Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

ЎН ИККИНЧИ БОБ
1974 йилда рамазон ойи кузга тўғри келди. 
Янги ой кўриниши билан шаҳардаги ҳаёт тарзи, 
кайфият ҳам бутунлай ўзгарди. Кобулнинг энг 
гавжум кўчалари ҳам тинчиб қолди. Одамлар 
орасида чекаётган, чойхоналарда чой ичиб ўтир-
ган кишиларнинг қораси ҳам кўринмай қолди. 
Шердарвоза чўққилари этагидаги замбараклар 
отилиши билан ифторлик пайти бошланади. 
Ҳамма оғиз очишга югуради. 
Рашид ошиб борса, бир ойда икки кунгина рўза 
тутар, шунда ҳам ўта жиззаки бўлиб қолар, ҳамма 
нарсага бақириб-чақирарди. Мар ямнинг овқати 
сал кеч қолса, у жаҳл билан қуруқ нон ва шолғом 
кавшай бошлар, хотини қўй гўштидан тайёрлаган 
қовурдоққа қиё ҳам боқмас, жаҳл билан хонасига 
кириб ётарди. Рамазон тугаши билан Мар ям ҳам 
енгил нафас олди. 
Гулдомандаги кулбаларида ҳар йил рўза ҳа-
йитида онаси билан Жалилни интизор бўлиб ку-
тишарди. У костюм-шим кийиб, бўйинбоғ тақиб, 
совғалар кўтариб келарди. Она-боланинг ёнида 
бир оз ўтириб, чой ичгач, ортига қайтарди. 
– Кетди ер юткур, энди хотинчалари билан 
байрам қилади, – дея минғирлай бошларди онаси 
Жалил кетиши билан. 


55
Минг куёш шуъласи
,
Байрамда улардан Фатҳулла ота ҳам хабар 
олгани келар, ҳамиша қўйнини ширинлик ларга 
тўлдириб келар, она-болага ҳайитлик улашарди. 
Мар ям ширинликларни еб бўлгач, айни дамда 
ҳаёт қайнаётган Ҳирот кўчаларида янги ли-
босларда ял-ял ёниб юрган қизалоқлар, бир-би-
рини бағрига босиб байрам билан табриклаётган 
одамларни кўз олдига келтириб, юрагини ғазаб-
гами, ҳасадгами ўхшаган бир ноаён туйғу қамраб 
олар, ўзини ташландиқ, ёлғиз ва кераксиз ҳис 
этар, ғам-андуҳ худди кафандек бутун борлиғи-
ни ўраб оларди. Фақат байрам ўтиши билан яна 
кўнгли жойига тушарди. 
Болалик тасаввуротидаги байрамни у энди 
ўз кўзи билан кўрди. Рашид билан бирга кўчага 
чиқишди. Одам шунақа кўп эдики, Мар ямнинг 
боши айланиб кетди. Мар ям оломон ичида бошига 
оқ рўмолча танғиб олган Фарибани, қўғирчоқдек 
кийинган иккита ўғли – Аҳмад билан Нурни узун 
бўйли, қотмадан келган бир эркак билан – эри бўл-
са керак – бирга кўришди. 
Фариба уларни кўриб, қўл силкиди:
– Ҳайитингиз муборак бўлсин, қўшнилар! 
– Сен бу хотинни танийсанми? – шипшиди Ра-
шид. – Муаллимнинг хотини. Бу аёлдан узоқроқ 
юр. Турган-битгани ғийбат. Эри-чи, афтига қара, 
худди кўрсичқоннинг ўзи! 
Мар ям эри билан Шаҳринавгача боришди. 
Кўчаларда одамларнинг қувончини кўриб, Мар-
ямнинг юраги ҳаприқиб кетди. Қанийди ҳозир 
онаси ёнида бўлса? Қувонч, хурсандчилик, тан-
тана ҳамма учун эканини бечора онаси ўз кўзи 
билан кўрган бўларди. Шўрлик онаси бундай фа-
раҳли онларни кўрмай кетди. 
Кўпинча Рашиднинг уйига меҳмонлар келар, 
Мар ям дастурхонни тузатиб, ўзи иккинчи қават-


56
Холид Хусайний
,
да хонасига биқиниб оларди. Рашид то меҳмон-
лар кетмагунча уларга қорасини ҳам кўрсатмас-
лиги лозимлигини унга қаттиқ тайинлаганди. 
Ҳайитнинг учинчи куни Рашиднинг ўзи қа-
ергадир меҳмондорчиликка кетди. Мар ям меҳ-
монхонани йиғиштириш учун кирди. Кечаги 
меҳмондорчиликдан сўнг меҳмонхона роса тў-
зиб кетганди. У ерни тартибга солиб, Рашиднинг 
ётоғига кирди. Эрининг каравотига ўтирганча, 
хонага кўз югуртирди. Каравот ёнидаги дўлобча 
устида бир қути сигарет ётарди. Улардан бирини 
лабига қистириб, ойнага қаради. Шу аснода ди-
моғида тамакининг ўткир ҳиди ва тутунини ҳис 
этиб, кўнгли озди ва қайтариб қутисига солди. 
У ҳеч қачон кобуллик замонавий аёллар сингари 
сигарет чекишни ўрганолмаса керак.
Мар ям қизиқсиниб дўлобчанинг тортмасини 
очди. Кўзи ёғоч дастали тўппончага тушиб, аввал 
сесканди. Кейин қандай турганини яхшилаб эслаб, 
қуролни қўлига олди. Анча оғир, бунинг устига 
жуда совуқ нарса экан. Бу қуролни Рашид нимага 
сақлаяпти? Ўзи ва унинг хавфсизлиги учун-да!
Тўппонча тагидан бир қанча журналлар чиқ-
ди. Улардан бирини варақлаб кўриши билан Мар-
ямнинг оғзи ланг очилиб қолди. Журнал саҳи-
фаларида гўзал, аммо қип-яланғоч аёллар унга 
кўзларини лўқ қилиб тикилиб турарди. Айрим-
ларининг оёқлари кенг ёзилган, яна баъзилари 
тўрт оёқлаб турганча, бошларини ортга буриб
безбетларча кўз қисишарди. Мар ямнинг кўнгли 
ағдарилиб, журнални тортмага отди.
Астағфируллоҳ! Булар қандай аёл бўлди экан? 
Бу тахлит шармандаларча расмга тушишга нима 
мажбур этди уларни? Эри уйда ёлғиз қолганда 
мана шу расмларни томоша қилиб ўтирадими? 
У эркакнинг ор-номуси ҳақида ваъз ўқирди-ку! 


57
Минг куёш шуъласи
,
Мар ям дўлобчанинг қўйи тортмасини очди. 
Унда йўл-йўл кўйлакда, бўйинбоғ боғлаган бо-
ланинг оқ-қора рангдаги сурати ётарди. Мар ям 
дарров билди: бу Юнус! Сурат боланинг тўрт-беш 
ёшида олинган эди. Боланинг бурни ингичка, 
кўзлари қора, хиёл ботиқ, сочи қалин, қисқаси, 
ёқимтойгина эди. Яна битта сурат бор экан, уям 
оқ-қора. Унда эркак ва аёлнинг тасвири акс эт-
ганди. Рашид у пайтлар ҳали ёш, сочларига оқ 
тушмаган, нигоҳлари ҳам анча ўткир экан. Ёни-
даги аёл эса, беҳад гўзал эди. Мар ям унинг ёнида 
ўзини анчайин кўримсиз эканини ҳис этди. Аёл-
нинг ияклари ўта нафис ва силлиқ, сочлари узун, 
ўртасидан фарқ очилган эди. Беихтиёр Мар-
ямнинг кўз ўнгида ўзининг узунчоқ юзи, юпқа, 
рангсиз лаблари жонланди. 
Аёл стулда ўтирар, Рашид унинг елкасига қўлини 
ташлаганча тик турар, заифгина илжайиб турарди. 
Аёл эса, ўзини хиёл олдинга олган, эрининг қўллари-
дан қутулиб чиқишга ошиққандек кўринарди.
Мар ям суратларни аввалгидек жойига тахлаб 
қўйди. Негадир бу хонага бекорга кирганини, 
эрининг нарсаларига берухсат тегиб яхши иш 
қилмаганини англади. Биргина мана шу сурат 
унга кўп нарсани ошкор қилиб қўйганди. 
Мар ямнинг негадир Рашидга раҳми келди. 
Тақдир унинг эрини ҳам мудҳиш зарбаларга ду-
чор қилганди. Беихтиёр бояги болакайнинг маъ-
сум нигоҳини ёдга олди. Ўша болакай бир пайт-
лар мана шу зиналардан чопқиллаб чиқиб-тушиб 
юрган. Ваҳший кўл болани Рашиднинг бағридан 
юлқиб олган. Худди Юнус пайғамбарни ютган 
наҳангбалиқ каби... 
Шу аснода Мар ямнинг кўз олдида кўл соҳи-
ли бўйлаб девоналарча чопиб юрган Рашиднинг 
бахтиқаро қиёфаси жонланди. Илк бор эри ва 
ўзининг қисматидаги яқинликни теран ҳис этди. 



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling