Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

ТЎРТИНЧИ БОБ
– Мен ота-онанг билан гаплашмоқчи эдим, қи-
зим, – деди нотаниш одам Лайлога қараб. 
– Сиз ким бўласиз? Нима деб қўяй уларга! 
У билан изма-из чиққан отаси Лайлонинг ел-
касини туртди. 
– Ичкарига кир, қизим, борақол! 
Мен Панжшердан келяпман, сизга нохуш 
хабар келтирдим, – деган гаплар юқорига чиқиб 
кетаётган қизчанинг қулоғига чалиниб қолди. 
Зум ўтмай онаси ҳам дарвоза тарафга ошиқди. 
Пакол кийган киши паст овозда уларга нима-
ларнидир тушунтира бошлади. Ҳаким муаллим-
нинг юзи докадек оқариб кетганди. Онаси эса
дод солиб, сочларини юла бошлади. 
Эртаси куни бутун қўни-қўшнилар уларни-
кида тўпланишди. Хатми Қуръон қилинди. Кўз 
ёшларига ғарқ бўлган онаизор каравотдан қи-
мирламас, рўмолчаси жиққа ивиб кетганди. 
Унинг тепасида турган икки аёл навбатма-нав-


86
Холид Хусайний
,
бат унинг қўлларини, кўксини, оёқларини уқалаб 
туришар, бир ҳушига келиб, бир ҳушини йўқота-
ётган Фариба уларни илғамасди ҳам. Лайло она-
сининг ёнига бориб, тиз чўкди:
– Ойижон!
Фариба карахт алфозда қизига қаради.
– Қизим, сен бу ёққа юр, онангни безовта қилма, 
– деди аёллардан бири унинг қўлидан четга тортиб. 
Лайло у хонадан бунисига дайдиб юрар, қаерга 
боришини билмасди. Шу пайт Лайлонинг дугона-
лари ҳам кириб келишди. Жити ингичка қўлчала-
ри билан Лайлони маҳкам қучиб, йиғлаб юборди. 
– Ўзингни қўлга ол, – дея маъюс пичирлади. 
Ҳаким муаллим ҳам ўзини қўярга жой тополмай 
қолганди. Хотини аёлларга «ёнимга киритманглар, 
кўзимга кўринмасин» дея тайинлаган экан. Ниҳо-
ят, у даҳлизда турган курсига бечораҳол, хокисор 
қиёфада ўтириб қолди. Кимдир «йўлни тўсиб қўй-
манг» дея танбеҳ бергач, узр сўраб четлашди, бир 
оз ивирсиб юргач, ўз хонасига қамалиб олди. 
Кечқурун эркаклар Карте-Седа ижарага олин-
ган залга эҳсонга ўтишди. Аёллар уйда қолди. 
Лайло меҳмонхона даҳлизида, онасининг ёнидан 
жой олганди. Қариндош ва қўшни хотинлар би-
рин-кетин ҳол сўрашга киришди. Мана, бошига 
қора дурра ташлаган Тариқнинг онаси, манави 
кампир эса, Лайлонинг туғилишида доялик қил-
ган Важма хола... Лайло маҳзун жилмайиб, улар 
билан сўрашган бўлди. 
Магнитофон тасмасидан қорининг ширали 
овози янгради. Хонада чўккан сукунатга Қуръон 
оятлари оқа бошлади. 
Рашид этикдўзнинг хотини Мар ям ҳам кириб 
келди. Қора ҳижоб остидан унинг жингалак ко-
киллари тошиб турарди. У Лайлонинг рўпараси-
га келиб ўтирди. Фарибадан ҳол сўраган бўлди. 


87
Минг куёш шуъласи
,
Аммо, Фариба худди ҳаммасини тушида кўраёт-
гандек, барчага бефарқлик билан боқарди. 
– Ойижон, сув ичасизми? – пичирлаб сўради 
Лайло. Фариба эса, маъносиз кўзларини деворда 
осилган гилам нақшларига қадаб ўтирарди. 
Лайло секин-аста оилалари бошига тушган 
мусибатнинг моҳиятини тушуниб ета бошлади. 
Аммо, бари бир у сукутга толган онасининг қал-
бидаги беомон қайғу пўртанасини ҳис этишга 
ожизлик қиларди. У акалари Аҳмад ва Нурнинг 
тирик пайтини эслолмасди. Унинг тасаввурида 
ҳар иккиси баайни эртак қаҳрамонлари сифати-
да из қолдиришганди. 
Унинг назарида Тариқ улардан яқинроқ, 
ҳақиқий қондош ва жондош мақомида эди. У Та-
риқнинг нималарни ёқтириши, қандай гапири-
шию қанақа овқатланишигача биларди. Унинг 
ўмровидаги митти рубоб тасвирини эслатувчи 
нори ҳам кўз ўнгида муҳрланиб қолганди. 
Алҳол, у онасининг ёнида ўтирганча мар ҳум 
акалари учун кўз ёш тўкарди. Ҳолбуки, унинг 
ҳақиқий акаси фақат битта, у ҳали ўлмаганди...

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling