасидан лоақал бир-иккитаси соядек эргашиб келарди. У хонага кириши билан Нана таклиф қилган стулга ҳанси- раб ўтирар, у ҳам албатта Мар ям учун конфетми, бирор ширинликми, олиб келган бўларди. Бибижо кириши билан энг аввал соғлигидан, оёқ оғриғи- дан шикоят қилишни бошлар, кейин Ҳиротдаги ва қишлоқдаги миш–мишларга навбат келарди. Бироқ Мар ям ҳаммадан ҳам (албатта, Жалил- дан ташқари) кекса қишлоқ мулласи Фатҳулла Охуннинг келишини интизорлик билан кутарди. Мулла Гулдомандан ҳафтасига икки марта ке- либ, қизалоқнинг суралар ва диний калималар- ни қандай ёдлаётганини текширарди. Бир пайт- лар у Нананинг ҳам болалигида диний сабоқлар берганди. Мулла Фатҳулла қизчанинг нозик бар- моқчаларидан тутиб, унга ҳуснихат билан араб ҳарфларининг ёзилишини ўргатган эди… Мулла қотмадан келган, оқ соқоли кўксига туш- ган, тишлари тўкилиб кетган, хушмуомала чол эди. У, одатда, Мар ямдан икки ёш катта, малласоч ўғли Ҳамзани етаклаб келарди. Мулла Фатҳулла остона- да кўриниши билан Мар ям унинг қоқсуяк қўлла- рини тавоф қилар, чол эса, қизчанинг пешонаси- дан ўпиб қўярди. Кейин улар кулба ёнида ўтирган- ча, кўк чой ичиб, ерёнғоқ ейишар, шохдан-шохга қўнаётган ҳаккаларни томоша қилишарди. Баъзида улар анҳор бўйидаги хазон пойан- дозлар узра, тоғ чўққилари этагидаги дарахт- зорларни кезишар, чол унга кексаларга хос тит- роқ овозда болаликдаги саргузаштлари, хусусан, Исфаҳоннинг ўттиз уч арк кўпригида унга дуч келган икки бошли аждаҳо, Мовий масжид олди- да иккига бўлиниб кетган, икки палласи «Аллоҳу акбар» деб ёзилган тарвузлар ҳақида мароқ би- лан ҳикоя қилиб берарди. 17 Минг куёш шуъласи , Мулла нафақат ҳикоя қилишни, балки эшитиш- ни ҳам биларди. У Мар ям гапираётганида диққат билан эшитар, худди қизчанинг тавозесини қабул қилгандек кулимсираб, бош ирғарди. Мар ям юрак ютиб онасига айтолмайдиган гапларни ҳам бема- лол Мулла Фатҳуллага айта оларди. ...Бир куни у сайр пайтида мактабга боришни жуда-жуда хоҳлаётганини айтиб қолди. – Мен отамнинг бошқа болалаларига ўхшаб, ҳақиқий мактабга боришни, синфда, парталарга ўтириб дарс тинглашни истайман. Бир ҳафта илгари Бибижо турфа мишмиш ва ғийбатлар билан бирга Жалилнинг қизлари Са- ида ва Ноҳиднинг Ҳиротдаги «Меҳри» деб ном- ланган қизлар мактабига ўқишга бораётганини айтганди. Ўшандан бери ўқитувчи ва мактаб ҳақидаги хаёллар Мар ямнинг миясидан кетмай қолди. Усти муқовали катак дафтарлар, чиройли ёзадиган шарикли ручкалар кўз ўнгидан кетмай қолганди. – Ростдан ҳам мактабга боришни хоҳлайсан- ми? – Мулла Фатҳулла қизалоқнинг ёш ҳалқалан- ган кўзларига тикилганча қотиб қолди: унинг бошидаги каттакон салла майсалар устига ўз кўланкасини ташлаб турарди. – Ҳа! – Онангдан розилик олиб беришимни истай- санми? Мар ям кулимсиради. Унингча, фақат отаси Жалил уни худди мана шу оқкўнгил чолдек ту- шуна оларди. – Нимаям дердим. Ҳар банданинг бир ожиз тарафи бўлади. Менинг ожизлигим шун даки, се- нинг ҳеч бир хоҳишингга қарши чиқолмайман, қизим! – мулла бўйнидаги терини оҳиста артди. 18 Холид Хусайний , Нана ошхонада пиёз тўғраётганди. Мулла унга қизининг истагини етказганида, қўлида пичоқ ерга тушиб кетди. – Нима кераги бор? – Қизим, агар болалар ўқишни исташса, улар- га қарши бормаслик керак. Майли, ўқисин, са- вод чиқарсин! – Ўқисин? Нималар деяпсиз, охун соҳиб? – Нана унинг гапини шарт кесиб, қизига қараб қо- воқ солди. Мар ям индамай ерга қаради. – Бунга ўхшаганларга ўқишни ким қўйибди? Ўқиб гўр бўлармиди? Вей, менга қара? Ҳали мактабда ўқигинг кеп қолдими? – Унақа дема, қизим? – оғир хўрсинди Фатҳул- ла ота. – Менга қара дедим! – Мар ям қўрқа-писа она- сига қаради. – Сабр қил, тушундингми? – Нимага сабр қилишим керак, ойи? – Сен билан менинг қисматимиз азалдан аён. Мактабга бораман деяпсан. У ерда сени тенгдош- ларинг «ҳароми» деб чақиришларини истайсан- ми? Сен ҳақингда ҳар хил бўлмағур гапларни айтиб, хафа қилишади. Сен шуни истайсанми? Мен эса, истамайман! Мар ям жимгина бош ирғади. – Яна бу ҳақда оғиз очганингни эшитмай. – Қизим, аввал яхшилаб ўйлаб кўр, ахир... – Охун соҳиб, илтимос, – шартта унинг га- пини бўлди Нана. – Бунинг ҳамма гапларигаям қулоқ солаверманг. Унинг жойи шу ерда, онаси- нинг ёнида. Бошқа ҳеч қаерга бормайди. Ҳамма жойда уни турткилашади, озор беришади. Била- ман-ку, охун соҳиб! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling