Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

48
Холид Хусайний
,
далик юмушга айланиб қолганмикин? Тез орада 
ўзи ҳам уларнинг сафидан жой оладими?
Мар ям навбатда туриб, ўзига нисбатан қи-
зиққон нигоҳлар, шивир-шивирларни пайқади. 
Бирданига кафтларигача терлаб кетди: унинг 
ҳароми экани, отаси, оиласи учун иснод келти-
риб, онасининг ўлимига сабабчи бўлгани ҳамма-
га маълум бўлдимикан?
Шу чоқ кимдир унинг елкасига шапатилади. 
Мар ям ўгирилиб қаради. Қаршисида рангпар, 
қорасоч, кулчаюз, Мар ямдан кўра этлироқ, бағ-
бағасида катта холи бор, мовий кўзлари чақнаб 
турган аёлни кўрди. 
– Рашиджоннинг янги хотинимисиз? – сўради 
мовийкўз аёл. – Ҳиротдансиз-а? Вой, мунча ёш-
сиз? Исмингиз Мар ямжомиди? Мен Фарибаман, 
сизлардан беш дарвоза нарида турамиз. Яшил 
дарчали уй. Бу эса, ўғлим Нур.
Болакайнинг қувноқ юзи, қуюқ сочлари она-
сига ўхшаб кетарди. 
– Салом, холажон!
– Нур тўққизга кирди. Акасининг оти Аҳмад. 
– Унинг ёши ўн учда! – қўшиб қўйди Нур.
– Болаларимни «каттаси» қирққа кирди, – ҳазил-
лашди Фариба. – Эримни айтаман, Деҳи Мазангда-
ги Ҳаким муаллим десангиз, ҳамма танийди. Уйи-
мизга юринг, қоқиндиқ, бир чойлашардик.
Шу пайт бошқа хотинлар ҳам чувиллашиб 
Мар ямни ўртага олишди:
– Демак, сиз Рашиднинг хотини экансиз-да!
– Кобулга кўникиб қолдингизми?
– Ҳиротда менинг амакиваччам яшайди.
– Бириничисига ҳаракат бошландими?
– Қиз кутяпсизми, ўғил?
– Ҳиротнинг миноралари зўр, а?
– Биринчиси ўғил бўлгани яхши!


49
Минг куёш шуъласи
,
– Бе, боқиб-боқиб охири, битта хотинга 
қўшқўллаб тутқазасиз-да!
– Ўғил наслнинг давомичиси бўлади-да!
Мар ям шошиб қолди. Нафаси тиқилиб, қулоғи 
шанғиллади. Кўзи тиниб, ортига тисарилди. Би-
роқ аёллар иҳотасида қолганини пайқади. Мар-
ям нажот кутгандек Фарибага мўлтиради. 
– Намунча ҳаммаларинг ўраб олдинглар? Қў-
йинглар, ўтиб кетсин! Юрагини ёрасизлар-ку!
Мар ям хамирни кўксига босганча издиҳомни 
ёриб чиқди. Кўча бўйлаб ортига югура бошлади. 
Йўқ, у бошқа кўчага қайрилган кўринади. Буям 
етмагандек, орқага қайриламан деб, тошга қоқи-
либ йиқилди. Тиззасида кучли оғриқ сезди.
– Ёмон лат емадингми, синглим?
– Ие, тиззанг қон-ку!
Мар ям ўрнидан сапчиб турди-да, яна югуриб 
кетди. Яна бир бурилиш. Мана уларнинг кўчаси. 
Рашиднинг уйи қани? Мар ямнинг кўзлари ёшлан-
ди. Дарвозаю дарчалар бир-бирига ўхшайди. Ма-
нави дарча ёпиқ экан. Кейингисида товуқ ва жў-
жалар кўринди. Уларникида ҳеч нарса йўқ эди. 
Ҳозир эри ишдан қайтган, у эса, уйни тополмай 
сарсон. Мар ям йиғламсираб, дуо ўқишга тушди. 
Бу ҳовлимас, бунисиям. Мана топди. Омбор-
хона, айвон, қудуқ... Худога шукур. Мар ям ич-
карига кириб, дарчани тамбалаб олди ва деворга 
суяниб кўзларини юмди. Шу пайтгача ўзини бу 
қадар ёлғиз ҳис этмаганди. 
Ўша куни Рашид уйга қандайдир тугунчани 
кўтариб келди. У артилган ойнага ҳам, ювилган 
полга ҳам эътибор қаратмаганидан Мар ям бир 
оз оғринди. Овқат ҳам қозонда тайёр эди. 
– Сизга дол (афғонларнинг қийма, ясмиқ ва 
кўкпиёздан тайёрланадиган анъанавий таоми) 
пишириб қўювдим, – деди ийманиб.
– Яхши. Опкел, очман!


50
Холид Хусайний
,
Рашид қўлини ювиб, артингунча, оппоқ дас-
турхон устида бир коса дол ва бир тақсимчада 
қайнатилган гуруч турарди. Мар ям эрига илк 
бор овқат пиширди: боя овқат тайёрлаётганида 
кўчадаги воқеадан анча ўзини йўқотиб қўйган-
ди, ишқилиб қўли қалтираб, мурч ё занжабилни 
кўп солиб юбормадимикин? 
Рашид бир қошиқ овқатни оғзига солгунча 
Мар ямнинг нафаси бўғилиб қолаёзди. Э Худо, 
овқат емай косани башарасига отса-чи?
– Иссиқ, эҳтиёт бўлинг! – аранг пичирлади Мар ям. 
– Мазали чиқибди, – деди Рашид. – Сал тузи 
кўпроқ, лекин зўр!
Мар ямнинг елкасидан тоғ қулади. Эрига овқати 
ёқибди. Ич-ичидан алланечук енгиллик ҳис этди. 
– Эртага якшанба. Истасанг сен билан Кобул-
ни айланамиз. – У шундай дея бояги тугунча-
ни очиб, ичидан мовий чодра ва узун кўйлакни 
олди. – Кўпинча мижозларим хотини билан кела-
ди дўконга. Ҳаммасининг юзи очиқ, кўзини лўқ 
қилиб қарашдан ҳам тоймайди. Лабларини бўяб, 
тиззадан келадиган юбкаларни кийиб юришади. 
Баъзан уларнинг оёқ ўлчамини олиш учун оёқла-
рига қўлимни теккизсам ҳам, миқ этмай тураве-
ришади. Эрларига ҳам фарқи йўқ. Улар ўзлари-
ни замонавий кишилар деб билади. Ор-номуси 
топталаётгани билан иши йўқ. 
Рашид афсуснамо бош чайқади.
– Улар асосан Кобулнинг бойлар турадиган 
қисмидан. Эртага мен билан борсанг ўзинг кўра-
сан. Лекин бунақа беномуслар бизнинг кўчада 
ҳам бор. Биттаси – Ҳаким муаллимнинг хотини 
Фариба. Бошида битта рўмолча билан шаҳар ай-
ланади. Эрини бир пулга олмайди бу хотин.
У Мар ямга қатъий кўз тикди:


51
Минг куёш шуъласи
,
– Мен бунақа даюслардан эмасман. Бизнинг 
қавмда битта ноўрин қараш билан қон тўкили-
ши мумкин. Мени тушундинг-а?
Мар ям бош ирғаб эрининг қўлидаги чодрани 
олди. Айни дамда қаршисида кўнгилчан, сами-
мий эри эмас, иродаси Сафедкўҳ қояларидан 
мус таҳкам инсон ўтирганини англаб етди. 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling